13
Шайхулислом:- Бандаларни итоатга ва тавбага ўргатиш, бу дунёнинг
лаззатидан воз кечишга чақириш, охиратни тушунтириш, мана булар савоб иш!
Қоратегин:- Сиз тақсирим,
одамларни итоатга чорлайсиз, одамларга бу
дунёнинг роҳатидан кечинглар, кеча-кундуз тангримизга сажда қилинг,
ёлворинг, охиратда тангри сизга ато қилур жаннатни, ҳуру ғилмон
хизмат
қилур сизлар учун жаннатда, бу дунёда азоб чеккан у дунёда роҳатда,
фароғатда бўлур дейсиз...
Шайхулислом:- Бу ҳаққос рост! Ҳақиқат!
Беруний:- Аммо, тақсир, нима учун бу гапларга ўзингиз амал қилмай
келмоқдасиз?
Ибн Сино:- Айтганлар-ку, мулланинг айтганини қилу, аммо қилганини қилма
деб.
Беруний:- Ҳа ҳазратим,
саккиз хотин, ўнга яқин канизак, йигирмата чўрию
қул, данғиллама уйларнинг,боғу роғнинг эгасисиз! Бойлигингиз беҳисоб! Кеча-
кундуз айшу ишрат, жаннатда йўқ таомлар! Буни кўрган бечора халқ,
яланғочлар, гадолар қандай қилиб сўзингизга ишонади, тақсирим?!
Do'stlaringiz bilan baham: