“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Аълам: - Ер япалоқ! Бу ҳақиқат ҳаммамизга аёндир.  Беруний:- (


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Аълам: - Ер япалоқ! Бу ҳақиқат ҳаммамизга аёндир. 
Беруний:- (киноя билан) Ер хукизнинг шоҳидаю ҳўкиз балиқ устида... 
Аълам: -Худди шундай! Бундан кулманг! Бу қуръонда айтилган! 
Ибн Сино:- (киноя билан) Ҳа, тақсирлар, бу соҳада қийин сизга бас келиш. 
Беруний:- Ер юмалоқгина эмас, ер ҳаракат қилади. Қуёш эмас, аслида ер 
айланади... 
Аълам: - Ё тавба! 
Суҳайлий:-Ундай бўлса ер устида турган барча жисмлар ҳар томонга 
сочилишиб кетмайдими? 
Беруний:- Йўқ, тақсир. Чунки бутун жисмларни, худди оҳанрабодек, 
ер ўзига тортиб турар. 
Шайхулислом:- Бу гапингиз афсона! 
Беруний:-Кўкка қаранг, Ой-у, қуёш, сайёралар, собитлар нега фақат бир 
томонга қараб айланишади? Эҳтимол ер айланар-у улар бари тек турар... 
Аълам: - Ё алҳазар! 
Шайхулислом:- Абу Райҳон, уйлаб кўринг, тавба денг! 
Беруний:- Арастунинг таълимоти ўйлантирар одамни. Бир қудрат бор 
ҳаракатга келтирувчи оламни. Аммо олам абадийдир, дейди доно Арасту. 
Улуғ олим Форобий ҳам бу фикрга қўшилган... 
Шайхулислом:- Сиз-чи? 
Беруний:- Биз ҳам қўшиламиз. 
Шайхулислом:- Катта хато қиласиз. 
Беруний:-Хато қилсак тангри бизни кечирар деб ўйлайман. 
Аълам: - Еру кўкни парвардигор етти кунда яратган. Дунё асли бебакодир
охирзамон бўлганда, кунпаякун бўлур олам, нишон қолмас дунёдан! 
Беруний:- (киноя билан) Унга ҳали анча вақт бор, ҳозир тирик эканмиз, 
бу дунёнинг тақдирини ўйлашимиз керакдир. 
Шайхулислом:- Банда ожиз бу дунёнинг тақдирини ўйлашдан. Парвардигор 
ўзи ўйлар. Ҳамма нарса худодан! 
Беруний:- Ундай бўлса нега тангри ақл берди инсонга? Нима учун қулоқ 
берди? Нима учун кўз берди? Нима учун идрок берди? Сезги берди? Ҳис 
берди? Булар нега керак эди ишламаса инсонга? 
Шайхулислом:- Парвардигор ўзи билур. 
Беруний:-Йўқ, тақсирим, инсонлар атрофини қуршаб олган бу сеҳргар 
оламнинг овозига қулоқ солиб, уни кўриб кўз билан,ақл билан идрок этиб
сезиб сезги, ҳис билан, англамоқни истайдилар ҳақиқатни, дунёни! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling