“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Беруний:-Ҳа, тақсирим, сиз мақтаган ўша ғозий қутайба Хоразмга олов қўйиб, 
даҳшат солиб келганди. У ҳам битта золим эди қиличидан қон томган. 
Шайхулислом:- Бу иблиснинг сўзи эрур! 



Аълам: - Бу даҳрийлик! Бас қилинг! 
 Маъмун:- Сабр қилинг, Абу Райҳон тамом этсин сўзини, бу илмий баҳс, 
мунозара, жанжал эмас, тақсирлар! Ахир, қypyқ раддиядан кимга фойда, 
тақсирим? Қўлингиздан келса агар исбот қилинг аксини! Ҳа илмий баҳс 
ҳақоратмас, исбот талаб қилади! 
Шайхулислом:- Кечирасиз, шоҳим, аммо 
Маъмун:- Давом этинг, Беруний! 
Беруний:- Ҳа Кутайба юртимизни босиб, янчиб келганда, Хоразмда жуда 
юксак маданият бор эди. Хоразмнинг кутубхона, саройлари, боғлари, 
китоблари, ёзувлари мавжуд эди. Кутайба - ҳаммасини хароб этди, китобларни 
ёндирди, саводи бор одамларни битта қўймай ўлдирди, то ўтмишдан ному 
нишон қолмасин деб Қутайба! Ҳа, Қутайба отларининг туёқлари остида 
аждодларнинг каллалари, жасадлари депсалган! Қандай қилиб яширасиз 
ҳақиқатни, тақсирлар?! 
Ибн Сино:- Қутайбанинг лашкарлари қилич билан, куч билан аждодларни 
мажбур этган янги динга киришга. Бир қўлида яшил ялов, бир қўлида қиличи, 
дарё-дарё қон оқизиб даҳшат солган Қутайба! 
Шайхулислом:- Ибн Сино, бу сўзингиз куфрона сўз! Тавба, денг! 
Ибн Сино:- Тақсир, аввал ҳақиқатни айтиб олай, тавбага кечикмасмиз. Гуноҳ 
қилсак тангри ўзи кечирар аммо ҳақ сўз тангрига ҳам хуш келур деб ўйлайман. 
Беруний:- Ҳа, ўтмишни унутмаймиз, кўр бўламиз унутсак! Тарих гувоҳ: 
босқинчилар қонли найрангларини дин номидан қилиб келди ва ҳозир ҳам 
қилмоқда. Дин, шариат, тангри номи ниқоб бўлди уларга.
Шайхулислом:- Ахир, шоҳим, бу гапларнинг замирида шаккоклик ва 
даҳрийлик ётибди-ку! Бас қилишсин! Илтимос! 
Қоратегин:- Шоҳим, сизнинг сабрингизга қойил қолдим. Бу гаплар агар султон 
Маҳмуд саройида айтилганда, ҳеч сўзсиз, икковининг тилини ҳaм шартта 
қирқишар эрди! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling