Adabiyotshunoslik kafedrasi


Download 1.4 Mb.
bet4/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

Миф ва афсоналар. Ибтидоий кишилар табиат ҳодисалари ва жамиятдаги воқеаларнинг туб сабабларини билмаганлар. Киши табиатдаги яшин, довул, сув тошқини, зилзила ва бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини тушунмас, улар натижасида келган офатлардан даҳшатга тушар эди. У ер ва осмон, ой ва қуёш кабиларни жонли нарсалар деб тасаввур қилар, уларга топинар, айрим ҳайвонларни муқаддас деб билар эди. Ибтидоий кишининг тасаввурида унга "дўст" ва "душман" бўлган турли хил кучлар мавжуд эди. У бу кучларни худолар, руҳлар, девлар, жинлар сингари кучлар сифатида тасвирлайди. Бу тасаввурлар заминида турли мифлар - космогоник мифлар, ҳайвонлар, қушлар ҳақида мифлар, худолар ва афсонавий қаҳрамонлар ҳақида мифлар пайдо бўлди.
Қадимги Ўрта Осиёда вужудга келган кўпчилик мифлар учун, ҳинд ва бошқа халқларнинг мифларида бўлганидек, яхшилик ва ёмонлик, нур билан зулмат ўртасидаги кураш характерлидир. Кишилар яхшилик, бахт-саодат, қуёш нури ва иссиқлигини ёмонлик, бахтсизлик, зулмат ва даҳшатли совуққа қарама-қарши қўйиб, бахт ўлкаси ва бахтсизлик ўлкаси деган мифларни яратганлар. Гўё табиатда улуғ ва фойдали кучлар - қуёш ва сув абадий бўлган ўлка ҳамда офат келтирувчи кучлар - зулмат ва кулфат абадий бўлган ўлка бор эмиш.
Кўпчилик мифологик образлар мана шу икки ўлка ва улар ўртасидаги кураш фонида тасвирланади. Бу мифология зардуштликдаги қарашда, "Авесто" ва бошқа диний китобларда кенг ўрин олди. "Авесто", шунингдек, "Бундахишн"да айтилишича, икки олам: яхшилик ва ёмонлик олами бор. Яхшилик оламига Ахура Мазда (Хурмуз), ёмонлик оламига Ангро Маню (Ахримон) бошчилик қилади. Гўё 3000 йил мобайнида бу икки олам бир-бири билан тўқнашган. Яхшилик ва нур оламини билиб қолган Ахриман унга қарши кураш очмоқчи бўлади. Хурмуз бу курашнинг олдини олиб, иккинчи уч минг йилликда осмон, сув, ер; ўсимлик, ҳайвонлар ва бошқаларни ҳамда биринчи инсонни яратди. У даврда зулм ҳам, касаллик ва ўлим ҳам бўлмаган экан. Шундан сўнг унинг давр (6000-8999) - кураш даври бошланди.
Ахриман биринчи инсонни ўлдирса ҳам, лекин кишилик уруғини йўқотиб юборолмайди. Тўртинчи давр (9000-11999)да яхшилик ва нур кучлари ёмонлик ва зулмат устидан ғалаба қозонади.
Митра - қуёш худоси. У кишиларга нур, иссиқлик, бахт-саодат бахш этади. "Авесто"да Митра битмас-туганмас кучга эга бўлган паҳлавон сифатида тасвирланади.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling