Academic Research in Educationaal Sciences volume 2


Academic Research in Educationaal Sciences


Download 406.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana10.04.2023
Hajmi406.95 Kb.
#1349356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
237-247

Academic Research in Educationaal Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-237-247 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 239 www.ares.uz 
ҳам, йўрғани тутолмай, саккизта отидан айрилиб, бешта чавандози ҳолдан 
тойиб, “Эрталаб Жо лагерга пиѐда келади”, “Йўрға эса ҳамон ўз эркида” давом 
этади. Ёзувчи, ҳайвонлар ҳам тутқунликдан кўра эркни афзал билади, деган 
фикрни таъкидлайди. 
Жонинг омади юришмаганлиги, ѐввойи йўрғани тутолмаслиги ҳақидаги 
гап-сўзлар ҳамма ѐққа тарқалади.
Асарнинг VI бобида йўрғанинг мудҳиш тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. 
Жо қора айғирни тутиш учун йигирмата от ва бешта чавандози билан 
бирга, Курка деган ошпазини ҳам бирга олиб кетган эди. Курка йўрғани 
қувишда қатнашмаса ҳам, қозонни қайната туриб, “шу йўрғани ушлаб олмасам 
одам эмасман”, - деб кўнглига қаттиқ тугиб қўяди. Йўрға тинимсиз таъқиблар 
гирдобида янада ѐввойилашиб кетган эди. Тўдасидан айрилиб қолган қора 
айғир қишни ѐлғиз ўтказади. Одам зотидан безиб, хавф-хатардан чўчиб қолган 
йўрғани тутиш осон эмасди. Курка бутун қиш давомида шуни ўйлаб, баҳорда 
бир қарорга келади.
Яқин танишининг тўриқ байталини миниб, ѐввойи 
йўрғанинг изидан тушади. Қора айғирни қувлаш бефойда эканлигини у бир 
марта гувоҳи бўлган. Илгари ҳам кўплар йўрғани тутаман деб, қувлайвериб 
ҳолдан тойган. Йўрға шу яқин – атрофда бўлса керак деган тахмин билан 
жайрон булоғига яқин яйловга келиб тўриқ байталини ардоқлайди. Йўрғага 
тузоқ қуйиб, пойлаб ѐтади. Тушга яқин тўриқ байталнинг кишнашига жавоб 
бериб, “Машҳур ѐввойи йўрға осмону фалакда қош-қорайиб, бўй беради!
Ниҳоят ошпаз тадбиркорлик билан ѐввойи йўрғани тузоғига илинтириб, 
оѐқларини мутаҳкам арқони билан боғлаб ташлайди. “Отнинг қудрати ушоқдай 
заиф бир чолнинг ақл ва ҳунари олдида ожиз бўлиб қолди”, дейди ѐзувчи. 
Адиб тузоққа тушаѐтган йўрғанинг “ожизгина суллайиб ѐтган” ҳолатига 
раҳми келади, уни мутоала қилган ўқувчи “табиатнинг шу бозоргина 
жониворига шунчалик ғам-ғусса келтириш ақл, фаҳм-фаросат эгаси инсон учун 
муносибмикан?” – деган ҳаѐлга чўмади. “Бечора сўнгги дармони қолгунча 
типирчилади, ўпкаси тўлиб келди, оғриқ зарбидан аъзойи-бадани зир-зир 
қалтиради, юзларидан маржон-маржон ѐшлар оқди”. Ушбу тасвирда, табиат 
қуйнида юриб, ҳайвонларнинг ўзига хос хусусиятини яхши билган ѐзувчининг 
тасвир маҳоратини кўрамиз. Бегона айғир ўзининг “ноѐб” бандасига термулиб 
қолади. 
Қадимда Ғарбда отга ким биринчи бўлиб тамға босса, ўшаники бўлар 
экан. Бу одат кўпгина элларда одат тусига кирган. Қари Курка тўриқ 



Download 406.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling