Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-434-443
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 439 www.ares.uz
Олинган
маълумотларнинг
кўрсатишича,
микроэлементлар
ривожланишнинг турли фазаларида барглардаги умумий азот миқдорини
оширганлиги аниқланди.
Қовун ўсимлигидаги гуллар, шу жумладан урғочи гуллар сонини аниқлаш
муҳим
ҳисобланади.
Аниқлаш
натижалари
шуни
кўрсатадики,
микроэлементлар таъсирида гуллаш фазасида барг юзасининг қулай
ўлчамларда бўлиши тажриба вариантлари бўйича
гулларнинг шаклланишига
ѐрдам берди.
Марганец ва рух таъсирида гуллар, шу жумладан урғочи гуллар кўпроқ
пайдо бўлди. Сариқ гулоби қовун навида энг кўп гуллар марганец бўича
кузатилди. Худди шу элемент Амири қовун навида ҳаам урғочи гулларнинг кўп
бўлишини таъминлади.
Шундай қилиб, қовун уруғларини экишдан
олдин микроэлементлар
эритмасида ивитиш ўсимлик баргларида азотнинг тўпланишига ҳам,
гулларнинг (эркак ва урғочи) шаклланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Фермент
фаоллиги.
Адабиѐтлардан
маълумки,
репродуктив
органларнинг шаклланиши кўп жиҳатдан ўсимлик организмидаги оксидланиш-
қайтарилиш жараѐнларига боғлиқ. Ушбу жараѐнларда муҳим роль ўйнайдиган
ферментлар – пероксидаза ва полифенолоксидазадир. Биз томонимиздан
уларнинг фаоллиги аниқланди.
Таҳлил маълумотлари шуни кўрсатадики,
гуллаш фазасида органогенез
жараѐнида пероксидаза фаоллиги сезиларли даражада пасайди ва аксинча,
полифенолоксидаза ферменти фаоллиги ошди.
Полифенолоксидаза фаоллиги
нафақат мис таъсирида ошди. Бунда марганец ва рух атомлари томонидан
сезиларли даражада стимулланди.
Агар полифенолоксидаза ва пероксидаза фаоллиги ўртасидаги
нисбатни
ўсимликларнинг ривожланиш даражасининг кўрсаткичи сифатида оладиган
бўлсак,
марганец, рух ва мис таъсирида қовуннинг ривожланишини
тезлаштириш тенденцияси аниқ кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: