Academic Research in Educationaal Sciences volume 2


Academic Research in Educationaal Sciences


Download 406.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana10.04.2023
Hajmi406.95 Kb.
#1349356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
237-247

Academic Research in Educationaal Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 244 www.ares.uz 
ҳеч ким эътибор бермайди. Аввало уни ушлаш осон эмас, борди-ю ушлаган 
тақдирда ҳам мустанг умрининг охиригача саркаш, ѐввойилигича қолади.
Кўпчилик ковбойлар мустангларни отади. Боиси, улар нафақат яйловларни 
тепкилаб, булғаб кетади яна тағин уй отлариниям йўлдан уриб эргаштириб 
кетади. Оқибат, уй отлариям тез орада ѐввойлашиб қолади. Жо Колон отни, 
унинг феълини бинойидек билади. У шундай дейди: 
- Мен ҳалигача ювош бўлмаган бўз отни кўрганим йўқ. Асов бўлмаган 
тўриқниям кўрмадим. Агар қора тўриқни яхшилаб миниб ўргатса, ундан барака 
топса бўлади. 
Аммо лекин қора от эшакдай ўжар, итдай қахрли келади. Қора отда 
тирноқ бўлса, арслониям гумдон қилади! Демак, Мустанг бутунлай зарарли 
ҳайвон, қора мустанг ундан ўн баробар баттар экан”. 
Келтирилган муқаддима тугаган эмас. Ёзувчи ҳикоянинг уч саҳифадан 
иборат биринчи қисмида икки хил экспозиция яратади. Агар юқорида 
келтирилган парчани шартли тарзда биринчи экспозиция деб номласак, ушбу 
лавҳадан кейинги шарҳлар, маълумотларни иккинчи экспозиция деб 
номланишимиз мумкин. Бироқ шу ўринда, биринчи ва иккинчи экспозициялар 
оралиғида Сетон – Томпсоннинг индивидуал услубига хос бўлган яна бир ўзига 
хос нарсани, лирик чекинишни кузатамиз.
Асосий сюжет воқеалари бошланиши арафасида лирик чекинишнинг 
берилиши, айтилганидек, ѐзувчининг индивидуал услубини белгиловчи муҳим
омиллардандир. Иккинчи экспозицияга тўхтамишдан олдин, ҳикоядаги 
дастлабки лирик чекинишни келтирамиз: “Жо шу йили бирон ишниям амалга 
оширолмади. Боиси, у оддий галаси бўлиб, ойига йигирма беш доллар олар, 
бекор вақти жуда оз эди. 
У кунгина ковбой ўртоқлари каби қачондир ранчо сотиб олишни
шунингдек ўз хусусий галаси бўлишини орзу қиларди. Унинг Санта Феда 
рисолага солинган тавроси бўлиб яккаю ягона қора мошнинг сағрисига 
босилган эди. Кейинчалик Жо ўз тавросини ҳар қандай тамғасиз молларга 
босиш ҳуқуқига мушарраф бўлди. Кузда ҳисоб – китоб қилиб кўриб, “шаҳарни 
айланиш” истагидан ўзини тия олмади. Шу боисдан ҳам унинг бор-йўғи эгар 
тўшак ҳамда қари сигирдан иборат бўлиб қолди. Бироқ, у тушкунликка 
тушмади, қачонлардир бирор нарсани амалга ошириб, бойиб кетаман, деб 
юрди. Қора мустангни кўргач, шу менга бахт келтиради деб ўйлади ва уни 
қўлга олиш учун қулайроқ пайт пойлади. Бироқ, Жо Канада дарѐси бўйлаб 



Download 406.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling