Ацетонитрилнинг каталитик синтези


Download 17.24 Kb.
Sana21.09.2023
Hajmi17.24 Kb.
#1683190
Bog'liq
Ацетонитрилнинг каталитик синтези


Ацетонитрилнинг каталитик синтези.
Шуъба рақами 4
Муродова Д.К., Муродов К.М., Анваров Т.У.,Эргашева Т.А.
Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Тел. +998979181954 conference 2023 oilandgas@gmail.com
Аннотация: Саноат катализатори НТК-4 иштирокида этил спиртининг аммиак билан цианлаш реакцияси ўрганилган.(катализатор, НТК-4, этил спирти, аммиак, ацетонитрил)
Дунёда нефт ва унинг қайта ишлаш махсулотлари, жумладан нитриллар халқ хўжалигининг энергетик ва бошқа эхтиёжларни қондириш нуқтаи назаридан салмоқли ўринга эга. Нитриллар эритувчилар, пестицидлар, пластификаторлар олинишида хом-ашё сифатида ишлатилади, нуклеофил реагент сифатида кенг қўлланилади. Сўнгги йилларда нитриллар ва уларнинг ҳосилалари сийрак металларнинг самарали флокулянтлари, агрессив муҳитда коррозия ингибиторлари, махсус хоссали совуққа чидамли полимер ва мономерлар олишда амалий аҳамият касб этмоқда.
Республикамизда махаллий хом ашёлар асосида (нефт ва газ) халқ хўжалиги учун керакли бўлган махсулотларни, жумладан қуйи молекуляр нитрилларни синтез қилиш ва уларнинг технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жараёнларнинг боришига доир куп қамровли илмий изланишлар амалга оширилмоқда ва рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқариш борасида муҳим натижаларга эришилмоқда. Алифатик нитрилларнинг синтез қилишнинг самарали усулларидан бири керакли спиртларнинг аммиак билан турли катализаторлар иштирокидаги цианлаш реакциялари хисобланади. Ушбу жараёнларда бир неча параллел борувчи реакциялар содир бўлади. Ушбу реакцияларнинг бориши жараённинг селективлигини тушириб юборади.
Илгари биз таркибида мис бўлган СНМ-1 саноат катализаторини спиртлар ва аммиакдан турли хил нитрилларни синтез қилишда муваффақиятли қўллаган эдик. Таркиб жихатдан СНМ-1 катализаторига ухшаш НТК-4 саноат катализатори спиртлар ва аммиакдан алифатик нитрилларни синтез қилишда фаоллигини ўрганиш учун махсус тажрибалар ўтказиш мақсадга мувофиқ булди.
Ацетонитрилни синтез қилишда НТК-4 саноат катализаторининг каталитик фаоллигига ҳароратнинг таъсири 250-4500C ҳарорат оралиғида 250C фарқи билан ўрганилди. Олинган натижалар жадвалда келтирилган.
Этил спиртни аммиак билан НТК-4 катализатор иштирокида цианлашда температуранинг таъсири.( спирт ва аммиак нисбати 1: 3 ).



Синтез харорати
0 С

Этил спиртнинг айланиш даражаси , %



Реакцияга киришмаган спирт, %



Унумдорлик,
г/л.кат.соат.



Нитрилга

Қўшимча маҳсулотларга

250

77,5

2,0

21,5

356,0

275

85,4

4,0

12,6

392,2

300

88,6

6,5

4,9

406,6

325

85,4

12,2

2,4

392,2

350

81,1

19,9

-

372,1

375

78,2

21,8

-

358,9

400

74,6

25,4

-

342,7

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҳарорат ҳосил бўлган маҳсулот таркибидаги мақсадли ва қўшимча маҳсулотларнинг нисбий миқдорига сезиларли таъсир кўрсатади. Нитрил рентабеллигининг ҳароратга боғлиқлиги максимал даражада 300 ° С га тенг. Бундай ҳароратда ацетонитрилнинг ҳосилдорлиги 88,6% гача ошади ва қўшимча маҳсулотлар миқдори 6,5% га етади.
Юқори ҳароратларда гидрогенлаш ва дастлабки алкоголни йўқ қилишнинг қўшимча реакцияларининг сезиларли тезлашиши кўзатилади, ҳароратнинг пасайиши эса ҳосил бўлган маҳсулотларнинг реакцияга киришмаган этил спирти хисобига бойитишга олиб келади.
Download 17.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling