Adabiyotshunoslik kafedrasi
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
kitābul ayni" асарида тутган тартибини қўллаш, истеъмолдан чиққан сўзларни ҳам бера бориш фикри менда туғилган эди. Бу тартиб араб тили билан икки улоқчи от сингари тенг қилиб ўзиб бораётган турк тилини тўлароқ ёритиш жиҳатидан ҳам яхши эди. Лекин мен ўқувчиларнинг фойдаланиш масаласига асосландим. Мен истеъмолдаги сўзларнигина бердим, истеъмолдан чиққанларини ташадим. Мен тутган тартиб тўғридир".
Китобнинг “Турк табақалари ва қабилаларининг баёни ҳақида” бўлимида шундай ёзади: “Турклар аслида йигирма қабиладир. Улар ҳаммаси Nûh пайғамбар ўғли Yāfis, Yāfis ўғли Tűrk ка бориб тақаладилар”. Китобда шеърий парчалар яхлит ҳолда келтирилмаган. Улар айрим сўзларнинг изоҳи учун фойдаланилган. Шунинг учун ҳам китобда тарқоқ ҳолда учрайди. Бу шеърий парчалар мазмун жиҳатидан хилма-хилдир. Уларда жанглар тасвири, қаҳрамонлар тавсифлари, севги туйғулари, табиат манзаралари, турли-туман ҳолатларга оид ўгит-насиҳатлар, замон ва кишиларга муносабатларни билдирувчи шеърлар бор. Шеърлар бармоқ вазнида, ниҳоятда фикр ва сўзга зич шаклда ёзилган. Вазни ва қофияларида изчил қонуний қаттиқ сақланган. Бундай ифодаларда ўзига хослик ва таъсирчанлик кучли. Умуман бу шеърларнинг асл нусхасида ўша даврда мавжуд бўлган бадиий ижодга нисбатан юксак талабчанлик аниқ сезилиб туради: бу шеърларни яратган шоирларнинг жуда маъсулиятли бўлган, нафис ва чуқур бадиий дидга эга экани аниқ кўринади. Гўзаллик соҳибасининг илҳомли тасвири, севги изтироблари ва ҳаяжонлари, ошиқнинг дардли кўз ёшлари, унинг ўз маҳбубаси сари тинмай талпинишлари, айрилиқ азоби, етишув севинчлари, бахтиёр дақиқалар ўтгач, уларни қўмсаб орзиқишлар, хуллас севгувчи юракнинг туб мундарижасини ташкил этади: Севги дарди қўймайди, Соғинч яна қийнайди. Кўнглим унга тўймайди, Юзим менинг сарғавор (Т. 1. 99.) Севги ўти ёнганда, Ўпка ўти қоврилар (Т. 2. 167.) Яширин тутгил севги, Айрилган кун билинар. Оғриқ кўзни беркитма, Ёши ошкора қилар (Т. 2. 199.) Кўнгли куйиб, қони қуриб Оғзин очиб кулади. Қаврилиб ишқ ўтида, Эссиз юзи сўлади (Т. 2. 218.) Шундай қилиб, севги мавзуидаги шеърлар билан танишар эканмиз, уларнинг реал турмуш, реал инсоний туйғулар ифодасидан иборат эканига ишонч ҳосил қиламиз. Уларнинг бадиий таъсир кучи ҳам зўр. Бунинг асосий сабаби куйланмоқда бўлган туйғуларнинг ҳаётийлиги, самимийлиги ва реаллигидадир. Ўрта Осиё халқлари адабиётида ёшларга панд-насиҳатлар, ўгитлар билан тўла шеърлар кўп учрайди. “Девон”даги шеърий парчаларни ўрганиб чиқиб, улар орасида ҳам шу тўғридаги шеърларнинг анча эканини кўриш мумкин. Улар илм-фазилатнинг қадри, олимларга ҳурмат, меҳмондўстлик, хулқлилик, мадрликни тарғиб этувчи; молпарастлик, манфаатпарастлик, бахиллик, хиёнат ва ҳоказо салбий сифатларни қораловчи шеърлардир. Бу мисоллар туркий халқлар поэзияси дедактик мазмуннинг жуда узоқ давридан бери давом этиб келаётганидан далолат беради. Кўрклик тўнинг ўзингга, Тотлиғ ошинг ўзгача. Қўноққа кўргиз иззат, Ёйсин шаънинг узоққа (Т. 1. 80.) Келса агар хонанг узра ғариб меҳмон, Бор нарсангни олдига қуй, бўл меҳрибон (Т. 1. 118) Бахил мезбон меҳмонини ўғри кўрар, Берганини миннат қилиб юзга урар (Т. 1. 127) Суқ одамлар молу мулкка интилар, Ўлимбекка ташлангандек кузғунлар (Т. 2. 25) Боқмас жаҳон совуқ сўз, Шилқим, юзсиз бахилга. Ёқимли бўл, хушхулқ бўл, Қолсин номинг кўп йилга (Т. 2. 291) Душман эрур инсонга молу товар, Олим одам ёвини қандай севар? (Т. 3. 395) Баъзи шеърий парчаларда олим одамларнинг табиати, характерига оид айрим белгилар ифода этилади. Бу ҳаёт лавҳаларидан олинган мисоллар билан қувватланади. Баланддан парвоз этаётган қуш пастдаги овни кўрса, тезлик билан ерга тушади. Олим зеҳнининг тезлиги ўша қуш парвозининг суръати билан тенглаштирилади. Олғил, ўғил, мендан ўгит, фазилат ол. Бунда улуғ олим бўлиб, илмингни ёй. (Т. 1. 85) Борди қадим донолар, Тоғдай юксак билимдир. Эслаб ўгитларини Қувонч ортар дилимда (Т. 1. 115-116) Музни жавоҳир деб билманг, Ҳадяга ишонч ҳеч қилманг. Беҳудага хурсанд бўлманг, Олимлар буни ёқтирмас. (Т. 1. 396) Кўл сувлари тўлқинланса бузар уйни, Олим киши ишонади кўрса буни (Т. 3. 151) Еткар менинг сўзимни олимларга, ҳой, Тинор пия минилса От бўлганда той (Т. 3. 173) Шундай қилиб, илм-маърифат аҳлини қадрлаш, уларнинг фарзандларини таърифлаш, у зотларнинг аччиқ тақдиридан шикоят, уларнинг ўзи ва ҳимматли ўгитларига таҳсин ва эътиқод “Девон”дагиилм ва олим қадри тўғрисидаги шеърларнинг асосий мазмунини ташкил этади. “Девону луғотит турк”да дидактик мазмундаги шеърлар анчагина бор. Улар инсон турмушининг барча томонларига оиддир. Уларда ҳаётнинг абадий эмаслиги, шунинг учун дунё ғамини еявермаслик кераклиги, яхши фазилатлар касб этиш лозимлиги; ўч, кекдан тамоман чекиниш ва фақат кишиларга яхшилик қилиш кераклиги, тилда фақат яхши сўз чиқишига одат қилиш мақбул экани қайта-қайта уқтирилади. Шоир ёшлик ҳуснига (“ёз кўркига”) ишонмаслик сувга суянмоққа баробар, деб ҳисоблайди ва эҳтиёт бўлишга чақиради. Одатдан зўр нарса йўқ, Бошқа баҳона ҳам кўп. Отса замон пойлаб ўқ, Тоғлар боши янчилур (Т. 1. 174) Машаққатсиз ҳаёт йўқ бунда асло, Эзгуликни кўрмасдан умр битар (Т. 1. 397) Кичик билиб душманини писанд қилмас, Менсимаган ёви келиб элни олар (Т. 2. 51) Дунё фурсат кўзлади, Ўғри тузоқ созлади. Беклар бегин излади, Қандай қочиб қутилур (Т. 2. 272) Мол йиғишни есе келиш деб ҳисобла, Мол эгасин тош каби юмалатар (Т. 3, 69) Шундай қилиб, барча дедактик характердаги шеърларда шоир эзгуликни тарғиб этади, кишиларни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилади, аммо ўша давр шароитида эзгуликнинг йўқлигини баралла айтади. Умр машаққатлари кўпчилик одамлар учун умрнинг ҳақиқий тугал мазмунини ташкил этгани очиқ кўрсатилади. Баҳор, ёз мавсумларининг латофати, турли-туман табиат кўринишларининг шоирона тасвири асарда алоҳида ўрин тутади. Этил суви оқаётир, Қоя тубин қоқаётир. Остида балиқ, буқа ётур, Кўлнинг тагин тўлғазиб (Т. 1. 103) Кулди баҳорнинг юзи, Оқди сел эриб музи. Чиқди ёруғ юлдузи, Тингла сўзим кулгусиз (Т. 1. 121) Қиш ёз билан топишди, Қинғир кўзла боқишди, Бир-бирига ёпишди Ғалабани исташур (Т. 1. 182) Қақраган ер кўл бўлди, Тоғлар боши ҳўл бўлди. Дунё тани исиди, Гул-чечаклар очилур (Т. 1. 189) Қор ва музлар эришди, Тоғ сувлари оқишди. Кўкда булут юришди, Қайиқлардек ўйнашиб. (Т. 1. 195) Қулонларни қўзғатди, Архарларни ўйнатди, Яйловларга йўлатди, Саф-саф бўлиб сакрашур (Т. 1. 221) Лой, балчиқлар тизилур, Камбағаллар эзилур, Совуқ қаттиқ сезилур, Бармоқларин ҳуқлашур (Т. 1. 249) Булут, чақмоқ оғмоқда, Ёмғир ва дўл ёғмоқда. Шамол уни қувмоқда, Қанча борар, белгисиз (Т. 1. 336) “Девону луғотит турк”даги айрим шеърларда ов кўринишларининг тасвири ҳам бор. Уларда воқеабандлик, ҳикоя этмоқда бўлган ҳодисаларнинг ишонарли, шеърий картина тарзда ифодалаш кўзга ташланади. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling