Academic Research in Educationaal Sciences volume 2


Academic Research in Educationaal Sciences


Download 406.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana10.04.2023
Hajmi406.95 Kb.
#1349356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
237-247

Academic Research in Educationaal Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 242 www.ares.uz 
XIX аср инглиз тили Канада романтизми вакиллари ижодида табиат 
мавзусига бағишланган асарлар алоҳида ўрин тутади. Сетон – Томпсоннинг 
“Ёввойи йўрға” (Pacing Mustang, 1881) асари ҳам бундан мустасно эмас. 
“Ёввойи йўрға” жанр жиҳатидан том маънодаги романтизм методи 
асосида ѐзилган ҳикоядир. Асар муаллифнинг индивидуал услуби, композиция, 
мавзу, сюжет унсурлари барча – барча белгилари билан романтизмга хос. У 
кучли эмоционал – экспрессив тил воситасида ѐзилган. Асарнинг 
лингводидактик жиҳати ҳам беқиѐсдир. Эрнест Сетон Томпсон асарларини
ўқитиш бу инсонларни табиатни севиш ва ардоқлашга бўлган олийҳиммат 
ишдир. 
Маълумки, экспозиция бадиий асар сюжетининг таркибий қисми бўлиб, 
унда воқеа – ҳодисалар юз берувчи ўрин – жой, асар қаҳрамонларининг 
характерини шакллантирувчи ижтимоий муҳит ва шарт – шароит кабилар 
тасвирланади. Экспозиция бадиий асар композициясининг компонентларидан 
бири сифатида ижодкорнинг мақсадига бўйсунган ҳолда турлича ўринда ва 
ҳарактерда берилиши мумкин. Новелла ѐки ҳикояда воқеалар кўпинча бир жой 
билан боғлиқлиги сабабли экспозиция ҳам қисқа ўша жой ва шарт – шароит 
тасвиридан иборат бўлади. Бундай ҳолатда асар воқеаларининг бориши ўзига 
хос сирлилик касб этади ва ўқувчида асар тугунининг сабабларини билишга 
қизиқиш кучаяди. Экспозицияни асар воқеалари учун пассив фон деб 
тушунмаслик керак. “Экспозиция ижодкор ғоясини юзага чиқарувчи, асар 
мазмунини ѐрқинлаштирувчи, характерларнинг ўсишини асословчи сюжетнинг 
муҳим таркибий қисмидир”.
1) Шу маънода ҳикояда берилган иккита экспозициянинг бадиий – эстетик 
функцияси ўта муҳимлигини таъкидлаш жоиз. Биринчи экспозиция ковбой Жо 
Колоннинг ошхонага “шпорларини жингирлатиб” шовқин – сурон билан кириб 
келиши саҳнасидан бошланади: “Жо Калон эгарларни ерга қўйиб, отга эрк 
берди-да, шпорларини жиринглатиб уйга кирди.
Тушлик нима бўлди? – сўради у. 
- Яна ўн етти минутдан кейин жавоб берди ошпаз, станция бошлиқлари каби 
соатга жиддий қараб. Ошпаз оғизда жуда тайинли гапирар, амалда эса бетайин 
эди.
2) Jo Colonel threw down his saddle on the dusty ground, turned his horses loose, and 
went clanking into the ranch house. 



Download 406.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling