Academic Research in Educationaal Sciences volume 2


Academic Research in Educationaal Sciences


Download 406.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana10.04.2023
Hajmi406.95 Kb.
#1349356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
237-247

Academic Research in Educationaal Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 245 www.ares.uz 
йўлида давом этиб, кузда Дон – Карлос дўнгликларига қайтиб келди. Гарчи 
мустанг йўрға ҳақида кўп эшитиб юрса-да, лекин ўзини кўрмади. Бу ерда икки 
ѐшли қора йўрғанинг донғи бутун ўлкага ѐйилади”. 
Келтирилган парча соф лирик чекинишдир. Бу сюжет унсуридан Сетон – 
Томпсон шунчалик усталик билан фойдаланадики, оқибатда кейинги сюжет 
динамикаси, Жо образи талқини мантиқан ўзини тўлиқ оқлайди. Ёзувчи ҳикоя 
ҳажмининг мўъжазлигига қарамасдан, танлаган услубига мос равишда бу 
приѐмадан (ўринли қўлланган лирик чекинишлардан) бемалол фойдаланиб, уни 
асар ғоясини ѐритишга, романтизм руҳини, муайян матн энергетикасини ҳосил 
қилишга йўналтира билади. 
Агар ҳикоянинг биринчи экспозицияси, кўриб ўтганимиздек, ѐввойи 
йўрға – мустангнинг ковбойлар ҳаѐтига кириб келишига, унинг тавсифига 
қаратилган бўлса, иккинчи экспозицияда ҳикоя тугунига қадар мустанг 
яшаѐтган муҳит тасвирланади, табиат манзараси жонлантириш орқали янада 
қизиқарли қилиб тасвирланади: 
“Антилопа булоғи юза яланглик. Булоқ оқиб бориб, тевараги қиѐқ ўтлар 
билан ўралган кичиккина кўлга айланади. Кўл суви озайганда гир айланасида
лойнинг тилим – тилим, қоп – қора, йирик тасмалари қолади, айрим ерларида 
оппоқ туз доғлари ялтираб туради, чуқур жойида эса, ичса бўладиган тоза сув 
қолади. Яқин атрофда бошқа сув йўқ. Ҳамиша моллар ҳамда уй отлари 
ўтлайдиган ана шу яланглик яйловига айланди.
От ҳамиша серўт яйловни топади. Тўққиз байтал ҳам ўз ранчоларидан 
йигирма миль жанубдаги Антилопа булоғини топдилар. Ёз келиб, Фостер бир 
ўртоғи билан байталларни қидириб топди. Улар орасида кўмирдан ҳам қоп-
қора той юрарди. Той байталларини гир айлантириб, уларга ҳомийлик қилар, 
айни вақтда ҳеч қаѐққа кетгани қўймасди. Тойнинг қоп-қора тани 
байталларнинг олтин ранг танасидан кескин ажралиб турарди. 
Ювош феълли байталлар эгаларидан қўрқиб, ўз ранчоларига қочиб 
қолмоқчи қолмоқчи бўлди. Шунда қора тойчоқнинг қаҳри келди. У ѐввойи 
феълини байталларга ҳам юқтирди шекилли, байталлар ранчодан келган 
бесўнақай отларни ҳийла қийинда қолдириб, қора тойнинг кетидан чопиб 
кетди”. Ҳикоянинг шу нуқтасида иккинчи экспозиция тугаб, тугун ҳосил 
қилинади ва сюжетнинг кейинги қисми бошланади.
Хулоса. Асардаги тасвирлар қатига катта фалсафа яширинган. Табиатни ким 
ҳам севмайди дейсиз. Жониворларни, ҳайвонларни ким ҳам яхши кўрмайди 



Download 406.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling