Adabiyotshunoslik kafedrasi


-мавзу: Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар


Download 1.4 Mb.
bet6/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

3-мавзу: Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар. “Авесто”
Режа:

  1. Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар.

  2. “Авесто” – Ўрта Осиё халқларининг муштарак ёзма ёдгорлиги.

  3. “Авесто”нинг тарихий-маърифий аҳамияти.

Адабиётлар:

  1. Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент: Ўқитувчи, 1976.

  2. Ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент: Фан, 1977.

  3. Авесто. –Тошкент, 2015.

Назорат саволлари:

  1. Энг қадимги ёзма ёдгорликлар ҳақида нималар биласиз?

  2. “Авесто” қачон ва қаерда юзага келди?

  3. “Авесто”да табиатни асраш ҳақида қандай фикрлар бор?

  4. “Авесто”да инсон ҳуқуқи, аёллар мулоҳазаси ҳақида қандай қоидалар мавжуд?

  5. “Авесто”даги ҳайвонлар ва уларни муҳофазаси масаласи қандай акс этган?

  6. “Авесто”ни инсоний фикр тараққиётида ўрни масаласида нималар биласиз?

  7. “Авесто”ни тарихий-маърифий аҳамияти нималарда кўринади?

  8. “Авесто” ва унинг қисмлари ҳақида нималар биласиз?

Ёзма ёдгорликлар қадимги ёзув ва тиллар ёдгорлиги бўлиши билан бирга бизни узоқ ўтмишдан қабила ва халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, урф-одати, эътиқоди, сўз санъати намуналари ва бошқалар билан таништирувчи муҳим манбалар ҳам ҳисобланади. Жумладан, “Авесто”, “Бундахишн” ва “Денкорд” каби Зардуштий китобларда диний масалалардан ташқари тарих, маданият, илм-фан, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соҳаларга доир қимматли материал ва маълумотлар бор.
Муғ тоғи қасрида топилган суғд календари эса қадимги Ўрта Осиё астрономиясининг нодир ёдгорликларидир. Сўғд ёзувчидаги бошқа ёдгорликлар кўпроқ савдо-сотиқ ва қўшни мамлакатлар билан иқтисодий-маданий алоқаларга доир ҳужжатлардир. Дунхуан (Шарқий Туркистон - Синцзян)да топилган сўғд тилидаги ёдгорлик эрамизнинг II асрига мансуб бўлиб, Самарқандда турувчи онанинг Друан (Дунхуан)даги қизи билан оилавий масалаларга доир ёзишмаларидир.
Хоразм ёдгорликлари асосан, тарихий воқеалар ва хўжалик масалаларига доир бўлиб, Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёти ва турли ўлкалар билан савдо-сотиқ ҳамда дипломатик муносабатлари юзасидан маълумот беради.
Ёзма ёдгорликлар орасида Бихистун ёдгорлиги муҳим тарихий ҳужжат сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Бу ёдгорлик эрамиздан аввалги 521 йилда Гоуматани енгиб, аҳмонийлар тахтини эгаллаган Доронинг буйруғи билан 519 йилда Вавилон билан Экбатани(Ҳамадон)ни бирлаштирувчи йўл яқинидаги Бихистун тошига (500 метр баландликда) ўйиб ёзилган. Унда Доронинг ўз тилидан унинг истилочилик фаолияти ҳикоя қилинади. Бихустун ёдгорлиги Доронинг мустабид шоҳ, даҳшатли босқинчи эканини гавдалантиради.
Қадимги туркий тилларда яратилган ёдгорликлардан бизгача Ўрхун-Энасой ва уйғур ёзувидаги ёдгорликлар сақланиб қолган. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари V-VIII асрларга мансуб бўлиб, улардан Кул-Тагин, Билка қоон, Тунюқуқ қабр тошларга ўйиб ёзилган матнлар айниқса аҳамиятлидир. Уйғур ёзувида эса турли хил ҳужжатлар билан бирга манихетлик (монийлик) дини китоблари ва бошқа ёдгорликлар сақланиб қолган.
“Авесто” зардуштийлик (зороастризм) динининг муқаддас китобидир. Зардуштийликнинг куртаклари ибтидоий жамоа тузуми даврида вужудга келди. Зардуштийлик қулдорлик ва илк феодализм даврида Ўрта Осиё, Эрон ва Озарбайжон асосий диний эътиқодлардан бири сифатида кенг тарқалди: бу дин синфий жамиятда, ибтидоий жамоа давридаги айрим демократик элементларини сақлаб қолган бўлишига қарамай, қулдорлар ва феодалларнинг дунёқараши ва манфаатларини ифодалайди. Араб босқинчилари истилоси(V-VIII асрлар)дан сўнг ҳам зардуштийлик дини бирмунча вақт сақланиб қолди.
“Авесто” зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиши билан бирга, у узоқ асрларнинг тарихи, иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, маданияти, тили, ёзувчи ва халқ оғзаки ижодининг манбаи, муҳим ёдгорлиги сифатида Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон ва бошқа мамлакатларни ўрганишда ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Анъанавий маълумотларга кўра, “Авесто” эрамиздан аввалги VII асрнинг охири ва VI асрнинг бошларида яратилган. Унга Зардушт асос солган (Беруний маълумотига кўра Зардушт Озарбайжонда туғилган. Лекин “Авесто”нинг шаклланиши ва такомилини бир кишининг номи билан боғлаб бўлмайди. Чунки у узоқ даврларнинг маҳсули бўлиб, бу даврлар давомида қайта-қайта ишланган.
“Авесто”нинг муқаддас китоб сифатида тўла шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига тўғри келади.
Кўпчилик манбалардаги анъанавий маълумотларга қараганда, “Авесто” 21 наск – китоб (қисм)дан иборат бўлган экан. Бироқ Александр Македонский ва араб босқинчилари истилоси натижасида улардан кўпи йўқолиб, жуда оз қисми сақланиб қолган. Бизга қадар сақланиб қолган. “Авесто” ёдгорликларининг энг қадимги нусхаси 1324 йилда кўчирилган бўлиб, у Копенгагенда сақланади.
“Авесто”нинг айрим нусхаларида авесто тилидаги текст билан бирга паҳлавий тилидаги таржималар ҳам бор. Шарҳлар “Зенд” деб аталган, бутун китоб эса “Авесто ва Зунд” ёки “Зенд Авесто” деб номланган. “Авесто” тексти санскрит тили(қадимги ҳинд тили)га шарҳлар билан таржима қилинган. У айрим Европа тилларига, унинг бир неча қисми эса рус тилига ҳам таржима қилинган. “Авесто” Асқар Маҳкам томонидан форс тилидан ўзбек тилига 2015 йилда таржима қилиниб нашр этилди.
Бизгача етиб келган “Авесто” нусхалари икки вариантлидир. Биринчи варианти ёлғиз “Авесто”ни ўз ичига олади. Иккинчи варианти паҳлавий тилидаги шарҳли таржимани ҳам ўз ичига олиб, у китобларга боб ва параграфларга ажратилган. Шу иккинчи вариант бўйича “Авесто” қуйидаги китоб(қисм)лардан ташкил топган:

  • Вандидод. У 22 бобдан иборат бўлиб, асосан, Ахура Мазда билан Заратуштранинг савол-жавоби шаклида ёзилган. Боблар турли ёмон руҳларни, девларни енгиш воқеаларини, гуноҳлардан пок бўлиш қоидаларини ва қисман мифологик элементларни ўз ичига олади.

Унда яратувчилик улуғланади. Деҳқончилик мадҳ этилади.
“Узоқ замон экилмаган ва амал тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу қилади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу қиз фарзанд кўриш ва яхши ёсдиқдошга интиқдир”. (230-бет)
(26-27)
“Эй, Сипийтман Зардушт!
Кимда-ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилса, замин унга шундай дейди:

  • Эй, мард! Эй, мени чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилган зот!

Одамлар ҳамиша бу ерга келадилар ва нон сўрайдилар. Мен бу ерда ҳосилга кираман, сен учун ҳар турли хўрак ва мўл-кўл буғдой етиштираман”.
(28-29)
“Эй, Сипийтман Зардушт!
Кимда-ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилмаса, замин унга шундай дейди:

  • Эй, мард! Эй, мени чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилмаган зот!

Сен бегоналар эшиги остонасида нон истовчилар билан бирга бўлурсан. Кўзларин йўл кўради. Улар сени эшиги остонасидан ҳайдаб юборадилар” (230-бет).
Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар ўринларидан қўпадилар.
Қачонки буғдой гуркираб кўкарса, девлар даҳшатдан титрай бошлайдилар
Қачонки буғдой ун бўлса, девлар нола чекадилар.
Қачонки буғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд бўладилар.
Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, у хонадонга девлар яқинлаша олмайди.
Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, девлар у хонадондан узоқлашади.
Қай бир хонадонда буғдой омбори бўлса, гўё қиздирилган темир девлар бўйнини чирмаб ташлайди.
“ – Эй оламни яратган зот !”
Эй, ҳақиқат !
Бировни калтаклаб, уни хушидан кетказган кимсанинг жазоси нима бўлади?
Аҳура Мазда жавоб берди:

(242-бет)
49
... Сув ва ёниб турган олов қошида қасамини бузган одамнинг ёзуғи авф этилмасдир. У иккинчи дафъа товбага сўз тутилмагай.
(244-бет)
54.
Покиза сув ва ёниб турган олов қаршисида густоҳлик қилган зотнинг дўзахда топгуси жазоси бу дунёнинг жамийки дарду озорларидан мудҳишдир.
(245-бет)
24.
“Авесто”да Зардуштийлик дини шундай улуғланади:
“- Бу ҳақиқат – Зардуштнинг девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги катта сувнинг кичик сувни ютиб юборгани кабидир.

  • Бу Ҳақиқат - Зардуштнинг девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги катта сувнинг кичик сувни ютиб юборгани кабидир.

  • Бу ҳақиқат – Зардуштнинг – девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги буюк тановар дарахтининг ўз сояси паноҳига гиёҳларни олгани масалидир”.

25-26
“- Бу ҳақиқат – Мазданинг девларга қарши Ҳақиқатнинг – яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги осмоннинг заминни буткул ўраб олган кабидир...”
(249-бет)
“Авесто”да табиатнинг поклигини таъминлаш, инсонлар саломатлиги масаласига алоҳида эътибор берилган.
Олтинчи фаргард
Биринчи бўлим
1
“- Итлар ва одамлар ўлган заминда қай маҳалгача экин экилмайди? Ахурда Мазда жавоб берди:

  • Эй, Зардушт Ашаван!

Итлар ва одамлар ўлган заминда бир йилга довур ҳеч нарса экиши мумкин эмас.
(264-бет)
“Авесто”да аёллар ҳуқуқи масаласи ҳам, ҳимояси ҳам белгилаб берилган:
Учинчи бўлим
“Агар бир эр балоғатга етган қиз ёхуд жувон билан – хоҳ турмушга чиққан, хоҳ чиқмаган бўлсин – алоқа қилса ва қиз ё жувон ундан хомиладор бўлса, то гўдак дунёга келгунга қадар эр ўша қиз ё жувонни ўз қарамоғига олмоғи керак.
Агар бордию эр аёлни етарлича ҳимоя қилмаса ва гўдакка шикаст етса, бундай эрнинг жазоси ошкора ўлимдир”.
(303-бет)
“Авесто”да итлар эъзозланади ва улар алоҳида парвариш қилинади:
“-Эй, оламни яратган Зот ! Эй, Ҳақиқат !
Урғочи кўппак йўл устида болаласа, маздапарастлардан ким уни тарбият қилиши лозим:
“Ахура Мазда жавоб берди:

  • Ўша итга уйи ҳамқадам кўрса яқинроқ бўлган маздапараст ҳомиладор ит туққунча ва туққандан кейин унинг кучукларини ҳам парвариш қилиш лозим бўлади.

22
Агар ўша маздапараст керагича ҳомилали урғочи кўппакни парвариш қилмаса ва оқибатда кучукваччаларга шикаст етса, унинг жазоси ошкора ўлимдир.
(304-бет)
“Авесто”да хўрозни “олам ноғораси” дейди. Субҳидам ёруғлиги девларнинг кўзини хира торттирган маҳалда хўрозлар бонг уриб, ёруғликни мадҳ этадилар. Одамлар хўрозларнинг бу фарёдлари девларни қувиб солишига ишонадилар. Ит ва хўроз илоҳ Сурушнинг ер юзида девларга қарши курашувчи лашкарлари деб биладилар.
Хўроз мадҳи шундай берилади:
“Шундан сўнг, порсо Суриш бадзабон мардумлар каҳрактос деб атагувчи правдарш қушини уйғотиб юборади. Қуш баланд товушда усбҳ ёвуз келганидан одамларни огоҳ этиб, бонг уради:
24

  • Эй, инсонлар !

Оёққа қалқинг ! Девларни итқитиб ташлагувчи энг гўзал Ашаҳ – Ҳақиқатни васф айланг. Дасти дароз Бушасп бошингиз устига келади ва эндигина уйғона бошлаган маҳлуқот яна уйқуга чўмади.
Дев Бушасп инсонларга шундай дейди:
“Ухла ! Уйқуга чўм ! Ҳали уйғониш фурсати етмади!..”
25
Хўроз яна дейди:

  • Ҳаргиз бу учликда сусткашлик қилма: эзгу фикратда, эзгу амалда ва эзгу каломда.

Ушбу қабиқ учликдан зинҳор юз бур: ёмон фикратдан, ёмон амалдан, ёмон қаломдан ! ...”
(318-бет)
2. “Виспарод. У 24 бобдан иборат бўлиб, иборат қўшиқларни ўз ичига олади.
3. Яхни. У 72 бобдан иборат бўлиб, қурбонлик чиқариш маросимида айтиладиган қўшиқларни, худолар мадҳиясини ва бошқа диний маросимларга хос расм-русумларни ўз ичига олади. Бу боблар “Авесто”нинг энг қадимги қисмларидин.
4. Яшт. У зардуштийлик худолари ва маъбудлари мадҳига айтилган 22 қўшиқни ўз ичига олади. Шу билан бирга, Яштда мифологик элементлар “Авесто”нинг бошқа қисмларидагига нисбатан хийла кўп.
5. Кичик Авесто (Хўрда Авесто. Хвартак-апастак). У Қуёш, Ой, Ардвисура, Вархран ва бошқа худо ҳамда маъбудалар шарафига айтилган кичик ибодат текстларни ўз ичига олади.
“Авесто” қадимги эрон тиллари группасидаги тилларнинг қадимги ёдгорликларидандир. Эрамизнинг бошларида (I-IV асрларда) авесто тили ўлик тилга айланиб, ибодат тили бўлиб қолган эди. Бироқ бу тилнинг элементлари эрон тиллари группасида сақланиб қолади.
Авесто ёзуви ҳам оромий ёзуви асосида пайдо бўлган қадимги ёзувлардан бўлиб, у авесто тили каби кейинчалик ўлик бир ёзувга айланади. “Авесто” кейинчалик паҳлавий ёзуви ва бошқа ёзувлар билан кўчирилади.
“Авесто” диний китоб бўлиб, унда якка худо Ахура Мазда культи ҳам ягона шоҳ ғоясига мувофиқдир. “Авесто”да жаннат таърифланади чинвод кўприги (“қил кўприк” сингари диний-афсонавий кўприк) азоб-уқубатлари билан кишиларни адолатга ундайди.
Бундан уч минг йил илгари қадимий Хоразмда дунёга келган “Авесто”даги ижтимоий адолатга йўғрилган ғоят инсонпарвар қарашлар нафақат инсон, балки бутун борлиқ, тупроқ, ҳаво, сув, коинот, юлдузлар, ҳайвонлар, ҳашаротлар, паррандаю даррандалар яхлит оламнинг ўзаро муносабатлари орқали инсон маънавий-ахлоқий меъёрларини илк бор ишлаб чиқди.
Кўпдан-кўп қирғин-барот урушлар, вайронгарчиликларни кўрган Туронда “Авесто” тинчлик ва ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат орқали инсон ва инсоният туб моҳиятини юксак даражада тарғиб қилиш билан бирга, ана шу жангу жадалларнинг қурбонига ҳам айланди. Унинг дунёга келиши, яратилиши ва жамиятда тутган мавқеи атрофидаги мунозарали турли даврларда турлича шаклга кирди. Бир-бирига зид, қарама-қарши фикрлар ўртага ташланди.
Абу Райҳон Беруний “Авесто” ва унинг аянчли тақдири ҳақида гапирар экан “Подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида (Абистонинг) 12 минг қора мол терисига тилла билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтдан бери Абистонинг бешдан учи йўқолиб кетди. Абисто 30 “наск” эди, мажусийлар қўлида 12 наск чамаси қолди. Биз Қуръон бўлакларини ҳафтяклар деганимиздек, наск Абисто бўлимларидан ҳар бир бўлимнинг номидир”, деган эди. Табиийки, Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши нафақат “Авесто”нинг бошига солган кулфат билан, балки бутун Шарқ цивилизациясини издан чиқариб, бутун бир халқ маданияти, маърифати, ижтимоий ҳаёт даражаси ва кишилик жамияти тараққиётини барбод этгани билан ҳам халқимиз тарихида ўчмас из қолдирди.
VII-VIII асрларда Ўрта Осиёга арабларнинг бостириб келиши жуда кўп маданий-тарихий ёдгорликларнинг йўқолишига сабаб бўлди. Жумладан, “Авесто”нинг мавжуд нусхалари ҳам ана шундай фожиалардан, мислсиз жаҳолатдан четда қолмади.
Абу Райҳон Берунийнинг хулосаларига кўра, “Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларни хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди... Кейин Қутайба Ибн Муслим ал-Боҳимий хоразмликларнинг котибларини ҳалос этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолди. Ўз эҳтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар. Узоқ замон шундай бўлгач, улар ихтилофли нарсаларни унутиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолдилар...”
“Авесто”нинг инсоният маданий-ахлоқий тафаккуридаги аҳамияти қуйидагиларда кўринади:
Биринчидан, “Авесто” турли қабилалар, гуруҳлар ўртасида мавжуд бўлган кўпхудолик ҳаёт тарзига нуқта қўйиб, яккахудолик ғоясини илгари сурди. Бу диний таълимотда инсон қандай гуруҳ, уруғ, қабила ёки ирққа мансуб бўлмасин, ер юзининг қайси ҳудудида яшамасин, у ёлғиз аллоҳнинг бандаси ва ягона Аллоҳ унинг асрагувчисидир, деган ғояга олиб келди. Яккахудолик орқали “Авесто” турли қабила ва уруғларни ягона эътиқод, ягона маслак ва ягона ғоя орқали бирлаштириб, умумий манфаатлар атрофида жипслашишга даъват этди.
Иккинчидан, турли қабила ва уруғлар ўртасидаги азалий низолар, келишмовчиликлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига яккахудолик орқали чек қўйиб, умумий мақсадлар, умумий ғоялар, ягона эътқод атрофида бирлашишга олиб келди. Жамоа бўлиб яшашга даъват этди. Натижада кишилик жамиятининг илк шаклланиши босқичига асос солиб, бошқарув тизимининг вужудга келишига, дастлабки давлатчилик бошқарув куртакларининг шакланишига кучли таъмир кўрсатди.
Учинчидан “Авесто” одамларни эзгуликка, яхшиликка даъват этувчи илоҳий имдод, руҳий ва маънавий чақириқ бўлиб дунёга келди.
“Авесто” жамият маънавий қиёфасини белгилаб берувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат ҳамдир. “Авесто”нинг ҳуқуқий-меъёрий жиҳатларини ўрганар экан А.Перихонян унинг бир неча йўналишларини талқин этади:

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling