Мактаб ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. - Мактаб ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
- Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади. 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлган болалар тегишли йилнинг март ойигача туғилганлардир.
- Агарда бола март ойининг биринчи ўн кунлигида бола 6,5 ёшга тўлган бўлганда I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.
Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади: - Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
- ота-оналардан муассаса директори номига ариза;
- ота-оналарнинг фуқаролик паспорти;
- боланинг гувоҳномаси нусхаси;
- соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
- 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
- Мазкур Низомнинг яна бир афзаллик томони шунда бўлдики, болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади.
Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар, қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан. Ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида пуллик хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин.
- Умумтаълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |