Адабий тилнинг функционал услублари ва юристнинг нутқ маданияти режа


Download 28.03 Kb.
bet4/4
Sana10.02.2023
Hajmi28.03 Kb.
#1188337
1   2   3   4
3-§. Публицистик услуб
Публицистик услуб − ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борила-диган, асосан, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ёритиладиган нутқ кўрини-шидир. Публицистик услуб ўзининг образлилиги, ҳиссий-таъсирий хусусияти билан бадиий услубга; ёрқинлиги, аниқлиги ва терми-нологик лексикаси билан илмий услубга яқин туради.
Ижтимоий-сиёсий масалаларнинг ёритилиши, таҳлил услуби, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишга ундашнинг фаоллиги, ўзига хос терминлар, асосан сиёсий терминларнинг кўп қўлланилиши сингари хусусиятлар публицистик ва илмий услубнинг ўхшаш томонларидир.
Публицистик ва бадиий услубнинг ҳам ўхшаш томонлари мав-жуд. Иккала услубда ҳам образли ифодалар, тасвирий воситалардан кўпроқ фойдаланилади. Сўз ва терминлар сиёсий маъносининг бадиий услуб элементлари билан қоришган, уйғунлашган ҳолда ифодаланиши публицистик нутқнинг салоҳиятини янада кўтаради ва унинг таъсирчанлигини оширади.
Публицистик услубда ижтимоий-сиёсий терминлар, газета ва журналларга хос махсус ифодалар, бирикмалар, қатъий қолиплашган қурилмаларнинг тез-тез қўлланилиши бу услубнинг ўзига хос хусусиятларидандир: мустақиллик, ички таҳдид, ташқи таҳдид, совуқ уруш, очиқ овоз, ёпиқ овоз, буюк хизматлари учун, расмий визит билан, миллий истиқлол мафкураси, халқ эътиқоди, буюк келажакка ишонч, шахс билан давлат муносабатлари, жамиятимиз-нинг фаол иштирокчиси, мафкуравий бўшлиқ, хавфсизликка таҳдид ва ҳ.к.
Публицистик услубда ҳисссий-таъсирий сўзлар ва бирикмалар-дан, мақол ва ҳикматли сўзлардан унумли фойдаланилади. Мақол ва ҳикматли сўзлар бу услубда сарлавҳа номи бўлиб ҳам келади ҳамда мазкур услубнинг янада ёрқинроқ бўлишини таъминлайди. Масалан, Яхшидан боғ қолади. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Мард майдонда синалади. Ватан, эл манфаати муқаддасдир.
4-§. Илмий услуб
Илмий услубда фан ва техниканинг турли тармоқларига оид илмий асарлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари ёзилади. Бу услуб аниқ, далилий маълумотлар асосида чиқарилган илмий хулосалар (қоидалар, таърифлар)га бой бўлиши билан бошқа услублардан фарқланади. Илмий услуб ҳам адабий тилнинг кўриниши бўлиб, бир қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга: монологик белгилари билан бошқа услублардан ажралиб туради; образли тасвирлар билан эмас, балки аниқ маълумотларнинг холис, умумлашган хусусиятларини таърифлаш, тушунчаларга мувофиқ келадиган терминлар билан иш кўради. Китобхоннинг ҳис-туйғусига эмас, онгига таъсир этади.
Илмий услубда ҳар бир фаннинг ўзига хос терминларидан фойдаланилади. Масалан, жиноят, жазо, афв, ҳукм, озодликдан маҳрум этиш, давлат тили, давлат чегараси, унитар давлат, тергов, алиби, кодекс юриспруденция тармоқларида; жамият, онг, тафаккур, мушоҳада фалсафада ва ҳ.к. Илмий услубда сўзлар асосан ўз маъносида қўлланади, қоида ёки таърифнинг мазмунини очишга хизмат қиладиган ажратилган бўлаклар, кириш сўз ва бирикмалар, шунингдек, қўшма гаплардан кўпроқ фойдаланилади.
Илмий услубда қўшма гаплардан шу сабабли, шундай бўлса, бундай вақтда, шунга қарамасдан каби воситалар ёрдамида боғланувчи эргаш гапли қўшма гаплар кўпроқ ишлатилади. Чунки бундай гаплар сабаб ва натижа ҳамда бошқа муносабатларни аниқ ифодалай олади. Боғловчисиз қўшма гаплар бу услубда камроқ ишлатилади.
Илмий матн қурилишининг мантиқий изчил бўлиши унда бошланмалар, гап қисмларини боғлаш учун шундай қилиб, шу сабабли, бундан кейин, кўринадики, шунга кўра, шу билан бирга, айтилганларга кўра каби сўз ва сўз бирикмалари қўлланилади. Кўп қўлланиладиган биринчидан, бир томондан, иккинчи томондан, хуллас, демак шаклидаги кириш сўз ва бирикмалар ҳам юқоридаги мақсадларга хизмат қилади.
Илмий услубда фикрнинг аниқ бир шахс томондан баён қилинаётгани сезилмайди. Унда кўпроқ феълнинг мажҳул нисбатидан фойдаланилади: далиллар келтирилган, тажриба ўтказилади, фойда-ланилади. Юқорида кўриб ўтилган хусусиятлар илмий услубнинг лисоний белгиларидир. Бу белгилар мазкур услубнинг бошқа услублардан фарқини кўрсатувчи асосий хусусиятлар ҳисобланади.
Download 28.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling