“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Шайхулислом:- Бошимизни айлантирманг! Биз бандаи мўминлар шариатдан, 
тариқатдан бир энлик ҳам чиқмаймиз! 
Беруний:- Ахир, инсон онасидан туғилганда на кофир, на мусулмон, на 
мажусий бўлиб туғилмайди-ку! Бинобарин ҳаммаси ҳам тангримизнинг 
бандаси. Ҳаммаси ҳам худди биздек яшаш учун ҳаққи бор! Бири ўтга топинади, 
бири бутга чўқинар ,бири эса тангри, дейди осмондаги қуёшни. Ҳўкизга ҳам, 
илонга ҳам сиғинувчи эллар бор. Ҳаммасининг ўз анъана, ўз одати, ўз расми 
маросими мавжуд эрур. Ҳаммасининг тақдири Парвардигор томонидан 
белгиланиб қўйилган. 
Аълам: -Бу гапингиз тўғри, аммо... 
Беруний:- Бинобарин ҳамма халқ эҳтиромга сазовордир. Маданият, илму фан 
соҳасига барча халҳ ҳам ҳисса қўшар баравар. Бунга мисол Арабу Ҳинд, Юнон, 
Хитой, Хоразм, Афлотун, Арастуни билмайдиган одам йўқ. Ахир, улар 
ғайридин-ку?! Fайридин деб, уларнинг меросидан воз кечишлик тўғри бўлар 
эдими?! 
Шайхулислом:- Афлотуннинг, Арастунинг йўли бошқа... 
Беруний:- Тақсирим, сўзингизнинг мантиқи йўқ! Ҳа, дунёда Арасту, 
Афлотундек илму фанга ҳисса қўшган олим кўп. Ҳа, тақсирлар, илму фанни 
инсоният яратур. 
Ибн Ироқ: -Маърифатнинг дарёсига томчи қўшар барча халқ. 
Масиҳий:- Маданият, илму урфон башарият мулкидир. 
Ибн Сино:- Ҳа, олимлар бир-биридан ўрганади доимо, бир-бирини ҳурмат 
қилур қайси ирқдан бўлмасин, қайси тилда сўзлашмасин, қайси динда 
бўлмасин. 
Шайхулислом:- Ё алҳазар! 
Аълам:- Бу қандай гaп! 


11 
Беруний:- Бу ҳақиқат, тақсирлар. 
Суҳайлий:- Ер юмалоқ ер эмишсиз, шу гaп ростми? 
Беруний:- Ҳа, вазир. Коинотга назар ташланг, ҳамма нарса юмалоқ. Ою қуёш, 
юлдузлар, ҳам юмалоқдир, мавлоно. Назар солинг, доирадир кўк ҳам, тақсир, 
уфқ ҳам. Нега энди бу қонундан ер мустасно бўлармиш? 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling