Adabiyotshunoslik kafedrasi
Исломгача бўлган даврдаги адабиёт
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом таъсиридаги адабиёт
- Жаҳоний таъсирлар даврлар ўзбек адабиёти
Исломгача бўлган даврдаги адабиёт” деб атайди. Бу даврда олам ҳам, одам ҳам мутлақо ўзгача идрок этилган, ҳис қилинган ва тушунилган. Қадим боболаримиз оламни сеҳрли воқеалар силсиласи тарзида идрок этганлар. Ўзини кўк бўри, она буғу ёки оқ ғоздан ибтидо олганига астойдил ишонган одам инсоннинг маънавий оламини ҳам хаёлий воқеалар, сирли афсоналар призмаси орқали тасаввур қилган. Аёнки, бу даврга мансуб фольклор намуналари ҳам, ёзма адабиётда ҳам давр эстетикасининг шу хусусиятлари акс этар, бу ҳол бадиий тасвир воситаларини тепасида ҳам ўзини билдирар эди. Бадиий тил ҳам шунга яраша ифода тарзда ва луғат бойлигига эга эди. Бу даврда одамга фақат жангчи сифатидагина қаралади.
Иккинчи даврни “Ислом таъсиридаги адабиёт” деб номлаш мумкин. Бу даврда ташқи объектив дунё ҳам, инсоннинг мураккаб ички олами ҳам исломий тафаккур орқали қабул этилди. Борлиққа бадиий идрок этиш тарзи, образлар тизими, маъжоз ва рамзлар олдингидан мутлақо ўзгарди. Тилнинг луғат фондида ҳам, қурилиш тизимида ҳам, ифода имкониятларида ҳам жиддий эврилишлар рўй берди. Аввалги давр учун тамомила бегона бўлган тур ва жанрлар пайдо бўлди. Бу давр тарихан жуда узоқ давом этди. Миллий адабиёт тарихининг “олтин” даври ҳам, энг дурдона асарлар ҳам шу босқичнинг маҳсулидир. Ўзбек адабиёти бугунги кунда ҳам ана шу даврга хос жуда кўп белгиларни ўзида сақлаб келмоқда. Учинчи даврни “Жаҳоний таъсирлар даврлар ўзбек адабиёти” тарзида аташ жоиз. Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ўзбек адабиётига жаҳоний таъсирлар кучайди. Бу жараён халқимиз ҳаётида ислом динининг таъсири атай сусайтирилган йилларда, айниқса, тезлашди. Эндиликда олам исломий қарашларидан бошқа тамойиллар асосида ҳам идрок қилинадиган, уни бадиий акс эттиришнинг миллий эстетикамиз учун фавқулодда янгича шаклларидан ҳам фойдаланиладиган бўлди. Образлар тизими, бадиий тасвир воситалари системаси кескин ўзгарди. Чунки ахборотлар замонида, бутун башарият ягона маънавий системага бирлашган даврда бошқача бўлиши мумкин эмасди. Бу даврда жуда кўплаб янги адабий жанрлар пайдо бўлди, тилнинг луғат бойлиги ва бадиий ифода йўсини кескин ўзгаришларга юз тутди. Янги давр белгилари, дастлаб Шарқнинг илғор адабиётлари, сўнгра ўрис адабиёти, ундан кейин жаҳон адабиётининг етакчи тамойиллари орқали пайдо бўлди. Қ.Йўлдошев мазкур катта даврларнинг ички босқичларга ажратиш масаласини оддий хронологик тамойилларга асосланиб ҳам, ўзга бир тамойилларга таяниб ҳам амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди. (ЎзАС. 1993 йил, 20 август. “Таҳлил машаққатлари”). Адабиёт тарихининг муҳим масалаларидан бири адабий алоқалар масаласи бўлиб, ўзбек адабиётининг юзага келиши ва тараққиётида бу хил алоқаларнинг роли катта бўлди. Ўзбек адабиёти ўз тарихи давомида қўшни халқларнинг адабиётлари билан фаол муносабатда бўлиб, унинг аксарият вакиллари бу адабиётлардаги илғор анъаналарни, илғор ғоя ва шаклларни ўз адабиётларига ижобий тадбиқ этдилар. Бунда, айниқса, ўзбек адабиётининг форс-тожик, озарбайжон, араб, туркман, татар, қорақалпоқ адабиётлари билан, кейинги асрларда эса рус адабиёти билан бўлган алоқалар алоҳида ажралиб туради ва муайян ижодкорлар ҳамда уларнинг асарларида ўз ёрқин ифоасини топган. Айрим ижодкорлар икки тилда, кўп ҳолларда ҳам ўзбек, ҳам форс-тожик тилларида бадиий асарлар ёзганлар. Уларнинг асарларидан ўзбек халқи ҳам, Ўрта Осиё шароитида тожик халқи ҳам баробар баҳраманд бўлиб келмоқдалар. Адабиёт тарихининг энг мураккаб томонларидан бири унинг назарий масалаларидир. Аруз назарияси, шеърий санъатлар масаласи борасида қатор ишлар амалга оширилган. Адабиёт тарихининг бош масалаларидан яна бири даврлаштириш масаласидир. Қадимий икки минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек адабиётини даврларга бўлиш ҳам фанда қатъийлаштирилган эмас. Адабиётимизни Х асрларгача бўлган даври қадимий давр деб шўро даври дарсликларида белгиланган. Бу катта даврдаги адабий ёдгорликлар қабр тошларига ўйиб ёзилган Ўрхун-Энасой ёдгорликларидан, қадимги тарихчиларнинг асарлари таркибида эслатиб ўтилган қисса ва афсоналардан, ХI асрдан машҳур лингвист олим Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида келтирилган адабий шеърий парчалардан иборат бўлиб, уларнинг баъзилари маълум маънодагина адабий асар ҳисобланиши, М.Қошғарий асарларидаги шеърий парчаларнинг эса каттагина қисми халқ оғзаки ижодига мансуб деб баҳоланиши керак. Шу билан бирга, бу асарлар барча туркий халқларга тегишли бўлган ёдгорликлардир. ХI-ХIII асрлар эса туркий халқлар орасида ёзма адабиёт юзага келиб, шакллана бошлаган давр бўлиб, бу ўзбек туркман ва бошқа халқларнинг ҳам халқ сифатида шакллана бошлаган даври эди. Бу даврда юз берган мўғул истилоси эса Ўрта Осиёдаги кўпгина халқларнинг тарихий тараққиётини орқага суриб, уларнинг маданий ҳаётини деярли тўхтатиб қўйди. ХIV аср ва ХV асрнинг биринчи ярмида ўзбек адабий тили шакллана бошлади ва ана шу тилда бой дунёвий адабиёт яратилди. Шу дунёвий адабиёт заминида ХV асрнинг иккинчи ярмида Алишер Навоийнинг инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган бой адабий мероси вужудга келди. Навоий ўзбек адабиёти ва адабий тилининг асосчиси сифатида майдонга чиқиб, унинг ижоди ўзбек адабиётининг кейинги тараққиётида ҳар томонлама ижобий таъсир этди. “Фольклор” термини инглизча (Solk) – халқ ва (lore) – донолик сўзларидан ясалган бўлиб, “халқ донолиги”, “халқ донишмандлиги” маъноларини англатади. У биринчи марта 1846 йилда Вильям Томс томонидан илгари сурилган. Ўзбек фольклоршунослигида “фольклор” атамаси нисбатан кейинроқ илмий истеъмолга кирди. У дастлаб “эл адабиёти”, “халқ адабиёти”, “оғзаки адабиёт”, “оғзаки ижод” тарзда қўлланилди. Ўзбек халқ оғзаки ижоди хилма-хил жанрлардан таркиб топган. Ибтидоий кишилар халқ ёзувни билмаган замонларда ўз фикр-мулоҳазаларини оғзаки баён этганлар. Шу аснода уларнинг оғзаки бадиий ижоди пайдо бўлган. Ўзбек халқ оғзаки ижоди синкретик хусуситга эга бўлиб, хилма-хил санъат турларига хос элементларни ўзига мужассамлаштирган. Унинг талай намуналари сўз ва куй уйғунлигида ижро этилган. Достон термаларни дўмбира жўрлигида куйлаш анъанавий бўлса, қўшиқ дутор ва чилдирма журлигида куйланади. Аксарият фольклор асарларида сўз етакчи ўринни эгаллайди. Эртак, афсона, нақл, ривоят, лоф, латифа, мақол ва топишмоқ жанрлари шундай характерига эга. Халқ эртакларида, халқ драмасида ҳаракат ва мимика, куй ғоявий-бадиий мазмунни ифодалашда бир қадар аҳамият касб этса-да, барибир, сўз мазмунини очувчи асосий восита бўлиб қолаверади. Бу фольклорнинг сўз санъати сифатидаги моҳиятини тўла-тўкис тасдиқлайди. Ўзбек халқ оғзаки намуналари ёзма адабиёт учун материал бўлиб хизмат қилади. Ўзбек халқ топишмоқларининг яна бир тури сўроқ (савол) топишмоқлар ташкил этади. Масалан, “Дунёда тўрт нарса йўқ” топишмоқнинг жавоби шундай: Осмонни устуни йўқ, Ҳовузнинг қопқоғи йўқ, Кўрпанинг енги йўқ, Ошпичоқнинг қини йўқ. Бу хилдаги топишмоқларнинг юзага келишида ёзма адабиёт намуналарининг, қиссаларнинг муаян таъсири бўлган. Шунинг учун ҳам бундай намуналар “Ошиқ Ойдин”, “Ошиқ Алвонд”, “Хирмондали” каби китобий достонларга яқин асарларда, Маҳтумқули ва Дурди Қилич айтишувларида ҳам учрайди. Аммо савол-топшириқларнинг қуйидаги хилларга бевосита оғзаки ижро шароитларида яратилгандир: Қамиш учи қалтироқ, уни топинг, дилбарим, Игна учи ялтироқ, уни топинг, дилбарим. Сассиқ кўлда ит ҳурар, уни топинг, дилбарим, Тақир-туқир тақравон, уни топинг, дилбарим, Ичидаги меҳрибон, уни топинг, дилбарим. Қамиш учи қалтироқ – шамол деган эмасми? Игна учи ялтироқ – ўт дегани эмасми? Сассиқ кўлда ит ҳурар – сув бақаси эмасми? Тақир-туқир тақравон – бешик деган эмасми? Ичидаги меҳрибон – бола деган эмасми? Достонлар ўзбек халқ оғзаки ижодини кенг тарқалган ва йирик жанрларидан бири. “Достон” сўзи қисса, ҳикоя, саргазушт, таъриф ва мақтов маъноларида ишлатилади. Ёзма адабиётда ҳам ана шундай достонлар юзага келди. Бу айниқса, ХХ аср ёзма адабиётда юзага келди. Хуллас, Ўзбек адабиёт тарихи фани нафақат адабиёт тарихи билан, балки халқ оғзаки ижоди, тарих, мусиқа санъатлари билан боғлиқликда ривожланди, тараққиёт босқичига кўтарилди. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling