Academic Research in Educationaal Sciences volume 2
Download 406.95 Kb. Pdf ko'rish
|
237-247
- Bu sahifa navigatsiya:
- Academic Research in Educationaal Sciences VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
- Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 241 www.ares.uz
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР Ёзувчи воқеаликни сўзлар ѐрдамида бадиий акс эттирар экан, китобхон ҳам уни аниқ, бевосита тасаввур қилади. Бунга сабаб шуки, ѐзувчи аниқ ва мақсадга мувофиқ танлаган сўзлар билан ўзи ҳикоя қилаѐтган воқеа – ҳодисаларга хос белги ва хусусиятларни акс эттиришга эга бўлади. Натижа. Эрнестнинг деярли барча асарлари табиатга бағишланган. Унинг “мен билган жониворлар”, “Қувғиндилар тақдири”, “Ҳайвон - қаҳрамонлар”, “Митти ѐввойилар”, “Ролбер ўрмонида”, “Жониворлар ҳақида ҳикоялар”, “Шимолий ҳайвонлар ҳаѐти”, “Ёввойи ҳайвонлар ҳаѐти” каби асарлар фақат Academic Research in Educationaal Sciences VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 Google Scholar Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 241 www.ares.uz болаларнинггина эмас, катталарнинг ҳам севимли асарларидир. Адибнинг кўпгина тилларга таржима қилиниб, чоп этилган “Ёввойи йўрға” асарида табиат ва инсон билан боғлиқ қонуниятлар ўз ифодасини топган. Бу қонуният ҳеч ким томонидан кашф қилинмаган табиий жараѐн. Масалан, аллегорияда, ҳайвон ва жониворлар инсонлар каби ҳаракат қилади, улар каби гапиради. Ўқувчи эса асосий эътиборини шу ҳайвонлар орқали тасвирланаѐтган инсон образига (кишиларга) қаратади. Демак, аллегорияда образлар системаси икки қатор ҳисобланади, яъни асарда тасвирланаѐтган ҳайвонлар образлари қатори ва улар орқали шу ҳаракатдаги кишилар образлари қатори. Масалан, Гулханийнинг “Туя билан бўталоқ”, “Тошбақа билан чаѐн”, “Маймун билан нажжор”. Криловнинг “Квартет” асарларини кўз олдингизга келтиринг.Бу асарларни ўқир эканмиз, аввало, туя билан бўталоқни, уларнинг ҳаракатини кўз олдимизга келтириш билан бирга, феодализм даврида оғир меҳнат остида, қолиб кетган ҳуқуқсиз она ва ана шу меҳнат машаққатлари жабрини тортаѐтган, ҳали она сути оғзидан кетмаган бола ҳам гавдаланади. Ёки “Тошбақа билан чаѐн”да бу жониворлар ҳаракати билан бирга, киши учун меҳрибон, ҳақиқий дўст кишини тошбақа образи ва ҳар қандай яхшилик қилган кишига ҳам ѐмонлик қиладиган, кишиларга зарар етказишни “ниш уриш”ни ўзига касб қилиб олган кишини чаѐн образи орқали тушунамиз. Жонлантиришда кишиларнинг ҳаракатлари, хусусиятлари жонсиз предметларга кўчирилади. Лекин бу жонсиз предметлар орқали аллегориядагидек одамлар тушунилмайди, балки унда жонсиз предметлар одамларга ўхшаб ҳаракат қилади, сўзлайди. Символ (рамз) мажоз турларидан бири бўлиб, бирор ҳаѐтий воқеа ѐки тушунчани ифодалаш учун шартли равишда кўчма маънода қўлланиладиган сўз ва бирикмаларидир. Рамз орқали бирор тушунчани ифодалаш жуда қадимий усуллардандир. Символлар ҳаѐтда ҳам, адабиѐтда ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳозир рамз орқали тафаккур қилишнинг кўринишларидан бири бўлиб қолди. Ҳозир рамз образли тафаккур қилишнинг кўринишларидан бири бўлиб қолди. Масалан, кабутар - тинчлик рамзи, тонг – қувончлик, ѐшлик, бахт рамзи каби маъноларни англатишда кенг қўлланилади. Эрнест Сетон Томпсоннинг “Ёввойи йўрға” ҳикоясида жонлантириш ва экспозиция кучли тасвирланган. Чунки, Эрнест Сетон Томпсоннинг, деярли барча асарлари ҳайвонларнинг мажозий образда ифодалаш орқали инсонлар ички дунѐси ва кечинмаларини очиб беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling