“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Беруний:- Яхшики, биз султон Маҳмуд саройида эмасмиз.  Ибн Сино:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Беруний:- Яхшики, биз султон Маҳмуд саройида эмасмиз. 
Ибн Сино:- Ҳа элчининг сўзлари рост, ҳеч бир муболағасиз, ҳар қанақа иш 
келади султон Маҳмуд қўлидан! 
Қоратегин:- Султонимга тил теккизманг! Сўнг пушаймон бўласиз! 
Маъмун:- (безовта) Биз мавзудан чиқиб кетдик, бу ҳақда сўз тўхтасин! Ҳа, 
тақсирлар, тарихимиз, ўтмишимиз ҳақида “Ал-боқия” китобида яхши гаплар 
айтилган. Ўйлаймизки, бу китобнинг элга нафи кўп бўлур. 
Шайхулислом:- Кечирсинлар, шоҳим, бизнинг шубҳамиз бор. Бу китоб 
мўминларга ёмон таъсир кўрсатиши муқаррар! Бу китобнинг мазмуни зид 
қуръон таълимотига! 
Аълам:- Бу китобни куйдирардик агар имкон бўлганда! 
Ибн Сино:- Бу китобнинг нусхалари жаҳон бўйлаб тарқалган, ҳаммасини 
ёндиришга етармикан вақтингиз? 
Масиҳий:- Бу китобни ёндирурсиз, аммо унинг мазмуни илму урфон оламида 
азал-абад қолади. 


10 
Маъмун:- Майли, ҳар ким ўз фикрида қола қолсин, ҳаққи бор, энди бўлак бир 
мавзуга ўтсак яхши бўларди. 
Қоратегин:- Кечирсинлар, шоҳим, менда савол бор. 
Маъмун:- Марҳамат! 
Қоратегин:- Хўш, Беруний, нима учун ғайридинлар ҳақида ва уларнинг 
русумлари тўғрисида муҳаббат, ҳурмат билан сўз юритиб шариатни буздингиз? 
Беруний:- Мен ҳеч қачон шариатни бузмаганман, бузмайман, сиз ғайридин деб 
атаган одамлар ҳам тангрининг бандалари! Уларни ҳам худо ўзи яратган! Ёки 
гапим нотўғрими? 
Қоратегин:- Тўғриликка тўғри-я... 
Беруний:- Ҳаммаси ҳам худо дейди, нажот истар худодан,ҳаммаси ҳам 
тангримизнинг жаннатидан умидвор. Ҳаммаси ҳам тангримизнинг дўзахидан 
қўрқади! 
Аълам:- Улар кофир! Дўзахийдир! Дини ислом ёвидир! Уларни ҳеч шафқат 
қилмай қириш керак! Сиз эса, уларни ҳам мусулмонлар қаторига қўйибсиз! 
Беруний:- Тақсир, қизиқ, Мусони ҳам, Исони ҳам эътироф қиласизу, 
умматлари дўзахий деб қарғайсиз, нега энди пайғамбарлар, авлиёлар азизу, 
шўринг қурғур умматлари бўлар экан гуноҳкор? 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling