“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Аълам: - Фақатгина мўминларни тўғри йўлдан оздирур!  Қоратегин:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Аълам: - Фақатгина мўминларни тўғри йўлдан оздирур! 
Қоратегин:- Фуқаронинг миясини айнитади! 
Шайхулислом:- Ҳаққос рост! 
Беруний:- Истиқболда яшаш қийин, билмай туриб ўтмишни, ўтмишини 
унутганлар келажакда хор бўлур. Истиқболни ўйлаганлар ўтмишни ҳам 
ўйлайди. Келажакнинг муаммоси бошланади ўтмишдан. Аждодларнинг 
тажрибаси мадад берур авлодга. Тарих бизга устоз эрур, тарих бизга муаллим. 
Ўрганмасдан туриб тарих сабоқларин, истиқбол авлодларнинг тақдирини 
белгиламоқ мушкулдир. 
Шайхулислом:- Бу шаккоклик! Бу даҳфийлик! Авлодларнинг тақдирин тангри 
ўзи белгилайди! 
Аълам:- Ҳа барча иш худодан! Аллақандай тарих эмас, тангри бизга мураббий! 
Шайхулислом:- Бу дунёда нима мавжуд, нимаики юз берса, фақатгина 
тангримизнинг каромати, хоҳиши! 
Аълам:- Тангримизнинг хоҳишисиз содир бўлмас ҳеч нарса! 
Ибн Сино: -Ўт кетса ҳам тангримизнинг хоҳишими? 
Аълам: - Хоҳиши! 
Ибн Сино:- Ўлат келса, вабо бўлса буларни ҳам тангрининг хоҳишига 
боғлаймизми? 
Шайхулислом:- Ҳа, албатта боғлаймиз! Булар осий бандаларга тангримизнинг 
жазоси! 
Ибн Сино:- Ундай бўлса, ўтга қарши, селга қарши курашмоқ, вабо, ўлат, 
офатларга қарши кураш тангрининг хоҳишига қарши кураш бўлмайдими? 
Шайхулислом:- Чалғитманг! 
Ибн Сино:- Йўқ, тақсирлар, ҳар нарсани тангримизнинг хоҳиши, истагига 
боғлаш хато, туҳмат эрур тангрига! 
Аълам: - Ё, алҳазар! Бу қандай гan! Тақсир, гапирсангиз-чи! 
Шайхулислом:- Қўя беринг, охиратда жавоб берур ўзлари! 
Ибн Сино:- Ахир, қанча-қанча золим, босқинчилар, фотиҳлар қанча элни 
шавқат қилмай таладилар, қирдилар, искандарнинг қирғинлари, қутайбанинг 
босқини, хўш, бўлар ҳам тангримизнинг хоҳишига боғлиқми?! 
Шайхулислом:-Қутайбага тил тегизманг! У исломнинг шунқори! Дини ислом 
лашкарига сардор бўлган қаҳрамон!У адашган гумроҳларни ҳақ йўлига 
бошлаган. Қутайбани ёмонламанг! У авлиё, у ғозий! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling