Adabiyotshunoslik kafedrasi
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- FARG‘ONA - 2021 1-мавзу
- Фойдаланилган адабиётлар
- Назорат саволлари
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI ADABIYOTSHUNOSLIK KAFEDRASI “O‘ZBEK ADABIYOTI TARIXI VA YANGI O‘ZBEK ADABIYOTI” fanidan O‘QUV-USLUBIY M A J M U A Bilim sohasi: 100000 – Gumanitar soha Ta’lim sohasi: 120000 – Gumanitar fanlar Ta’lim yo‘nalishi: 5120100 – Filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) FARG‘ONA - 2021 1-мавзу: Кириш. Ўзбек адабиёти тарихи фанининг мақсад ва вазифалари (2 соат) Режа: 1. “Адабиёт тарихи” ва унинг халқимиз тарихидаги ўрни. 2. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихини даврлаштириш тамойиллари. 3. Ўзбек халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт. 4. Ўзбек адабиётининг қадимий тарихи. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: O'qituvchi, 2004. 2. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 1-том. -Т.: Фан, 1977. 3. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. Биринчи жилд. -Т.: Фан, 2003. 4. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. Мажмуа. (1-2-жилдлар). -Т.: Фан, 2005-2007. 5. Воҳидов Р., Эшонқулов Н. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. Ўқув қўлланма. -Т.: Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2006. 6. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Тошкент: O'zbekiston, 2016. Назорат саволлари: 1. "Адабиёт тарихи" фани нимани ўрганади ва ўргатади? 2. Ўзбек адабиёти тарихи қайси давр бадиий адабиётини ўз ичига олади? 3. Ўзбек адабиёти қайси тараққиёт босқичларини босиб ўтди? 4. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихини даврлаштириш тамойиллари ҳақида сўзланг. 5. Халқ китоблари ҳақида нималар биласиз? 6. Халқ китобларининг ёзма адабиёт ривожидаги ўрнини сўзланг. 7. Таржима адабиёти ҳақида маълумот беринг. 8. Мустақиллик даврида маданий ва адабий меросга муносабат ҳақида маълумот беринг. "Адабиёт тарихи" фани бадиий адабиётнинг тарихий тараққиёт жараёнини ўрганади ва ўргатади. Маълумки, ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўз маданияти, ўз санъати ва адабиёти мавжуд. Шу боис ҳам, адабиёт тарихи маълум бир халқнинг - шу адабиётни яратган халқнинг номи билан аталади ҳамда юритилади. Жаҳон маданияти хазинасига ҳар бир халқ ўзининг катта-кичиклигидан қатъий назар ўз ҳиссасини қўшади. Шунга кўра алоҳида турли халқлар номи билан аталган адабиётлар тарихи айни чоғда умумжаҳон адабиёти тарихининг ажралмас бир қисмидир. Ўзбек халқи узоқ асрлик қадимий ва бой маданиятга эга бўлган халқлардан ҳисобланади. У жаҳон илм-фани, санъати ва адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди, буюк алломаларни, илм аҳлини, санъаткор ва ёзувчиларни етказиб берди. Бошқа халқлар билан узоқ тарихга эга бўлган қадимий маданий, илмий алоқаларни йўлга қўйди. Ўзбек халқи маънавий маданиятининг катта ва ажралмас бир қисми бу ўзбек адабиётидир. Ўзбек адабиёт тарихи ўзбек халқининг қадим замонлардан бошлаб ҳозирги кунга қадар яратган бадиий адабиётини ўз ичига олади. Шўро даври дарсликларида ўзбек адабиёти икки даврга - Октябрь инқилоби ва Октябрь инқилобидан кейинги даврга ажратилиб ўрганилар эди. Аслида 1917 йил февраль, октябрь воқеалари давлат тўнтариши эди. Ушбу давлат ноқонуний ҳокимият тепасига келгани ҳозирда рус тарихчилари томонидан ўрганилиб эътироф этилмоқда. Ўзбек адабиёти хилма-хил жанрлардаги асарлардан ҳам иборат. Лирика ва эпос ўзбек мумтоз адабиётининг асоси ҳисобланади. Ўзбек адабиёт тарихи турли адабий хил ва жанрларни шаклланиши ва ривожланиши тарихи ҳам ҳисобланади. Ўзбек мумтоз адабиётида ғазал, мухаммас, мусаддас, нома, рубоий, достон, масал, ҳикоят ва бошқалар кенг тарқалган жанрлар ҳисобланади. Ўзбек мумтоз адабиётида бир қатор мемуар ва тарихий асарлар ҳам яратилган. "Бобурнома" (Бобур), "Шажари турк", "Шожараи тарокима" (Абулғозий Баҳодирхон), "Фирдавсул иқбол" (Мунис ва Огаҳий) каби асарларда тарихий воқеалар кўпинча бадиий тил воситасида ифодаланади ҳамда бадиий лавҳалар ва шеърлар уларга янада кўпроқ бадиий тус беради. Ўзбек мумтоз адабиёти "Тоҳир ва Зуҳра", "Вомиқ ва Узро", "Бўз ўғлон" "Юсуф Аҳмад", "Китоби подшо Жамшид", "Қиссаи Фарҳоду Ширин", "Қиссаи шоҳ Машраб" каби халқ китобларини ҳам ўз ичига олади. Бу асарлар, аввал оғзаки ижод намуналари сифатида юзага келиб китобий адабиётга яқинлаштирилган. Қайта ишланиб, ёзма адабиётда пайдо бўлган, халқ ижоди услубида ишланган намуналар ҳисобланади. Шунга кўра халқ китоблари халқ оғзаки ижодининг ҳам, ёзма адабиётнинг ҳам предмети ҳисобланади. Таржима адабиёти ҳам ўзбек адабиёти тарихида муҳим бир қисмини ташкил этади. Ўзбек халқи асрлар давомида бир қанча халқлар билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Кавказ ва Россия, Греция ва Эрон, Ҳиндистон ва Арабистон ҳамда бошқа ўлкаларнинг халқлари билан яқин иқтисодий ва маданий алоқада бўлди. Натижада ана шу алоқаларни меваси сифатида таржима адабиёти юзага келди. Ўзбек тилига тожик, эрон, озарбайжон, ҳинд китоблари таржима қилинди. "Хисрав ва Ширин", "Ҳафт пайкар" (Низомий), "Гулистон", "Бўстон" (Саъдий), "Баҳористон", "Юсуф ва Зулайҳо", "Саламон ва Ибсол" (Жомий), "Шоҳ ва гадо" (Ҳилолий), "Калила ва Димна" (ҳинд эпоси), "минг бир кеча" (араб эртаклари), "Равзатус - сафо" (Мирхонд), "Бадойиул - вақое" (Васифий ва бошқалар шулар жумласидандир). Таржима адабиёти ўзаро ижодий таъсирни юзага келтиради, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, таржима асарларнинг кўпи тарихий шароитнинг, эҳтиёж талаби ҳамда ўзбек ёзма адабиёти ва халқ оғзаки ижоди тажрибалари асосида бирмунча ўзгартирилган ва янгиликлар киритилган, ижодий қайта ишланган асарлардир. Қутб (XIV аср) таржима қилган "Хисрав ва Ширин" (Низомий), Хиромий (XIХ аср) таржима қилган "Чор дарвеш", "Тўтинома" ва бошқалар шу хилдаги Эркин таржималардир. Адабиёт тарихи халқ тарихининг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Бадиий адабиётнинг тараққиёти жамиятнинг умумий тараққиёти билан узвий боғлиқдир. Ўрта Осиёнинг қулай иқлими, бой қазилма бойликлари маданияти доимо чет эл босқинчиларини ўзига жалб этиб келган. Мавроуннаҳрга дастлаб Эрон босқинчилари, мелоддан аввалги 329-327 йилларда макидониялик Александр Македонский бошчилигидаги грек-македон босқинчилари бостириб келганлар. Уларга қарши суғд, массагет, дах ва саклар каби ўнлаб халқлар озодлик учун кураш олиб борганлар. Сўнгра араб ва мўғил босқинчилари истилоси ҳамда ўзаро феодал урушлар жуда кўп маданий ёдгорликларни, жумладан, адабиёт асарларини ҳам емириб ташлади, йўқотиб юборди. Бу ҳолат айрим тарихий босқичлар (масалан, VIII-IX асрлар, XIII аср) адабиётининг тўлиқ манзарасини ёритиш ҳамда кенг тасаввур қилиш имконини бермайди. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, адабиёт тарихини даврлаштириш масаласини қийинлаштиради. Ўзбек адабиёти тарихини даврлаштириш бўйича содир бўлган айрим хаторликлар, жумладан, баъзи босқичларни сунъий ёки бир ёқлама номлар билан аташ ҳодисалари ҳам шу билан изоҳланади. Натан Маллаевнинг “Ўзбек адабиёти тарихи” (Тошкент: Ўқитувчи, 1976, 8-бет) китобидан ўзбек адабиёти тарихи шундай даврлаштирилади: Энг қадимги адабий ёдгорликлар Х-ХII асрлар адабиёти ХIII аср ва ХIV аср бошлари адабиёти ХIV аср ўрталаридан ХVII асргача бўлган адабиёти ХVII асрдан ХIХ аср ўрталаригача бўлган адабиёт ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги адабиёт Қ.Йўлдош эса “Ёниқ сўз” (Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2006. 12-бет) китобида даврлаштиришнинг ўзини адабиёт учун тамомила кераксиз деб ҳисоблайди. Чунки унингча, бирор босқичга мунсублиги бирор асарнинг жозибасини ошириб, унинг бадиий қийматини юксалтиролмайди. Даврлаштириш бадиий асарни тўла идрок этиш, уни тўғри англаш, айни тимсолларни ҳис қилиш тамойилларини англаш учун зарур, холос. Қ.Йўлдош энг қадимни замондан бугунги кунгача бўлган оралиқда яратилган ўзбек адабиёти бир-биридан фарқ қилувчи уч даврни бошдан кечирди деб ҳисоблайди. Биринчи даврни “ Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling