Academic Research in Educationaal Sciences volume 2


Academic Research in Educationaal Sciences


Download 406.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana10.04.2023
Hajmi406.95 Kb.
#1349356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
237-247

Academic Research in Educationaal Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 238 www.ares.uz 
ва инсон билан боғлиқ қонуниятлар ўз ифодасини топган. Бу қонуният ҳеч ким 
томонидан кашф қилинмаган табиий жараѐндир. 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Эрнест 1860 йил 14 августда Англияда таваллуд топган бўлсада, Канада 
мактабларида ўқиб, таълим олади. Уларнинг оиласи бўлғуси ѐзувчи олти ѐшга 
тўлганда Канадага кўчиб келган эди. Мактабда ўқиб юрган кезларидаѐқ 
адабиѐтга ихлос қўйган, айниқса, бекор вақтларида турли хил ҳайвонларининг 
расмини чизиш билан машғул бўлади. Қадимий Шотланд ҳикояларини берилиб 
ўқирди. 
Бобоси асли шотландиялик бўлиб, оиладагилар бу гўзал ўлканинг тарихи 
ва табиатга жуда қизиқиш билан қараб, бобокалонлари юртини қумсарди. 
Шотландларнинг овчилик сирлари, ѐввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш 
маҳорати ҳақида қизиқ-қизиқ воқеаларни эшитар, ҳаѐлида жонланган 
тасвирларга ранг берарди. “Эшитиш бошқа, кўриш эса янада яхшироқдир”, деб 
қўярди. Эрнест вақт топди дегунча узоқ қишлоқларга йўл олар, қалин ўрмонлар 
қўйнида ѐввойиларча ҳаѐт кечирувчи хонадонлар билан тезгина дўстлашиб 
олар, улардан олов атрофида ярим тунгача сўнгсиз ҳикояларни тингларди.
Муҳокама. Эрнест ѐввойи ҳайвонлар табиатини, феъл-атворини ўрганишдан 
эринмасди. Ёввойи ҳайвонларни тириклайин қўлга тушириш усулларини 
тоғликлардан ўрганиб, бу борада устаси фаранг бўлиб кетади. “Биздан ҳам ўтиб 
тушдинг” – деб ҳазиллашиб қўярди шериклари. Ҳаттоки йиртқич ҳайвонларни 
ҳам “галма-гал” усули билан қўлга туширишарди. 
Чиябўрилар эпчил қуѐнни қандай қилиб ушлаш йўлларини кузатар ва 
ҳаттоки ҳайвонларнинг ҳам ўзига хос “ов илми”ни ўрганарди. 
Қадимда ҳинду қабилалари ѐввойи жайронни қандай қилиб қўлга 
туширганликлари ҳақида кўплаб ҳикояларини берилиб тингларди. Тоғликлар 
аждодларининг ов билан машғул бўлганлигини, асосий машғулоти ов бўлиб, ов 
орқали тирикчилик ўтказганлигини ҳикоя қилиб берарди. 
Эрнест бундай ҳикояларини эшитиб, тинглаш билан кифояланиб 
қолмасдан, муттасил қоғозга тушириб борарди. “Ёввойи йўрға” асари ҳам ана 
шу эшитганларининг умумлашган ҳосиласи сифатида дунѐга келди. Ёзувчи ўз 
асарида Жо образини маҳорат билан яратади. Жо ихтиѐридаги йигирмата от ва
5 та яхши чавандоз билан кўмирдай қоп-қора айғирни кун бўйи қувлайди. 
Одамларни ҳар жойга пойлоқчи қилиб, кўмиб, отларга алмашиб миниб қувласа 



Download 406.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling