“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Маъмун:- Вазир! 
Суҳайлий:- Лаббай 
Маъмун:- Берунийга яхши ҳовли берилсин! Боғи билан. Катта маош 
белгилансин. 
Суҳайлий:- Хўп, шоҳим. 
Маъмун:-Хўп бўлмаса, алломалар, тайёрланинг сафарга! 
Парда 


15 
ИККИНЧИ ПАРДА 
Ғазна. Султон Маҳмуднинг ҳашаматли саройи. Сарой қимматбаҳо матолар, 
олтин, кумушлар, забаржадлар билан безатилган, тилло курсилар кўйилган, 
ерга ипак гиламлар, атлас кўрпачалар солинган. Султон Ма ҳ м у д қутичалар, 
сандиқчалардаги қимматбаҳо тошларни, олтин, кумушларни, ҳap томондан 
келтирилган туҳфаларни кўздан кечирмоқда. Ёнида бош вазир Аҳмад ибн Ҳасан 
Маймандий. 
Маймандий:- (туҳфаларни кўрсатиб) Мана булар Ҳиндистондан. Мана булар 
Эрондан. Мана булар Бухородан. Мана булар Хитойдан. 
Маҳмуд:- (туҳфаларни кўздан кечириб, қўлига олиб кўриб) Жуда ҳам оз... Жуда 
ҳам оз.. Нима, шуми ҳаммаси? 
Маймандий:- Ҳозирча шу.. Яна келур... Яна бўлур, султоним. 
Маҳмуд:- Ахир булар, улуғ вазир, дарёдан бир томчи-ку! Биласиз-ку, харажат 
кўп, сарой, қўшин, юришлар. Қурилишлар катта маблағ талаб қилур! 
Маймандий:- Биламан 
Маҳмуд:- Ҳеч бир сарой ҳашаматда, гўзалликда, бойликда, менинг олий 
саройимга асло тенглашолмасин! Ҳеч бир султон, ҳеч бир шоҳда менда бўлган 
бойликнинг ярими ҳам бўлмаслиги керак! 
Маймандий:- Шундай, султоним. 
Маҳмуд:- Бутун жаҳон хазинаси, бутун дунё бойлиги фақат менинг хазинамда 
бўлиши шарт! 
Маймандий:- Шубҳасиз. 
Маҳмуд:- Бағдод эмас, Урганж эмас, Ғазна бутун жаҳоннинг дабдабали 
марказига айланиши керакдир! 
Маймандий:- Иншоолло, худди шундай бўлур, улуғ султоним! 
Маҳмуд:- Ҳали бутун мақсадимга етганим йўқ... 
Маймандий:- Етасиз! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling