Adabiyotshunoslik kafedrasi


Download 1.4 Mb.
bet7/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

Динга қарши жиҳатлар - турли дин вакиллари билан муносабатда бўлиш, оила қуриш, руҳонийларнинг вазифалари, бурчлари, масъулиятлари, худосизлик ёки эътиқод эркинлиги ва бошқалар;
Шархсга қарши жиноятлар - бировга тазйиқ ўтказиш, зўравонлик, кимнингдир ҳаётига таҳдид солиш, табибларнинг маъсулиятсизлиги, айниқса, ёш болали, ҳомиладор аёлларга нисбатан бефарқлик ва бошқалар;
Ҳайвонларга қарши жиноятлар - жумладан, уй ҳайвонлари, итлар, қушлар ва бошқа жонзотларга қарши хатти-ҳаракатлар;
Мулкий жиноятлар - ўғрилик, босқинчилик, фирибгарлик, талон-тарож қилиш, бировларнинг ҳисобига яшаш, бошқаларнинг мулкига зарар етказишнинг бошқа турлари;
Ахлоққа қарши жиноятлар - эр-хотин ўртасидаги хиёнаткор, гомосексуализм ва бошқа оғир ахлоқий жиноятлар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, зардуштийлик таълимотида ахлоқсизлик энг оғир жиноятлар таркибига кирган;
Табиат ва табиий неъматларга қарши жиноятлар - Ер, сув, ҳаво, олов, ўсимликлар дунёсига зарар келтирувчи, уларни ифлослантирувчи ёки барбод этувчи хатти-ҳаракатлар.
"Авесто" таълимотининг асосчиси Заратуштратага нисбат берадилар. "Авесто"нинг асосий қисмлари - готларни Заратуштратенинг ўзи ёзган ҳисобланади.
Заратуштранинг таржиами ҳоли тўғрисида маълумот берувчи ёзма манбалар орасида Берунийнинг "Ўтмиш аждодлардан қолган ёдгорликлар" ва Табарийнинг "Тарихи Табарий" асари алоҳида ўрин тутади.
Табарийнинг кўрсатишича, уни "Зардушт бин Юнон" деб атаганлар. Берунийнинг ёзишича, у озарбайжонлик Сафид Туман деган кишининг фарзандидир.
Заратуштра қадимий Эрон подшоҳларидан Манучеҳрнинг авлодларига мансуб бўлиб, аслзодалар оиласидан бўлган.
Беруний Заратуштра ўзи "Туғилиш китоби"да ёшлигида Харронда Илёсдан таълим олганини айтади деб хабар беради. Берунийнинг айтишича, Заратуштра Пифагорнинг шогирди Файлоқус вафотидан сўнг Шири Ланкага бориб, бир тоғ ичида яшаган ва у ерда бир неча йил давомида ўз асарини ёзган.
Таборий эса Заратуштра Азизнинг шогирди бўлганини хабар қилади. У устози Азиздан ихтило туфайли ажралиб, Ҳиндистонга кетади. У ерда таҳсил олиб, бир йилдан сўнг Бобилга келади. У ерда тоғ бағридаги ғор ичига бир йиллик озиғини олиб яширинади ва у ерда икки китоб - "Зонд" ва "Авесто"ни яратади.
"Тарихи Табарий"да "Авесто" занднинг таъсири эди", деб ёзилади. Аммо кейинги тадқиқотлар аксинча, "Зонд" "Авесто"нинг тарҳи эканини аниқлади. Китоб “ажам тилида тасниф этилган эди”, - деб ёзади Табарий.
Зардушт бу ишларни тугатгач, Балхга келади, подшоҳ Гуштасп билан учрашади.
Берунийнинг ёзишича (Беруний Гуштаспни Виштасп деб беради), бу пайтда Гуштасп ҳукмронлигининг ўттизинчи йили эди, Беруний бу учрашувнинг тафсилотини мароқли равишда ҳикоя қилади. Заратуштра Гуштасп ҳузурига келганда унинг устида ўнг ва сўл томонлари кесилган кўйлак бўлиб, юзига парда тортилган эди, қўлида бир эски қоғозни кўкрагига маҳкам босганича кундуз куни у Гуштасп қасри томига тушган эмиш. Шунда том очилган ва Гуштасп кундузги уйқудан уйғонган. Заратуштра Гуштаспга "Авесто" китобини ўзи билан келтирган эди. Бу китобни у Гуштасп олдига қўйди ва худога мурожаат қилди. Агар шу китоб ҳақиқатда сеники бўлса, сен шу китоб билан мени подшоҳ ҳузурига юборган бўлсанг, мени миснинг зараридан сақлагин, дейди. Сўнг унинг таклифига кўра, қиздириб эритилган мис келтирилиб, уни Заратуштранинг кўкрагига ва қорни устига қўйдилар. Мис танаси устидан оқиб тукларига шарчалар бўлиб ёпишди, лекин зарар келтирмади.
Гуштасп Заратуштранинг эътиқодини қабул қилди. Ўзига тобе бўлган ўлкаларга бу эътиқодни қабул қилишни буюрди.
Заратуштра ўз таълимотини турли ўлкаларда ташвиқ этиб яна етмиш йил яшади (бошқа маълумотларга қараганда 47 йил). Профессор Е.Э.Бертельс ёзишича Заратуштра ўз эътиқодини ташвиқ этар экан, Тура Братарвахш уни ўлдиради. Аммо, унинг ўлимидан сўнг уч фарзанди дунёга келади. Улар руҳонийлар, ҳарбийлар ва деҳқонлар табақасига асос соладилар. Мавроуннаҳрда исломга қарши курашган Муқанна маздак таълимоти орқали Заратуштра фикрини қабул қилган эди. "Авесто"нинг уч қўлёзма нусхаси бўлган. Унинг бир нусхасини Искандар йўқ қилган, бир нусхасини Юнонистонга жўнатган, бу бир нусхасини Зараастризм эътиқодига содиқ кишилар асраб қолганлар. Профессор Е.Э.Бертельснинг ёзишича, "Авесто"нинг бизгача етиб келган қисмларида 83 минг сўз бор.
"Авесто" асосини
Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling