Маймандий:- Шипшитамиз, улуғ султон, қай йўл билан бўлмасин, хазинани
бойитамиз.
Маҳмуд:- Сўнг, кўчманчи элларнинг диёрига қўшин тортиб, талаб молу
мулкини, ўзларини асир олиб сотиш керак қул қилиб. Бу ҳам бир йўл хазинани
бойитишга.
Маймандий:- Шубҳасиз.
Маҳмуд:- Ҳиндистондан, Хоразмдан айғоқчилар келдими?
Маймандий:- Баъзилари келди, султон, баъзилари келади. Келтирилган
маълумотлар солинмоқда тартибга.
Маҳмуд:- Айғоқчилар, жосусларни кўпайтиринг, уларнинг хизматлари жуда
муҳим...
Маймандий:- Хўп бўлади, султоним.
Маҳмуд:- Ҳа, Ҳииднстон ва Хоразм жуда ҳам бой ўлкалар...Ҳа, эсимдан чиқай
дебди, ҳарамни ҳам тозаланг. Гўзаллари қолсин, аммо ёши қайтган жувонлар
навкарларга улашилсин ё қул қилиб сотилсин, ҳарна пул-да...
Маймандий:- Ҳеч шубҳасиз!
Маҳмуд:- Ҳа, ўзинг ҳам танлаб ол.
Маймандий:- Миннатдорман, улуғ султон, дуо қилиб юраман.
Маҳмуд:-Биласан-ку, менинг учун бир кечадан ўтган қиз ортиқ мени
қизиқтирмас. Хоҳлаганинг сеники.
Маймандий:- Сиздан долган нозанинлар бизлар учун табаррук.
Маҳмуд:- Ҳа, янгилар ҳар галгидай ҳар хил ирқдан танлансин ва уларнинг энг
каттаси ўн олтидан ошмасин.
Маймандий:- Амин бўлинг, улуғ султон, қаймоқлари тўпланур.
Маҳмуд:- Ҳа, ҳарамни, улуғ вазир, тамомила янгиланг, биласиз-ку, яхши бўлур
ҳар нарсанинг янгиси!
Маймандий:- Шундай, шундай, янгиларнинг савобига ким етсин!
Маҳмуд:-Ҳа, у дунё лаззатини тотиш учун аввало бу дунёнинг лаззатини тотиб
кўриш лозимдир.
Маймандий:- У дунёда қиладиган барча савоб ишларнинг бу дунёда машқини
ол, деган гап бор!
Маҳмуд:- (завқланиб) Қани, қуй!
Маймандий заррин қадахларга май қуйиб, бирини Маҳмудга узатади.
Маймандий:- Мана, султон.
(Ичишади.)
Маҳмуд:-Нимагадир, шу кечаю кундузда, хаёлимдан нари кетмас Ҳиндистон ва
Хоразм...
Шошилиб шаҳзода Масъуд билан шоир Унсурий кирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |