Academic Research in Educationaal Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 240 www.ares.uz
байталнинг бўшашиб қолган тақасини олиб, оловда қиздириб қора айғирнинг
чап яғринига босади. Сўнгра йўрғанинг олд оѐқларини боғлаб-уйга кета
бошлайди. Ёзувчи йўрғанинг энди эркин юролмаслигини, фақат сапчиб-сапчиб
юриши мумкин эканлигини, бунинг устига тез-тез ағнаб тушишини кўриб
ачинади. “Айғир ѐввойиларча кишнайди, қаҳр билан пишқиради, озодлик
йўлида телбаларча тўлғанади”, - деб таъкидлар экан адиб, инсон каби
ҳайвонлар ҳам озодликни қўмсаб яшашини таъкидлайди.
Чолнинг тутқунликдаги қора айғирни уйига олиб кетиши осон кечмайди.
Қари Том қийналса ҳам олдига интилар, тобора манзилига яқинлашиб борарди.
Ёввойи йўрға қолган бор кучини йиғиб, озодлик йўлида жон-жаҳди билан
“ѐнбағир бўйлаб юқорига талпинади... у озодликка талпинади... Тик қояга
кўтарилди... Қоядан пастга-ҳавога сакради... Тошга бориб тушди. У бориб
тушди. У жонсиз сулайиб қолди, аммо... озод бўлиб қолди”, - деб таъкидлайди
ѐввойи йўрғанинг тутқунликдан ўлимни афзал билган ҳайвоннинг сўнгги
ҳолатини тасиврлар экан. Асардаги тасвирлар қатига катта фалсафа
яширинган. Табиатни ким ҳам севмайди дейсиз. Жониворларни, ҳайвонларни
ким ҳам яхши кўрмайди дейсиз. Бироқ Эрнест табиатнинг чинакам шайдоси. У
ўз ўқувчисини табиатнинг ажойиб манзараларига хилма-хил жонзотлар орасига
етаклаб боради. Бу жонзотлар, табиат билан инсонни бир бирига қиѐслайди.
Жонзотларнинг ҳам инсонлар қатори озод, тинч яшашини хаѐл қилади.
Анчайин ҳолларда асарларидаги илмий мушоҳадаларга дуч келамиз. Ўқувчини
ўйлантириб юрган фикрларни ҳайвонлар тилидан беради. Ҳар
бир
ижодкорнинг бошқаларникига ўхшамайдиган ўз овози, ўз оҳанги, ўзига хос
тасвир услуби мавжуд. Унинг бу овози – оҳанги дунѐнинг чекка ўлкаларига ҳам
етиб боргандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |