“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Мунажжим:- Агар исбот қилсам-чи?  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Мунажжим:- Агар исбот қилсам-чи? 
Беруний:- Ёлғон гапни исбот қилиш мумкин эмас, мавлоно! Инсонларнинг 
тақдирига юлдузларнинг дахли йўқ! 
Мунажжим:- Бу фикрга қўшилмайман! 
Беруний:- Ўзларида ихтиёр. 
Кимёгар:- Менинг ҳам бир саволим бор, агар рухсат этсалар. 
Маъмун: - Хўп, марҳамат, эшитайлик. 
Кимёгар: - Абу Райҳон Беруний, кимёгарлар меҳнатига қандай баҳо берасиз? 
Беруний:- Жуда юксак баҳо! 
Кимёгар:- Раҳмат. Ундай бўлса айтинг-чи, яъни, мисдан олтин қилиб 
бўладими? 



Беруний:- Бўлмайди! Ҳар маъданнннг ўзига хос хислати бор, ҳар жисм ўз 
жинсига, ўз таркиби, ўз мағзига эгадир. Бинобарин, рухдан кумуш, мисдан 
олтин бўлмайди. 
Кимёгар:- Ахир, ўтмиш замонларда... 
Беруний:- Хабарим бор, мавлоно, мисдан олтин ясайман деб, кўп кимёгар 
уринган,аммо ҳеч ким ниятига етолмаган. 
Кимёгар:- Бу ҳақда мен жуда кўп китобларни мутолаа қилганман,кўп китобда 
мисдан қандай олтин ясаш усули кўрсатилган. 
Беруний:- Бари ёлғон, уларга ҳеч ишонманг!У китоблар фанга хилоф
ҳақиқатдан йироқдир.Бу иш билан неча йилдан бери шуғулланасиз? 
Кимёгар:- Ўн йил бўлди... 
Беруний:- Хўш, натижа? 
Кимёгар:- Охирига етган йўқ...
Беруний:- Етмайди ҳам! Эсиз, умр беҳудага сарф бўлган! 
Кимёгар:- Умидворман, бир кун эмас, бир кун олтин топаман! 
Беруний:- Кондан топиш мумкин, аммо, мисдан олтин бўлмайди. 
К и м ё г а р:- Шоҳим, яна, пича маблағ ажратсалар... 
Маъмун:- Кўрамиз... Демак, елга соврилибди ҳисоби йўқ маблағлар... Қани, 
ҳазрат, энди сиздан эшитайлик! 
Шайхулислом:- (“Ал-боқия”ни қўлга олиб) Хўп, шоҳим. Бу китобда 
Муҳаммаднинг ҳаётини сиз оддий одамларнинг ҳаётидай содда таъриф этибсиз. 
Ахир, ҳамма билади-ку, у пайғамбар! У Расул! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling