Adabiyotshunoslik kafedrasi


-мавзу: Энг қадимги адабий ёдгорликлар


Download 1.4 Mb.
bet3/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

2-мавзу: Энг қадимги адабий ёдгорликлар
Режа:

  • Энг қадимги давр маданий ёдгорликлари

  • Қадимий афсоналар

  • Қадимги қиссалар.

Адабиётлар рўйхати:

  • Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. Биринчи том. – Тошкент: Фан, 1977.

  • Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: O'qituvchi, 2004.

  • Қозоқбой Йўлдош. Ёниқ сўз. –Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2006.

  • O‘zbek mumtoz adabiyoti namunalari. Birinchi jild. –Toshkent: Fan, 2003.

Назорат саволлари:

  • Қадимги Ўрта Осиё тарихи ва маданияти ҳақида қайси манбаларда қайд этилган?

  • Ўрта Осиё халқларининг қадимги турмуш тарзи ҳақида нималар биласиз?

  • Қадимги Ўрта Осиёда қайси тиллар группаси кенг тарқалган?

  • Қадимги Ўрта Осиёда ёзув тарихи ҳақида сўзланг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда илм-фан тараққиёти ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиё халқларининг бошқа ўлкалар билан маданий алоқалари ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда оғзаки адабий ёдгорликлар қайсилар?

  • Миф ва афсоналар ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиё аҳоли яратган қаҳрамонлик эпослари қайсилар?

  • “Тўмарис” ва “Широқ” эпослари мазмуни ҳақида сўзланг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда тарқалган қиссаларнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

  • “Сиёвуш” қиссаси ҳақида маълумот беринг.

Ўзбекистон ерларининг табиати, табиий бойликлари инсон ҳаётининг бошланиши учун лозим шароит яратган. Шу боис ўлкамизда энг қадим даврлардан бошлаб инсонлар истиқомат этганлар. Аввал олиб борилган археологик қазилмалар, ҳозирдаги тадқиқотлар, ўрганишлар бу тарихий ҳақиқатнинг нечоғлик тўғри эканини тасдиқламоқда. Ўзбекистон жанубидаги Бойсун тоғларининг Тешиктош дарасидан топилган 8-9 ёшлар атрофидаги боланинг бош суяги ёввойилик даврининг қуйи поғонасида мавжуд бўлган неандертал одам зотидан экани маълум бўлган. Ўша давр одамининг фикрлаш қобилияти тараққий этган бўлиб, унинг даражаси тош қуроллардан фойдаланишида, ўзи турган ғорнинг қуёш ва ҳаво тегадиган жойида ўрнашиб яшаш учун қулай шароит юзага келтирганида кўринади. Неандертал бола махсус кавланган қабрга қўйилган, қабр устига эса тоғ эчкисининг шохлари ўрнатилган. Бу ибтидоий одамнинг ўзига хос фикр қилиш онги юқори бўлганини кўрсатади.
Меҳнат туфайли одамнинг фикрлаш лаёқати ўсиб борган. Ана шу ўсиш жараёнида асрлар оша янги-янги кашфиётлар юзага келган. Қоя тошларга ўйиб ишланган суратлар фикримизни тасдиқлайди. Тошга ўйиб ишланган суратлар турли-туман мазмундадир. Ов манзаралари акс этган суратлар мавжуд.
ХХ асрда инсон қадами тегмаган қум ва чўллар бағрида, харобаларда Ўрта Осиёнинг қадимги моддий ва маданий маданияти ёдгорликларини излаб топдилар. Археологик қидириш ишларида айниқса С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм экспедицияси, Я.Ғуломов ва В.А.Шишкин раҳбарлигидаги Қуйи Зарафшон ва Варахия экспедицияси, М.Е.Массон раҳбарлигидаги Термиз ва Жанубий Туркистон экспедициялари, А.Ю.Якубовский ва М.Н.Дьюковновлар раҳбарлигидаги Тожикистон экспедицияси, А.Н.Берштам раҳбарлигидаги Еттисув ва Помирда ўтказилган экспедициялар, К.И.Альбаумнинг Болаликтепа (Сурхондарё)даги қазилмалари, Афросиёб обидалари, кейинги йилларда топилган помеолит ва неолит даврига доир янги ёдгорликлар, Г.А.Переченкова, Л.Э.Ремпель, Я.Н.Гумелов, С.Г.Кляшторний, Р.Сулаймонов, К.Шониёзов ва бошқа олимларнинг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга бўлди. Бу экспедицияларда археологлар, тарихчилар билан бирга архитекторлар, этнографлар ва бошқа соҳалардаги олимлар ҳам фаол иш олиб бориб, қадимги Ўрта Осиё маданиятини ёритишга катта ҳисса қўшдилар.
Ўрта Осиё кишилик маданияти тарихининг энг қадимий бешикларидан биридир. Археологик қазилмалар Ўрта Осиёда эрамиздан кўп минг йиллар илгари одамлар яшаганини кўрсатади.
Эрамиздан аввалги минг йиллик ўрталаридаги Ўрта Осиёнинг иқтисодий-географик ва этнографик карталари Бактрия, Хоразм, Суғдиёна, Марғиёна, Парфия, Амударёнинг қуйи оқими, Зарафшон воҳалари, Паркона (Фарғона) ва бошқа жойларни ўз ичига олади. Бу жойларда турмуш маишати ва тили жиҳатидан ҳали бир-биридан катта фарқ қилмаган турли қабила ва элатлар: массагетлар, хоразмийлар, суғдлар, саклар, парфиянлар ва бошқалар яшар эдилар. Булар кўчманчи-чорвачилар ҳамда аллақачонлар ўтроқ деҳқончиликка ўтган аҳоли эди. Кўчманчилик билан ўтроқлик паралел ва аралаш ҳолда давом этар эди.
Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ овчилик ва балиқчилик, кейин эса чорвачилик ва деҳқончилик пайдо бўлди. Хўжалик ҳаётининг тараққий этиши дарёларга ва улардан сунъий суғориш усули билан фойдаланишга боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Герадот Мисрни “Нил туҳфаси” деганидек, тарихчи Истахрий “Хоразм – бутун манфаатни Жайҳун (Амударё)дан топган мамлакат”, - деган эди.
Қадимги Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги билан бирга шаҳарлар ҳаёти, ҳунармандчилик, кончилик ва бошқалар ҳам тараққий этган. Қулдорликнинг вужудга келиши билан йирик шаҳарлар, мустаҳкам қўрғон ва истеҳкомлар пайдо бўлган. Мароқанд (Самарқанд), Кирапель (ҳозирги Ўратепа) ва бошқалар шулар жумласидандир. Археологик материаллар ва ёзма манбалар аҳолининг конларда ишлаганини, мис ва темир эритиш билан, металлардан турли хил ҳарбий ва меҳнат қуроллари ясаш билан, кемасозлик, тўқувчилик, бинокорлик, заргарлик ва бошқа ишлар билан шуғулланганини, яқин ва узоқ ўлкалар билан савдо-сотиқ ишлари олиб борганини кўрсатади. Шу билан бирга, аҳоли, хусусан, Фарғона водийсидаги аҳоли нефтдан ҳам фойдаланган.
Герадот массагетлар ҳақида: “Улар отлиқ ва пиёда жанг қиладилар, бу икки хил жанг усулини биладилар; улар ўқ-ёй, найза ва дудама калта қилич билан қуролланганлар. Бу қуролларни улар жездан ясайдилар, бош кийимлари, камарлари ва боғичларни олтин билан безайдилар. Отларининг кўкрак қалқонларини жездан ясайдилар. Юрган совлуқ ва бошқа от жабуқларига ҳам олтин қадайдилар. Темир ва кумушни улар мутлоқ ишлатмайдилар, чунки уларнинг мамлакатида олтин билан мис ниҳоятда кўп бўлиб, темир билан кумуш мутлақо йўқдир” - деб ёзади.
Қадимги Ўрта Осиёда турли культ ва динлар мавжуд бўлиб, табиат ҳодисаларига нисбатан деалистик қараш, уларни яхши ва ёмон, дўст ва душман кучларга ажратиш заминида Митра (қуёш худоси), Анахита (ер-сув маъбудаси) ва бошқа культлар пайдо бўлади. Бу культлар эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда вужудга келган Зардуштийлик динига қўшилиб кетади. Қадимги Ўрта Осиёда қисман бўлса-да, Эллин худолари (Зевс, Афина, Пасейдон, Апполон ва бошқалар) культи, будда дини (манихсизм), насеро (несториан) христианлиги, яҳудий дини ва бошқалар тарқалган эди. Араб ҳалифалиги истилосидан кейин ислом дини асосий дин бўлиб қолди.
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Ўрта Осиё аҳолисининг кўпчилиги эрон тиллари группасига кирувчи диалект ва шеваларда гаплашар эди.
Кейинроқ Ўрта Осиё территориясида туркий тиллар группаси ҳам кенг тарқала бошлади. Бу жараённинг бошланиши Ўрта Осиёга хуннларнинг кўчиб кела бошлаши билан боғлиқдир. Ёзма манбаларда Ўрта Осиё чегараларида хуннларнинг пайдо бўлиши биринчи марта эрамиздан аввалги II асрда эслатиб ўтилади. Марказий Осиёнинг кенг чўлларида ташкил топган йирик қабила иттифоқи бўлиб, кўп олимларнинг фикрига кўра улар Олтой опласининг туркий группасига кирувчи тилларда гапирганлар.
Хуннлар эрамиздан аввалги II-I асрларда Еттисувга ва Сирдарё бўйидаги чўлларга кўчиб келиб, аста-секин маҳаллий халқ ва қабилалар билан скиф – массагетлар билан чатишиб кета бошлайдилар. Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиёда туркий тиллар группаси кенг тарқалади ва турк хоқонлиги давлати даврида Шимолий Энасойдан тортиб Мўғилистонга қадар чўзилган ҳудудда асосий тиллардан бири бўлиб қолади.
Ўрта Осиё халқлари ёзувининг тарихи жуда қадим замонлардан бошланади. Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида Эрон, Ўрта Осиё ва бошқа ўлкаларда оромий ёзув кенг тарқала бошлади. Александ Македонский истилосидан кейин эса Ўрта Осиёга грек ёзуви ҳам кириб келди. Оромий ёзуви, грек ёзуви ва форсий миххат маълум даврлар мобайнида асосан маъмурий ҳужжатларда қўлланилади. Сўнг оромий ёзуви негизида бир қатор маҳаллий ёзувлар вужудга кела бошлади. Авесто, хоразм, суғд, кушон, рун (Ўрхун-Энасой), уйғур ёзуви ва бошқалар. Авесто ёзуви эрамиздан аввалги V асрда вужудга келган деб тахмин қилинади.
Қадимги Ўрта Осиёдаги илм-фаннинг тараққиёт даражасини кўрсатувчи ёдгорликлар ниҳоятда кам сақланиб қолган. Лекин, шунга қарамай қадимги Ўрта Осиё халқларининг астрономия, геометрия, геодезия, физика ва бошқа фанлар соҳасида бирмунча муваффақиятларга эришгани маълум. Бизга қадар сақланиб қолган суғд календари, Беруний асарларидаги маълумотлар ва бошқа манбалар қадимги Ўрта Осиёда илм-фаннинг айрим соҳалари, айниқса, астрономия фани тараққий этганини кўрсатади. Суғд, Хоразм ва бошқа китобларда етишган олимлар асосий планеталарни ва юлдузларнинг туркумини ўрганиб, уларни махсус номлар билан атаб, Бурж (Задиак) тизимини аниқлаб олганлар. Маълумки, Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлардаёқ суғориш иншоатлари қурганлар, каналлар очганлар, чиғир, кариз ва бошқа усуллар билан сувсиз ерларга сув чиқарганлар, кемалар ясаганлар, юлдузларга қараб узоқ жойларга сафар қилганлар, мустаҳкам иморатлар қурганлар, тошни эритиш йўли билан шиша ишлаб чиқарганлар. Булар маълум илмий билимларсиз, геометрия, математика, астрономия, география, геодезия, физика, химия ва бошқаларсиз бунёдга келиши мумкин эмас эди, албатта.
Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлардан бошлаб турли ўлка ва халқлар билан - Урал, Сибирь ва Волгабўйи, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Эрон, Сурия, Месопотамия, Вавилон, Миср ва бошқа ўлкалар билан иқтисодий-маданий алоқада бўлганлар. Шу билан бирга, Ўрта Осиё Шарқ билан Ғарб ўлкаларининг савдо-сотиқ ва маданий алоқаларининг бир марказий чоррахаси сифатида ҳам катта роль ўйнаган.
Иқтисодий ва маданий алоқалар туфайли эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида Ўрта Осиё ва Эронга Суриядан оромий ёзуви кириб келди. Бу ёзув хоразм, суғд ва бошқа маҳаллий ёзувларнинг вужудга келишига асос бўлди. Айни замонда суғд ёзуви таъсири билан пайдо бўлган уйғур ёзуви мўғул ва манжур ёзувларининг шаклланишига замин яратди.
Ўрта Осиё халқларининг энг қадимги замонларга оид айрим оғзаки адабиёт ёдгорликлари баъзи бир манбалар орқали бизга қадар сақланиб қолган, Бу манбалар тарих китоблари, илмий асарлар, ёзма ёдгорликлар ва бошқалардан иборат. Айни тарихчилардан Герадот, Ктезий, Полиэн, Харес Митиленский ва бошқаларнинг китобларида халқ оғзаки ижоди айрим асарларнинг мазмуни ҳикоя қилиб қолдирилган. Шунингдек, ўрта аср тарихчиларидан Ҳамза, Исфахоний, Табарий, Масъудий, Беруний, Соалабий, Бальмеий ва бошқаларнинг асарларида ҳам оғзаки адабиётга доир қимматли материал ва маълумотлар бор. "Авесто", "Бехистун", "Бундахишн", "Денкард" каби ёзма ёдгорликларда оғзаки адабиётнинг баъзи бир намуналари ўрин олган. Маҳмуд Кошғарий эса ўзининг машҳур лингвистик асари "Девону луғотит турк"да қадимги қўшиқ, лирик шеър ва мақоллардан турли намуналар беради. "Худойномаи" ва улуғ шоир Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида қадимги оғзаки адабиётнинг бир қанча асарлари ва образлари қайта ишланади.
Қадимги оғзаки адабиёт ёдгорликлари мифлар, афсоналар, қаҳрамонлик эпоси, қўшиқлар, лирик шеърлар ва бошқа турдаги адабий асарлардан иборат.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling