Adabiyotshunoslik kafedrasi
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-мавзу: Маҳмуд Қошғарий ва унинг "Девони луғотит турк"
- Адабиётлар
- Назорат саволлари
Унгин битиги. Элтариш хоқоннинг яқинларидан бири Элетмиш ябғу ва унинг ўғли Чур йўға шарафига қўйилган деб тахмин қилинади. Битигтош Унгин дарёси (Мўминжон) бўйидан топилган.
Бу битигтошда ҳам турк халқи чеккан азоб-уқубатлар баён этилади. Элтариш хоқоннинг турк халқини оёққа турғизиб, қайта тиклаш баён этилади. 5-мавзу: Маҳмуд Қошғарий ва унинг "Девони луғотит турк" асари Режа: 1. Маҳмуд Қошғарий - энциклопедик олим. 2. "Девони луғотит турк" асарининг яратилиш тарихи. 3. Асарда акс этган тарихий давр, воқеликлар. 4. "Девони луғотит турк"даги шеърий парчалар ва уларнинг мазмун-моҳияти. Адабиётлар: 1. Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Тошкент: Ўзбекистон, 1977. 2. Маҳмуд Қошғарий. "Девони луғотит турк". Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2017. 3. Қадимги ҳикматлар. Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1987. Назорат саволлари: 1. Маҳмуд Қошғарий қачон ва қаерда туғилди? 2. Маҳмуд Қошғарийнинг қандай асарлари бор? 3. "Девони луғотит турк" асарининг яратилиш тарихи ҳақида маълумот беринг. 4. "Девони луғотит турк"да қандай мақоллар қўлланилган? 5. "Девони луғотит турк"даги шеърий парчаларда табиат тасвири қандай акс этган? 6. "Девони луғотит турк"да одат-аҳлоқ масалаларига бағишланган қандай шеърлар бор? 7. "Девони луғотит турк"да илм ва олимлар мадҳи қандай акс этган? 8. "Девони луғотит турк"нинг қандай қисмлари бор? Маҳмуд ибн-ул-Ҳусайн ибн Муҳаммадил Қошғарий XI аср бошларида Баласағунда (ҳозирги Қозоғистоннинг Тўқмоқ шаҳри яқинида) туғилди. Унинг бобоси қошғарлик бўлиб, Баласағунга кўчиб келиб, турғун бўлиб қолган. Маҳмуд Қошғарий ёшлигиданоқ қунт ва иштиёқ билан ўқиди. дастлаб Қошғар, кейинроқ Самарқанд, Бухоро, Нишонур, Марв ва Боғдодда таҳсил олди. Турли илмлар билан, хусусан, араб филологияси билан шуғулланди. У туркий халқларнинг тилига, турли қабила ва уруғларнинг урф-одатларига, оғзаки бадиий ижодига қизиқди. Юқори Чиндан бошлаб Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухорога қадар чўзилган катта територияни кезиб чиқиб, уруғ, қабила ва халқларнинг турмушини, уларнинг касб-корини, урф-одатларини, хусусан, тили ва оғзаки ҳамда ёзма ижодиётларини ўрганиб материал тўплади, оддий халқ оммаси вакиллари билан, олимлар ва шоирлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарий қуйидагиларни ёзади: "Мен турклар, туркманлар, ўғузлар, чигиллар, яғмалар, қирқиз (қирғиз)ларнинг шаҳарларини, қишлоқ ва яйловларини кўп йиллар кезиб чиқдим, луғатларини тўпладим, турли хил сўз хусусиятларини ўрганиб, аниқлаб чиқдим. Мен бу ишларни тил билмаганлигим учун эмас, балки бу тиллардаги ҳар бир кичик фарқни ҳам аниқлаш учун қилдим. Бўлмаса, мен тилда уларнинг энг етукларидан, энг катта мутахассислардан, хушфаҳмлардан, эски қабилаларидан, жанг ишларида уста найзадорларидан эдим. Уларга шунча диққат қилдимки, турклар, туркманлар, ўғузлар, чигиллар, яғмолар ва қирқиз қабилаларининг тиллари бутунлай дилимга жо бўлди. Уларни ҳар томонлама пухта бир асосда тартибга солдим". даврининг энг истеъдодли ва атоқли олимларидан бири бўлган Маҳмуд Қошғарий тилшуносликка доир икки нодир асар - "Жавоҳирун-наҳв фи луғотит турк" ("Туркий тилларнинг наҳв (синтаксис) дурдоналари, қоидалари") асарларини яратди. Афсуски, Маҳмуд Қошғарийнинг биринчи асари бизгача етиб келмаган ёхуд ҳанузгача номаълум. Иккинчи асари - "Девони луғотит турк" эса ХХ аср бошларида Истамбулда топилди. Қўлёзма 1265/66 милодий йилда кўчирилган. Бу қўлёзмани кўчирган котиб Муҳаммад бинни Абу Бакр Дамашқийнинг маълумотига кўра, у нусхани Маҳмуд Қошғарийнинг ўз дастхати (автографи)дан олган. Асар илм-фан аҳлини ўзига жалб этиб келмоқда. Бу асар 1915-1917 йилларда уч томлик китоб шаклида Истамбулда нашр этилди. Шарқшунос Проккельман бу асарни немис тилига (Лейпциг, 1928), Басим Ателей усмонлитурк тилига (Анқара, 1939) таржима қилди. 1960-63 йилларда "Девони луғотит турк"ни уч темп ҳолда С.Муталекбов аслида ўзбек тилига таржима қилиб нашр эттирди. "Девони луғотит турк" ни яратиш учун кўп йиллар давомида мунтазам иш олиб борган Маҳмуд Қошғарий уни 1076/77 (ҳижрий 469) йилларда ёзиб тугатди. Охирги таҳрирни 1083 йилда тамомлаб Халифага совға қилди. Бу даврда илмий асарларни араб тилида ёзиш анъанага айланган эди. Маҳмуд Қошғарий ҳам ўз асарини араб тилида ёзди: "Девон" икки қисмдан: муқаддима ва луғат қисмидан иборат. Муқаддимада автор "Девон"ни яратиш сабаблари, уни ёзиш учун кўп йиллар давомида материал тўплагани, ўз иш усули, "Девон"нинг қурилиши, "Туркча сўзларнинг тузилишида қўлланиладиган сўзлар", "сўзларнинг тузилиши", "турк табақалари ва қабилалари" ва бошқа масалалар ҳақида батафсил маълумот беради, бой фактик материали келтирилади ва илмий-назарий хулосалар чиқаради. "Девон"нинг асоси бўлган луғат қисмида муаллиф олти мингдан зиёдроқ туркий сўзларнинг луғавий маъносини арабча изоҳлаб беради. Бу сўзлар туркий қабила ва халқларнинг, территориал дислентларнинг сўзларидир. "Девон"даги сўзлар ва уларнинг грамматик хусусиятлари бошқа туркий тилларга алоқадор бўлгани каби, ҳозирги замон ўзбек тилига ҳам алоқадор бўлиб, бизни тилнинг қадимий негизлари билан таништиради. "Девони луғотит турк" тилшунослик илми тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилган асардир. Китоб муаллифи узоқ кузатишлари ва бой фактик материаллари асосида турли қабила ва халқларнинг тилини, территориал диалитларини атрофлича текшириб ёритади, тил ҳодисалари ва фактларини бир-бирига чоғиштиради, лексика, фонетика, марфология ва диалектология масалалари юзасидан қимматли назарий хулосалар чиқаради. Шунга кўра, бу асар ҳозирги кунда ҳам тилшуносликнинг муҳим манбаи эканлигини исботламоқда. У тил тарихини ёритишди ўз қимматини сақлаб келмоқда ва қадимги адабий ёдгорликлар тилини ўрганишга хизмат қилмоқда. Чунончи, шу асар топилганидан кейин "Қутадғу билиг"ни ўқиш ва уни таржима қилишда содир бўлган камчиликлар аниқланди ва тугатилди. "Девони луғотит турк"нинг вужудга келиши туркий тилларнинг ўсиб ривожланганини, уларнинг маданий ҳаётда, жумладан илм-фанда кенг ўрин эгаллаганини кўрсатуви катта бир фикрдир. "Девони луғотит турк"даги илмий анъаналар Абулқосим Муҳаммад Замахшарий, Абу Ҳайёл ибн Муханна Алоиддин Бейлик ал-Қифчақий, Жамолиддин Туркий ва, ниҳоят, Алишер Навоий каби буюк олимларнинг тилшуносликка доир асарларида давом эттирилди ва ривожлантирилди. "Девони луғотит турк" фақат тилшунослик асаригина бўлиб қолмасдан, балки ўз даврининг бир қомуси - энциклопедиясидир. бу асарда турли қабила ва халқларнинг тарихи, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, урф-одати ва бошқалар ҳақида ҳамда жойларнинг географик ва табиий хусуситларига доир кўп маълумотлар берилади. "Девони луғотит турк"нинг адабий қиммати ҳам бениҳоя каттадир. Унда уч юзга яқин шеърий парчалар ва жуда кўп мақол ҳамда ҳикматли сўзлар бўлиб, китоб муаллифи улардан сўзларнинг луғавий маъносини изоҳлашда бир кўргазма сифатида фойдаланади. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарийнинг ўзи: "Мен бу китобни махсус алифбе тартибида ҳикматли сўзлар, сажълар, мақоллар, қўшиқлар, ражаз ва наср деб аталган адабий парчалар билан безадим", - дейди. Маҳмуд Қошғарий Али Эртўнга (Афросиёб), Искандар ва бошқалар ҳақида халқ орасида мавжуд бўлган айрим афсона ва ривоятларни ҳам баён қилади. Шу билан бирга, Маҳмуд Қошғарий йўл-йўлакай бўлса ҳам, баъзи адабий жанрлар ҳақида, вазн, истиора, ўхшатиш ва бошқа назарий масалалар ҳақида маълумот беради. Бу бошланғич тарзда бўлса ҳам, ўша даврда адабиёт назариясига доир айрим масалаларнинг илмий асосда ўрганилгани ва маълум қоидалар яратилганини кўрсатади. Гарчи "Девони луғотит турк"даги адабий асарларнинг вужудга келиши хронологиясини қатъий белгилаб бўлмаса ҳам, лекин уларнинг мазмуни, тили ва услубига қараб яратилган даврини фараз қилиш мумкин. Кўпгина адабий парчаларда қабилаларнинг жуда қадимги патриархал ҳаёти, ижтимоий жамоа даври қарашлари, табиий ҳодисаларга муносабати ифодаланади ҳамда уларда ислом дини ақидаларининг изи кўринмайди, арабча сўзлар ишлатилмайди. Бундай асарлар Маҳмуд Қошғарий давридан анча илгари вужудга келиб, оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб сақланиб қолган бўлиши керак. Бироқ, шу билан бирга, "Девони луғотит турк"даги адабий асарларнинг кўп қисми, шубҳасиз, кейинги даврларда вужудга келган. Уларнинг бирмунчаси, афтидан, ёзма адабиёт бисотидан олинган ва аруз вазни ҳам қўлланила бошлаган. Айрим адабий парчаларда кичикроқ тус олган ижтимоий-сиёсий зиддиятларнинг равонроқ ифодаланиши, хотин-қизларга нисбатан салбий муносабатларнинг акс этиши, тил ва услубдаги айрим янгиликлар ана шуни кўрсатади. Масалан, қуйидаги парчада мискин ва йўқсилларнинг машаққатли аҳволи шундай тасвирланади: Балчиқ балиқ юғрусур, Чиғай явуз йўғрулур. Аринчаклари уғрилур, Ўзғу билан авришур. (Қишда лой, балчиқлар уйилиб кетади. Камбағал, юпун одамлар эзилади, бармоқлари совуқда қотиб, қовушмай тарвақайлаб кетади ва зирқирайди, бир парча ўт билангина овунади). "Девони луғотит турк"да кўпгина ахлоқий-таълимий шеърий парчалар ва халқ мақоллари бор. Маҳмуд Қошғарий бундай шеърий парчаларга қисқа-қисқа шарҳлар беради, халқ мақолларининг моҳиятини ёритиб, уларнинг ишлатилиш ўрнини ҳам кўрсатади. Масалан: - "Икки буғра кчашур, ўтра кўкагун янгилур" - икки эркак ҳайвон олишади, орада пашша енгилади. Бу мақол икки амир урушиб, орада кучсизлар янгилади деган маънода ишлатилади; - "Усуқмиша сақиғ қамуғ сув кўринур" - чанқаган кишига ҳар бир сароб сув бўлиб кўринар. Бу мақол муҳтож одам ҳар нарсадан ўз ҳожатининг чиқишини ўйлайди деган мазмунда ишлатилади; - "Қарға қозға ўткунча бути синур" - қарға кучда, учишда ўзини ғозга ўхшатса, бути синади, Бу мақол қўлдан келмаган ишга беҳуда уринмасликка, ўз ҳолига яраша ишлашга ундаб айтилади; - "Кўп сукутга қуш қўнар, кўрклук кишига сўз келир" - шохи кўп, шохлари ўралиб кетган дарахтга қуш қўнади, яхши кишига сўз (мақтов) келади; - "Ардам боши тил" - адаб ва фазилатнинг боши тил. Бу ерда тил яхши демакдир; - "Сабанда сандириш бўлса, ўртугунда ирташ бўлмас" - ер ҳайдаш вақтида пухталик бўлса, хирмонда англашилмовчилик бўлмайди. Бу мақол кейин англашилмовчилик, жанжал чиқмаслиги учун ишни бошда пишиқ қилиш керак деган маънода қўлланади; - "Қул сави қолмас, қағил бағи язилмас" - кексалар сўзи, насиҳати бекор кетмайди, толнинг ҳул навдасининг боғи ёзилмайди; - "Билга эриг эзгу тутиб сўзин эшит, ардамини ўгранибон ишқа суре" - илмли, ақлли кишиларга яхшилик қилиб, сўзларини тингла. Илмларини, ҳунарларини ўрганиб, амалга ошир. Юқоридаги адабий ёдгорликлар халқ оғзаки ижодининг тематик ва ғоявий жиҳатдан ривожланганини, унинг ижтимоий ҳаётнинг хилма-хил масалаларини қамраб олганини, мавҳум тушунчалар ўрнини конкрет фикр-мулоҳазалар эгаллаганини кўрсатади. "Девони луғотит турк" асари туркий тилшуносликнинг бизга маълум бўлган илк йирик, шунинг билан бирга, тенги йўқ улуғ ёдгорлигидир. Ўз замонида асар арабларга, қолаверса, араб тили орқали Шарқу Ғарб халқларига қадимги туркларнинг тили, маданияти, тархи тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи қомусий китоб сифатида яратилган. "Девони луғотит турк" асари эски туркий тилнинг, туркий-луғатчилининг тенги йўқ ёдгорлигидир. Ушбу асар билан олим туркий лексикография илмининг тамал тошини қўйиш билан бирга, бу соҳани юқори босқичга олиб чиқди. қолаверса, Маҳмуд Қошғарий туркий тилшунослик ривожигагина эмас, Шарқ тилшунослиги, хусусан, луғатшунослигига ҳам катта ҳисса қўшган олимлардан. Асарда туркий тиллар илк бор араб тилшунослиги методологияси доирасида баён қилинган. Асарда эски туркий тилларнинг луғат бойлиги этнолингвистик, лингвокультурологик, қиёсий-типологик йўналишларда тадқиқ этилган. Маҳмуд Қошғарий туркий фонетика ва фонологиянинг ўткир билимдони, ўз даврининг буюк фонетистларидан эди. У араб хатини туркий тилга биринчилардан бўлиб татбиқ этган, араб хати асосидаги туркий ёзувни имло қоидаларини ишлаб чиққан ва уни илмий асосини баён этган олимдир. Маҳмуд Қошғарий томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган ёзув принциплари асрлар оша то ХХ юзйилликнинг бошларига қадар айтарли ўзгаришсиз давом этди. Туркий тиллар тарихида тўққиз асрдан ортиқ давр мобайнида яратилган араб ёзувлик матнчилик амалиётга ана шу анъанага таянади. Қадимги халқ мақоллари, халқ достонлари ва қўшиқларидан олинган парчалар, иборалар, кўплаб мисоллар, шунингдек, шева материаллари асар учун манба бўлиб хизмат қилган. Девонда сўз маъносини ойдинлаштириш мақсадида тарихий ва этнографик маълумотлар, сўз билан боғлиқ ривоятлар ҳам келтирилади. Келтирилган мисоллар ниҳоятда бой ва турли-туман бўлиб, улар халқ ижодидан сайлаб олинган. Сўзлар ўрни билан фонетик, морфологик, стилистик, баъзан этимологик жиҳатдан ҳам таҳлил этилган. Бу хусусиятларга кўра, ўтмишда яратилган луғатлар орасида туркологиядагина эмас, балки Шарқ лексикографиясида ушбу асарга тенглашадигани топилмайди. Маҳмуд Қошғарий туркий тилларни иккига ажратади: бири, барча туркий қавмлар учун тушунарли бўлган, расмий ишларда ва ёзма адабиётда қўлланилувчи ўтмиш ёзма тил анъаналарини сақлаб келаётган ёзма адабий тил, буни муаллиф "туркча", "ҳоқония тили" деб атайди. "Буларнинг ичида энг очиқ ва равон тил хоқония ўлкасида яшовчилар тилидир" деб ёзади у. Луғатга асос қилиб ёзма - адабий тилда қўлланувчи сўзлар олинган. Иккинчиси турли туркий шевалар бўлиб, диалектал лексика ана шу луғат қатлами теварагида, унга чоғиштириб берилади. Шунга кўра, асар эски туркий ёзма адабий тилнинггина эмас, эски туркий диалектларни ўрганишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, Маҳмуд Қошғарий туркий тилларни илмий таснифлаган, эски туркий шеваларни ўрганиб, туркий тилнинг йирик, фундаментал илмий граматикасини яратган биринчи олимдир. "Девони луғотит турк" китоби икки - муқаддима ва луғат қисмлардан тузилган. Муқаддимада китобнинг яратилиш сабаби, ўша замонда турклар ишлатган ёзув, от ясалиши, отлар ва феъллардаги орттирмалар, луғатнинг тузилиши, принциплари, туркий қавмларнинг баёни, жойлашув ўрни, туркий тилнинг хусусиятлари, лаҳжаларидаги фарқлар тўғрисида сўз юритилади. Луғат қисми саккиз бўлимдан иборат. Бўлимларнинг ҳар бири kitab деб юритилган. Асар муқаддимаси ва ҳар бир китоб босмала билан бошланган. Луғатда сўзлар қатъий кетма-кетликда: аввал исмлар, сўнг феъллар келтирилади. Исмлар ҳам, феъллар ҳам сўз қолипи ва ёзилиш усулига кўра муайян тизимга солинган: икки ҳарфлилардан бошланиб, сўнг уч ҳарфлилар, шу тариқа олти ҳарфлиларга қадар давом этади. Етти ҳарфлилар саноқли. Китобни тури, тартиби ҳақида муаллиф ёзади: "Ҳар бир бўлим (kitāb)ни отлар (исмлар) ва феъллар тарзида икки қисмга ажратиб бердим. Отларни олдин, феълларни эса отлардан кейин ўз сирасига қараб, бобларга ажратиб, ўз ўрнини олдинма-кетин кўрсатдим. Тушунилиши осон бўлсин учун асарда арабча истилоқлар қўлладим. Китобни тузиш олдида Ҳалил ибни Аҳмаднинг " Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling