10
Маъмун:- Майли, ҳар ким ўз фикрида қола қолсин, ҳаққи бор, энди бўлак бир
мавзуга ўтсак яхши бўларди.
Қоратегин:- Кечирсинлар, шоҳим, менда савол бор.
Маъмун:- Марҳамат!
Қоратегин:- Хўш, Беруний, нима учун ғайридинлар ҳақида ва
уларнинг
русумлари тўғрисида муҳаббат, ҳурмат билан сўз юритиб шариатни буздингиз?
Беруний:- Мен ҳеч қачон шариатни бузмаганман, бузмайман, сиз ғайридин деб
атаган одамлар ҳам тангрининг бандалари! Уларни ҳам худо ўзи яратган! Ёки
гапим нотўғрими?
Қоратегин:- Тўғриликка тўғри-я...
Беруний:- Ҳаммаси ҳам
худо дейди,
нажот истар худодан,ҳаммаси ҳам
тангримизнинг жаннатидан умидвор. Ҳаммаси ҳам тангримизнинг дўзахидан
қўрқади!
Аълам:- Улар кофир! Дўзахийдир! Дини ислом ёвидир! Уларни ҳеч шафқат
қилмай қириш керак! Сиз эса, уларни ҳам мусулмонлар қаторига қўйибсиз!
Беруний:- Тақсир, қизиқ, Мусони ҳам, Исони ҳам эътироф қиласизу,
умматлари дўзахий деб қарғайсиз, нега энди пайғамбарлар, авлиёлар азизу,
шўринг қурғур умматлари бўлар экан гуноҳкор?
Do'stlaringiz bilan baham: