Adabiyotshunoslik kafedrasi
-мавзу: Юсуф Хос Ҳожиб ва унинг “Қутадғу билиг” асари
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати
- Назорат саволлари
6-мавзу: Юсуф Хос Ҳожиб ва унинг “Қутадғу билиг” асари
Режа: Юсуф Хос Ҳожиб ҳақида маълумот “Қутадғу билиг” достонининг яратилиш тарихи “Қутадғу билиг” достони образлари таҳлили Адабиётлар рўйхати: Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. 1-том. –Тошкент: Фан, 1977. Юсуф Хос Ҳожиб. –Тошкент: “Юлдузча”, 1990. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жилд. –Тошкент: Фан, 2003. Назорат саволлари: Юсуф Хос Ҳожиб ҳақида маълумот беринг. “Қутадғу билиг” достонини қандай номлар билан аталган? “Қутадғу билиг” достонида Кунтуғди образи ҳақида сўзланг. “Қутадғу билиг” достонида Ойтўлди образи ҳақида маълумот беринг. “Қутадғу билиг” достонида Ўзғурмиш образи ҳақида сўзланг. “Қутадғу билиг” достонида Ўгдулмиш образи ҳақида маълумот беринг. “Қутадғу билиг” достонида илм-маърифат масаласи талқини ҳақида сўзланг. “Қутадғу билиг” достонида сарой амалдорлари ва уларнинг вазифалари ҳақида қандай маълумот берилган? “Қутадғу билиг” достони маънавий-маърифий аҳамияти қандай? “Қутадғу билиг” достонининг ўзбек адабиётидаги ўрни қандай? Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг атоқли шоири, донишманди ва давлат арбобидир. Ундан бизга қадар келган ягона адабий мерос “Қутадғу билиг” достонидир. Ушбу асар XI аср адабиёти ва адабий тилининг нодир ёдгорлиги бўлиб, замонасининг тараққийпарвар ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий қарашларини бадиий мужассамлаштиради, тарих, илм-фан, этнография ва бошқа соҳаларга доир қимматли маълумотлар беради. Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи ягона манба унинг “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”) достонидир. Ушбу асар ҳижрий ҳисоб билан 462 (мелодий 1069/70) йилда ёзилган. Муаллиф достоннинг муқаддимасида ёши элликдан ошганини таъкидлайди. Шунга қараб Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг 20-йиллари арафасида туғилган деб тахмин қилиш мумкин. Юсуф Хос Ҳожибнинг ватани – Баласағун (Куз ўрда) XI-ХII асрларнинг йирик савдо-сотиқ ҳамда маданий марказларидан бўлиб, бу шаҳар икки марта қорахонийларнинг пойтахти ҳам бўлган эди. Атрофлича билим олган Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг пешқадам донишмандларидан бири бўлиб етишди. У форс-тожик ва араб тилларини, бадиий адабиётини, тарих, астрономия, геометрия, математика, табииёт, география ва бошқа фанларни ўрганди. Шунингдек, у буюк олимларнинг айрим ахлоқий ва фалсафий қарашларини, медицинага доир мулоҳазаларини тарғиб қилди, замондошларини геометрия каби фанларни ўрганишга чақирди. Юсуф Хос Ҳожиб ўз ватандоши, улуғ олим Маҳмуд Қошғарий сингари туркий қабила ва халқларнинг тилини ўрганди, адабий тил учун, туркий тилнинг маданий ҳаётда янада кенгроқ ўрин олиши учун курашди. Халқ оғзаки адабиёти ва ёзма ижоднинг бой тажриба ҳамда анъаналаридан таълим олиб, машҳур “Қутадғу билиг” достонини яратди. Достон муқаддимасида муаллиф Арабча, тожикча китоблар ўкуш, Бизнинг тилимизга бу юмғи уқуш (Арабча, тожикча китоблар кўп бўлиб, бизнинг тилимизда бу донишмандликнинг биринчи тўпламидир) дея таъкидлайди. Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” достонини Баласағунда ёза бошлади; уни Қашқарда ёзиб тугатди ва қорахоний ҳукмдорлардан бўлган Тавғач Буғрахонга (Тавғач улуғ Буғра Қорахон або Али Ҳасан бинни Арслонхон) тақдим қилди. Буғрахон достон муаллифини тақдирлаб, унга “Хос Ҳожиб” (муҳаррам, эшик оғаси) унвонини берди. Шундан кейин у Юсуф Хос Ҳожиб номи билан шуҳрат қозонди. Қорахонийлар давлатига Қашқардан Амударёгача бўлган катта ҳудуд қарар эди. Бироқ давлат марказлашмаган, ягона ҳокимиятга эга эмас эди. Дастлабки йирик ҳокимликлардан бири Қашқар бўлган Шарқий Туркистон, яна бири пойтахт Баласағун бўлган Еттисув эди. Қорахонийлар томонидан Мовороуннаҳр эгаллаб олинганидан кейин яна бир ҳокимлик вужудга келди. Бу Мовароуннаҳр бўлиб, унинг пойтахти аввал Ўзганд, кейинроқ эса Самарқанд бўлди. Улар майда ҳокимликлардан иборат эди. XIII аср бошларида яшаган Ибн ал-Асир қорахоний ҳукмдорлардан ўзига қарашли вилоятларни ака-укалари, фарзандлари ва қариндошларига бўлиб бергани, жумладан, укаси Арслон такинга туркий аҳоли яшайдиган кўп шаҳарларни, иккинчи укаси Буғрахонга Тарозни, амакиси Тўғонхонга Фарғонани бериб, ўзига Баласағун ва Қашқарни қолдирганини айтади. Кейинроқ Буғрахон Қашқадарёдан Бухорога қадар бўлган ҳудудларга ҳукмдор бўлган. Қорахонийлар сулоласини беш ҳукмдори “товғачхон” (ёки, табғачхон”) номи билан, ҳокимлиларнинг бошлиқлари “илекхон” номи билан юритилар эди. Илекхонлар товғачхонларга расман қарам эди. Бу эса ўзаро урушларни келтириб чиқарарди. Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” достонини яратар экан, у қорахонийлар давлати ҳокимиятини мустаҳкамлаш, товғачхон билан илекхонлар ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш, ҳукмрон доираларнинг турли ижтимоий табақаларга муносабатини белгилаш, маърифат ва ободончилик учун кураш, яхши хулқ-одобни тарғиб қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган эди. Бу билан Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг йирик маърифатпарвар ва донишманд сифатида гавдаланади. Достон муқаддимасида муаллиф қуйидагиларни эътироф этади: Чинийлар “Адаб ул-мулук” деб атар, Мочинлар “Анис ул-мамолик” дир. Бу Машриқ элининг донишмандлари, “Зийнат ул-умаро” дейишди бари. Эронлик “Шоҳнома” дейди белгилиг, Туронлик ном қўйди: “Қутадғу билиг” Мазмуни: Бу китоб жуда азиздир. Чин донишмандларининг масалалари билан яратилган, Мочин донишмандларининг ашъорлари билан тартиб берилган бу китобни ўқигувчи, бу байтларнинг маъносини чақувчи (киши) китобдан (ҳам) яхши азизроқ бўлади. Мочин олимлари, донишмандлари бу қарорга келдиларки, турлик от лақаб бердилар: чинлиғлар “Адабул-мулук” (“Ҳукмдорлар одоби”), Мочиннинг нодимлари “Ойину-мамлакати” (“Мамалакатнинг тартиб усули”), машриқликлар “Зийнатул-умаро” (“Амирлар зийнати”), эронликлар “Шоҳномаи туркий” (“Туркий Шоҳнома”), баъзилар “Пандномаи мулук” (“Ҳукмдорлар насиҳатномаси”), туронликлар “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”) деб номладилар. Бу номларнинг барчаси ҳам китобнинг давлат идора ишларига ва ахлоқ-одоб масалаларига доир эканини кўрсатади. Унинг “Шоҳномаи туркий” деб аталиши эса, мазмуни ва мақсади жиҳатидан “Шоҳнома”га бир қадар яқин бўлса ҳам ўхшашлиги ҳамда “Шоҳнома” каби мутақариб (қисман мутақариби мусаммани солим, асосан мутақориби мусаммани маҳзуф ва мутақариби мусаммани мақсур) вазнида ёзилганлиги билан боғлиқдир. Панднома, насиҳатнома туридаги асарлар XI асрнинг бошқа муаллифлари томонидан ҳам яратилган: “Сиёсатнома” (1077, Низомул мулк асари), “Қобуснома” (1082, Кайковус асари) ва б. “Қутадғу билиг”нинг уч қўлёзма нусхаси маълум. Бу нусхалар “Вена” (ёки “Ҳирот”), “Қоҳира” ва “Наманган” нусхалари деб юритилади. Асарни ўрганиш ва уни илмий таҳлил этишда Е.Э.Бертельс, А.Валитова, С.Е.Малова, С.Муталлибов, Қ.Каримов ва бошқалар унумли иш олиб бордилар. “Қутадғу билиг” жами Наманган нусхасида 6500 байтга 13000 мисрага яқин бўлиб, у 73 фасл-бобга бўлинади. Ўн бир боби достоннинг муқаддимаси бўлиб, муқаддима худога, пайғамбарга ва тўрт ҳалифага (Умар, Усмон, Али, Абубакир) бағишланган анъанавий боблардан ташқари, ёз тавсифи ва Буғрахон мадҳи, 7 сайёра ва 12 бурж, тил одоби ва билимнинг фойдаси каби масалаларга бағишланган бобларни ўз ичига олади. Достоннинг асосий қисми 12-бобдан, Кунтуғди деган ҳукмдорнинг таърифи билан бошланади. Достонда воқеа тасвири шундай берилади: “Бу китоб шулар билан қадрлидир: бири – адолат, иккинчиси – давлат, учинчиси – ақл, тўртинчиси – қаноат. Яна буларнинг ҳар бирига туркча бир ном берибди. Адлга Кунтуғди элиг номи бериб, подшо лавозимида тутибди, давлатга Ойтўлди номини бериб, вазирнинг ўғли ўрнида тутибди, ақлга (эса) Ўгдулмиш номини бериб, вазирнинг ўғли ўрнида тутибди, қаноатга Ўзғурмиш номини бериб, (Ўгдулмишнинг) қариндоши деб атабди. Асар воқеалари шундай бошланади: “Кунтуғди исмли элиг (подшо) бўлиб, доно ва ақлли эди. Элни адолат билан бошқаргани учун унинг довруғи, шуҳрати оламга ёйилади. Бошқа юртдан Ойтўлди исмли йигит унинг хизматига кириш учун пойтахтга келди. Ойтўлди ёшлигидан турли билимларни, санъат-ҳунарларни эгаллаганди. У Кусамиш исмли йигит билан дўстлашиб, пойтахтга келишидан мақсадини баён қилди. Кусамиш элигнинг Эрсиг деган Хос Ҳожиби билан учраштиради. Эрсиг Ойтўлдини элиг хизматига йўллади. Ойтўлдининг ақли, фикрларини эшитган Кунтуғди уни саройга хизмат олди. Уни турли топшириқлар билан синади. Бир куни уни ўз ёнига чорлади. Элигнинг берган саволларига Ойтўлди жавоб берди. Бундан элиг хурсанд бўлди. Ўтиришни буюрган эди, у копток устига ўтирди ва кўзларини юмиб олди. Элиг бундан ҳафа бўлди. Ойтўлди подшоҳдан шошқалоқ бўлмасликни сўради. Чунки шошқалоқлик пушаймонлик олиб келади деди. Сўнг Ойтўлди давлат (бойлик) коптокка ўхшайди, у бир жойда тўхтаб турмайди. Шунингдек, кўзимнинг юмилиши сабаби давлатнинг кўр эканини сенга уқтиришдир. Давлат ҳам кўр одам каби. Ким бойлик ва давлатни қўлидан тутса, унга эргашиб кетаверади дейди. Кунтуғди Ойтўлдидан қандай фазилат ва нуқсонлар борлигини сўрайди. У кишиларга наф тегадиган бўлса, мен туфайли бўлади дейди. Шунингдек, нуқсоним (мен – яъни Ой) ўзгариб, янгиланиб тураман. Ягона нуқсоним ҳам шу ўзгарувчанлигимдир дейди. Мен яъни (давлат) Ойтўлди вафосизлик одатим. Мен кийикка ўхшайман. Истаган одам мени топа олмайди. Бордию топса ҳам узоқ ушлаб тура олмайди. Яъни қўлга киритган одам қаттиқ ушласагина ундан қочолмаслигим мумкин. Буни бир қанча шартлари бор: аввало унда одамнинг тили ва сўзи ширин, қилиғи равон, кўнгли юмшоқ, гердаймаган, феъл-атворини тўғриликда тутиши лозим. Кимки шуларга риоя қилмаса, кийикдек қочиб кетаман дейди. Кунтуғди Ойтўлди исмининг маъносини сўрайди. У шундай жавоб беради: Ой туғса, энг аввал у кичик бўлар, Кунига улуғлаб юқори оғар. Тўлин бўлса бу ой, чиқиб юқори, Яна емирилар кетар кўрк бори Ёруғи камаяр, яна йўқ бўлар, Туғилса яна у оз-оздан тўлар. Менинг ўзлигим ҳам шу янглиғ эрур, Гоҳо бор бўларман, гоҳо йўқ бўлур. Бошқа бу куни Кунтуғди элиг Ойтўлдини яна ҳузурига чорлайди. Ойтўлди унинг ёнига кирганида Кунтуғди уч оёқли курсида ўтирар, унинг қўлида ўткир пичоқ, ўнг томонида шакар, чап томонида заҳар турар эди. Унинг қоши тугилган, юзи тўмрилган эди. Кунтуғди "Сен давлат ва бойликни изоҳлаб берган эдинг. Мен подшо сифатида адолат тимсолиман. Шунинг учун мен ўз хизматларимни айтаман дейди. Кимга етса хорлик, қилурман ҳиммат, Менинг ҳузуримдан топгай адолат. Шакар ичганидек шод бўлар ул киши, Севинчга тўлади, тарқар ташвиши. Менинг заҳаримни ул одам ичар - Ўзи золим бўлса, ростликдан қочар. Ҳузуримга келса бирор бемаъни, Заҳар ичган мисол қақшайди тани. Бу қошим тугуги ҳам кўрмсизлигим, Зўравон аҳлига бу юзсизлигим. Ойтўлди ҳам Кунтуғдининг номи англатган маъно билан қизиқади: Элиг деди: мени кўриб кўп доно, Кунтуғди атади, бу сўз пурмаъно. Фалакда ловуллаб турган кунга боқ, Етуклик рамзи у - мунаввар, порлоқ. Менинг қилиғим ҳам қуёшга қиёс, Адолатим ортар, у бўлмагай оз. Менинг хислатим шу: мангуман ўзим, Бари халққа бирдек қилиғим, сўзим. Учинчи, бу кундан тафт олар замин, Гўзал гуллар тутар бутун ер юзин. Менинг адолатим қайга етса то, Яшнайди эл-элат, тош-қоя ҳатто. Элиг эзгу кишиларни икки гуруҳга ажратади: бири туғилгандан умрининг охиригача эзгуликдан оғишмайди. Иккинчи гуруҳи эса ўз қарашларидан собит турмай, хато ва адашишлар сари кетадилар. Ҳозирги пайтда ёмонлар ҳам икки тоифадирлар: Оқ сут билан кирса қайси бир қилиқ Ўлим тутмагунча ўзгармас йўриқ. Мижозга қўшилиб келаркан одат, Уни буза олур бир ўлим фақат. Бир удум яралса қоринда агар Қора ер қаърига кирганда кетар. Ойтўлди элигга катталар сўрамасдан туриб сўз бошлаши одобсизлик эканлигини айтади. Қора бошга ёвуз ёвдир қизил тил Не-не бошни еди, яна егай бил. Кўпчилик олдида икки тоифа одамлар мутлақо оғиз очмайдилар: бири соқовлар, иккинчиси билимсизлар. Камгаплик - донолик йўлининг бошланишидир. Кўп сўзлаш - донолик белгиси эмас. У - эзмалик аломати. Ойтўлдидаги донолик ва камтарлик Кунтуғди элигга маъқул бўлди ва уни вазир этиб тайинлади. Унга муҳр бериб, қўлига туғини тутқазишди. Аммо йиллар ўтди, Ойтўлди кексайди. Оғир дард уни тўшакка ётқизди. Ойтўлдининг ягона фарзанди бўлиб, унинг номи Ўгдулмиш эди. Ойтўлди элигга васият қилади. Унда ҳар ким экканини ўришини, иш чоғида ҳоқон ғазабга берилмаслиги лозимлиги, ҳасаддан, кек сақлашдан йироқ бўлиши лозимлиги уқтиради. Вафосиз кишилардан йироқ бўлишга чақиради. Ўғли орқали васиятномани элигга жўнатади. Ойтўлдининг вафотидан элиг қайғуга чўмди. Унинг ўғли Ўгдулмишни саройга чорлайди. Кунтуғди Ўгдулмиш билан фойдали фазилат ва ярамас одатлар ҳақида суҳбатлашади. Ўгдулмиш оламдаги энг улуғ фазилатга эзгу иш қилиш ва гўзал хулқ; иккинчиси - ростгўйлик; учинчиси - ҳаёдир. Шунингдек, кишига наф бўлмайдиган ярамас одатлар - ўжар ва феъли ёмон кишилар; ёлғон тўқийдиганлар; бахил ва пасткаш кишилардир. Элиг Ўгдулмиш хизматларини хизматларини қадрлаб ва уларга муҳрини, турли-туман зийнатлар, бошдан-оёқ либос берди. Ўгдулмиш мамлакатни адолат билан бошқарди. Ўгдулмишнинг фикрича олтин ва кумуш ниҳоятда қиммат нарса. Аммо ўзини тутган киши улардан ҳам қимматлидир. Дунёда одамлар турли юмушлар билан банд. Қоя қўпоради, тоғ қазар биров, Бири ер қулочлар, кезади яёв. Бири ўғри, қотил, яна йўлтўсар, Бири босмачи ҳам қаллоб, бошкесар. Кўнгил ва тилни тўғри тутсанг, эй доно, сенинг ризқинг ҳеч қачон озаймайди. Элиг Ўгдулмишнинг отаси ўлганда жуда ёш бўлганини, унга комиллик, ақлу заковат қаердан етганлигидан ҳайратда эди. Ўгдулмиш деди: Мен отам дуосини олган эдим дейди. Киши кўнгли боққа ўхшайди. Бу боғнинг яшнатувчи суви беклар-бошлиқлар сўзидир: Бек тилида бўлса ширин, эзгу сўз, Қул кўнгли ўсади, порлаб кетар кўз. Эзгу сўз бўлмаса агар ушбу тил, Очилган чечак ҳам тез қурийди бил. Билим кишини юксалтиради, унга улуғлик келтиради. Билим билан киши жудо ҳайвондин, Буюкроқ нима бор, қани айт андин?! Киши ўқув-идрокни ўзига ёр айлаш керак дейди Ўгдулмиш. Элиг бир куни Ўгдулмишни қошига чорлаб: жон ва етти тан етти андомга боқса, кўриладики, ҳар бир аъзо ўз улушини талаб қилади. Кўнгил ва кўзнинг тотиғи - муддаоси нима? Ёқтиришнинг нишонаси қанақа? Ўгдулмиш жавоб қилди: "Севгувчи кишининг юзига қаралса, севиш - севимлилигини билиш мумкин. Кўз билан қаралса, ҳамма нарсада парда - тўсиқ бўлиши мумкин, аммо кўнгил билан қаралса, унга ҳеч нарса парда бўла олмайди. Ёқтирган кишининг юзида белгили аломатлар мавжуд. Севимли кишининг юзи белгилиг, Тил очса маъноси, сўзи белгилиг. Севар - севгилисини билайин десанг, Сенга тик боқса кўзи белгилиг. Киши оз сўзлаб, кўп тинглаш керак Сўзни сўзламасанг соф олтин сана, Тилдан чиқса мисга тенгдир росмана. Сўнг бекнинг вазифалари ҳақида Ўгдулмиш Элигга жавоб беради. Бек доно, ботир, шерюрак, билимли, заковатли, мулоҳазакор бўлиши лозим. Одамзод насли аслида ер юзидаги барча жонлилар орасида энг улуғидир. Аммо бу улуғлик билим билангина тўлиқлик, мукаммаллик касб этади. Кимда-ким бузуқ феъл бўладиган бўлса, уни замона ўқи қаттиқ ярадор қилади. Ярамас қилиқли кишидан омад ҳам юз ўгиради, у ғамга гирифтор бўлади. Ўз элинга адолатли бўл. Шунда тинч бўласан. Эл бузилса унинг сабаби иккита: Бири - зўравонлик, ғофиллик - бири. Шулардан бузилар бошлиқ тадбири. Хушёрлик туфайлигина ёвни енгиш мумкин. Ёлғон гапирувчи вафосиз бўлади. Вафосиз киши ўз яқинларига, дўст-ўртоқларигагина эмас, балки элига ҳам ёмон ишлар қилади, бало келтиради. Агар кўппак(ит)ларга арслон бош бўладиган бўлса, барча кўппаклар (итлар) ҳам арслон сингари яшайди. Арслонга кўппак бош бўлса-чи. Унда арслон ҳам шу кўппак ҳисобига киради. Бошлиқ бешта ишдан узоқ турмоғи, улардан асранмоғи шарт: Бириси - шошилмоқ, бири - кўзи оч, Бири - жаҳолатдир, яқинлашма қоч. Тўртинчи - ёвузлик, бузуқ феъллилик, Охиргиси - ёлғон, қўпол тиллилик. Нопок, яроқсиз, кир нарсаларни эл-юрт сув билан ювиб тозалайди, поклайди. Агар сувнинг ўзи кир, ифлос бўлса, уни қандай тозалашади?! Ғурур, кибирлилик - осиғсиз, у кўнгилни совутади. Кўнгил камтар тутилса, кишини улуғлайди. Эл-юртни бошқаришнинг асосида икки нарса ётади: бири адолат кўрсатиш бўлса, иккинчиси, улардан марҳаматни аямаслидир. Сўнг вазир қандай бўлиши лозимлиги ҳақида Ўгдулмиш ва Элиг ўртасида савол-жавоб бўлади. Вазирлик - улуғ иш. Бу ишга ишончли, етук ва сара, ўқув-идрокли, доно ва юмшоқ кўнгил, айни пайтда дадил ва журъатли кишилар керак. Вазирнинг кўзи тўқ, номусли, кўриниши ёқимли, уят-андишали бўлиши лозим. Вазир ҳисоб-китобни пухта билиши лозим. Ёмон қаерда бўлса, унинг ёмон, ярамас жўралари, дўст-оғайнилари ҳам ўша ерда бўлади. Ёмон билан яхши бир-бирига қоришмайди. Тўғри билан эгри бир жойда туролмайди. Қўшин бошлиғи ҳақида шундай дейди: Лашкарга бош бўлиш оғир иш. Ахир у ёв билан юзма-юз туради. Шунинг учун йигитлар орасидан сара, мард ва кучли, мерган ва саховатли кишини ажратиш лозим. Дастурхони кенг, қўли очиқ кишилар кўпчиликнинг бошини қовуштира олади. Ёвни бир марта тарқатишга улгурсанг, у қайта терила олмайди. Ахир ёнаётган ўтнинг устига сув қуйиб юборсанг, у қайта ёнмайди-ку! Ўлим бор нарса: у ҳаммага келади, аммо вақти-соатсиз, бемаҳал ўлим бўлмайди. Ўлим унутилса, ёв енгилади. Уруш кўрган, оқсоч баҳодирларни олдинги сафларга қўй. Улар лашкарга далда бўлади. Чунки кичик ёшли аскарлар шиддатли бўлишга қарамай ёв юз тутгудек бўлса, ўзларини йўқотиб қўйиши, саросимага тушиб қолиши мумкин. Сўнг элчи қандай бўлиши ҳақида Ўгдулмиш шундай дейди: Элчи учун хос бўлган хислатлар билимдонлик, босиқлик, хотиржамлик, чечанлик ва тадбиркорликдир. Элчи астрономия, ҳандаса, илдиз чиқариш, ер сатҳини ўлчаш, математика - геометрия илмини мукаммал билсин. Шахмат, нард, чавгон ўйинларига, ёй тортишга моҳир, қушчилик, овчилик сирларидан хабардор бўлиши лозим. Элчи мутлақо май ичмаслиги керак. Чунки билимли май ичса билимсиз бўлади. Ичимлик ақл-идрокка ҳам ёвдир. У уруш ва жанжалларнинг асоси. Элчининг қўли очиқ, ақли кенг, тили ширин бўлиши лозим. Сирни эшитишга қобил бўлган икки киши бор: Вазир ва котиб. Сўзни ҳамиша сир сақлаш жоиз. Сақланмаган сўз ўлимга ёндоштиради. Кишининг оғзи ўрага қиёс. Сўзлар мисоли ерга сочилган уруғ дони. Агар оғиздан чиққудек бўлса, уларни битталаб териб олиш мумкин эмас. Эл-юрт эшитгандан кейин бу сўзларни пардалаб бўлмайди. Ёнар ўт мисоли кераксиз сўзинг Оғиздан чиқармас, куярсан ўзинг. Ширин ва эзгу сўзлар оқиб турган зилол сувга ўхшайди. Зилол сув қаерга оқиб кирса, у ерда анвойи чечаклар униб чиқади. Сир сақланиши керак бўлган сўзларнинг жойи - дилнинг туби. Таъмагир - дунё молининг қули. Бир куни Элиг Ўгдулмишга ўзига елкама-елка бўлиб хизмат қиладиган бирор кимсани топганни, саройга олиб келишни топширади. Ўгдулмиш Ўзғурмиш номли қариндоши борлиги, у ғорда яшашини айтади. Феъл-атвори тўғри, оти Ўзғурмиш, Фақат эзгуликдир қўли етган иш. Ўзғурмишни олиб келиш учун Элиг Ўгдулмишга хат ёзиб беради. Хатда шундай ёзилган эди: "Тасаввур қилгин: бўз ер оқар сув билан бирлашгач, минг алвон чечаклар ерга тўкилади. Агар дўст-оғайнилар бир-бирлари билан бирлашиб юрса, улар ҳар қандай ёвга ҳам бас кела олади. Дунёда ҳақиқий киши деб аталган икки тоифа бор: уларнинг бири ўргатувчи, бўлаги - ўрганувчи. Киши бир нарсани бошқаларга ўргатмаса, ёхуд ўзи ўзгалардан ўрганмаса, унинг ҳайвондан нима фарқи қолади?! Ўгдулмиш Ўзмурғиш яшаётган манзилга етиб борганида, унга Ёлғизлик - одамзод наслига бало, Ёлғизликда дард ҳам озаймас асло дейди. Лекин ўзим воз кечган жойга қайтиб бормаслигини айтади. Ўгдулмиш киши жўра, улфат тутиши лозим дейди. Ўзғурмиш бу борада кўнгилни асраши лозим дейди. Кўнгил деганлари мисоли шиша, Синиб қолмасин у, асра ҳамиша. Кўнгил нозиклиги бу сўзга нишон, У иссиқ - совуққа боғлиқ ҳар қачон. Жўра кўнгли синса, бўлар ички ёв, Қайда ёв бўларкан, кеки - беаёв! Ёви бор одамнинг ҳаёти тотли бўлмаслиги, унинг кичиги ҳам катта кулфат келтирилиши айтилади. Кимнинг дўсти кўп бўлса, номи ёйилади. Дўстлар кишининг яхши томонини оширади, айб-нуқсонларини яширади. Кимнинг хислат-фазилати кўп бўлса, унинг ёви ҳам бўлади. Кимгаки ёвлар кўплашиб ёндашар экан, ўша кишининг хислат-фазилати кўпдир дейди. Ўгдулмиш Ўзғурмиш олдига Кунтуғди Элиг олдидан келганини, Элиг уни кўрмоқчи эканини айтади. Унга Элиг мактубини беради. Ўгдулмиш Сени чорлаб келдим узун йўл юриб, Кенгаш шуки, боргин мен билан туриб. дейди. Дунё–ўткинчи нарса. У берган нарсаларини яна қайтариб олади. Ўлим ҳеч кимни фарқлаб ўтирмайди: Унга шоҳ ҳам, гадо ҳам бирдир. Унга яхши ҳам, ёмон ҳам бир. Дунё кўланкага ўхшайди: қувсанг, олдинга тушиб қочиб кетаверади, қочсанг, сенга ёпишади, изингдан эргашиб келади. Кимда-ким унга кўнгил бергудай бўлса, ҳаёти зое бўлади дейди. Ўгдулмиш. Бу дунё молу мулкка киши кўнглига ўзгача ҳаваслар солади. Дунё лаззатларининг энг кераклигиси – тинч-омон ҳаёт кечириш. Бу дунёдаги энг йирик ёв–нафсинг. Нафси бузуқнинг давосини ўлимдан бошқа ҳеч нарса тополмайди. Кишининг нафси овчи итга қиёс: агар у семириб кетса, эгасининг ҳақини ҳам танимайди. Ёки киши нафси ёш болага ўхшайди: қорни тўйса бўлди, чопиб кетаверади, сен эса унинг орқасидан излаб юрасан. Нафс – кўринмас ёв. Ўтган тириклик қайтмайди. Ўгдулмишнинг бу гапларига Ўзғурмиш қанча ўйлансам ҳам кўнглим чопмаяпти: Қайси ишни қилмоқ тиласанг ўзинг, Кўнгил билан аввал кенгаш ҳар сўзинг. Кўнгил маъқулламаган ишдан наф бўлмайди дейди ва Элиг олдига боришдан бош тортади. Ўгдулмиш ундан Элигга мактуб ёзиб беришини сўрайди. Хатда Ўзғурмиш Элигга узрҳоҳлик қилади. Сўнг сен ҳам, мен ҳам инсонмиз. Иккаламиз ҳам инсон бўлганимиздан кейин нима учун сенга топиниб-соғинишим, сенга хизмат қилишим керак?! дейди. Сенга хизмат қилишга тайёрман, Бунинг учун битта шартим бор. Уни бажарсанг ҳар қандай ишларингга бўйин бераман: Бажо этгин аввал сўнгсиз тириклик, Яна бир - қарилик кўрмас йигитлик. Саломат тут кейин - бўлмайин касал, Бир бойлик бергинки, бўлмай камбағал. Бу тўрт тилагимни ўзинг раво қил, Кейин хизмат этай бўлиб сенга қул. Буларни беролсанг, эй элга бошим, Сенга қул бўлайин, эгайин бошим! Эй Элиг, бу дунё – ўткинчи. У ҳар куни олқинади: камайиб, озайиб бораверади. Назар сол: ота-оналар, қариндош-уруғлар қани? Улар ўтиб кетишди. Энди уларга ўз фарзандларини кўрмоқ қаерда? Одамзод бир кун ўлишга маҳкум. Мен энди қолган умримни тоат-ибодатга сарфламоқчиман, дея Ўзғурмиш Ўгдулмишга мактубни беради. Ўзғурмишнинг мактубини Ўгдулмиш Элигга етказади. Элиг Ўгдулмиш илтимосига кўра яна хат ёзиб беради. Унда Ўзғурмишни тоғ-тошларда, хилватда юриши бўлмаслигини, элга наф келтириши лозимлигини айтади. Нарса улашиш – сахийлик эмас. Сахийлик жони ва борини фидо эта билишдир дейди ва қошига чорлайди. Ўгдулмиш яна Ўзғурмиш ёнига келади. Шунда унга саройга боришга розилик беради. Ўгдулмишдан Ўзғурмиш сарой тортиб-қоидалари ҳамда одамлар билан муомала қилиш сирларини ўрганади. Ўгдулмиш сарой аҳли уч тоифа бўлиши; уларнинг бири сендан улуғлар бўлиб, сўзларини қадрла. Иккинчи бўлак сенинг тенгдошларинг. Уларни ўзингдан узоқлаштирсанг ёв, яқинлаштирсанг қадрдон дўст бўлади. Охиргиси – сендан кичиклар. Уларни сўраб-суриштириб, нима иш қилсалар тергаш лозим. Уларни менсимай қўйиш хаёлинга келмасин. Уларга айтиладиган сўзларингдаги тийилиб тур дейди. Ўгдулмиш оддий одамлар ҳақида сўзларкан, халқсиз биронта ҳам иш битмайди, дейди. Сўнг олимларга муносабатга тўхталади.Олимларни Ҳеч қачон койима, едир ошу нон, Уларга бер обрў, шараф бирла шон. Илмин эшит, ишлат, тилин пойлама, Ё феъли, хулқини ёмон, паст дема. деса шоирларга муносабатда Ҳар хил нозик сўзни англай десанг гар, Булардан эшит сен сўзни сар-басар. Денгизга кирар у дил билан тугал, Гавҳар, инжу, ёқут чиқарар мисол. Уларни асра, тут эзгу ва омон, Шоирлар наздидан қолмоқлик ёмон. дейди. Деҳқон ҳақида эса Булар билан бирга бўла бер қардош, Тоза бўлар бўғзинг, ҳалол келар ош. Сахийликда йўқдир асло унга тенг, Унинг бор вужуди: феъли, дили кенг дея таъриф беради. Савдогарлар эса Элдан-элга номни элтувчи бўлар, Ёмон-яхши бўлсин, улар ёйишар. Агар сен оз-кўп совға қилсалар, Эваз қайтар, токи севинч олсалар, Нозик бўлишади ҳисоб-китобда, Бунга риоя эт қўшилган тобда. дея насиҳат қилса, чорвадорлар ҳақида Нени сўрса бергин, керак бўлса ол, Чиндан кўрдим: улар бўлмас ҳийла, ол. Булардан тилама тартиб-қоида, Бир оз кенглик бўлар феъли-ройида. дея насиҳат қилса, ҳунармандлар ҳақида Темирчи, этикчи яна ўймакор, Бўёқчи, рассом ҳам ўқ-ёйчилар бор. Олам безаклари уларда бўлар, Ҳайратли иш-амал эгаси – шулар. дея насиҳат қилса, камбағаллар ҳақида Булардан бўлаги бева-бечора, Едир, ичир, қилгин дардига чора. Дуочи эрурлар сенга, эй қардош, Кўп эзгу нарса бу дуо, қариндош. дея таъриф беради. Шунингдек, фарзанд тарбияси ҳақида, камтарлик ҳақида, меҳмондорчилик одоб-ахлоқи ҳақида насиҳат қилади: Киши пасти бўлма , бўғиз мойили, Нафсинг дея бўлма томоғинг қули. Неча обрўли, зўр, доно, ботир эр, Бўғзини тиёлмай охир бўлди ер. Шунингдек, саломатликни сақлаш ҳақида ҳам панд-насиҳат қилади: Баҳор фасли бўлса, йигитлик онинг, Совуқ истеъмол қил – тезлашар қонинг. Ёшинг қирқдан ўтиб, йил-ой эса куз, Иссиқ нарса билан мижозингни туз. Ёшинг олтмиш эса, агар қиш чоғи, Қўлингда тутилсин иссиқлик боғи. Қуруқ совуқ ортса танангда агар Ҳўл иссиқ ҳозирла – у тезда кетар. Ҳўл совуқ қисса гар ўзингга зиён. Қуруқ нарса фойда қилади аён. Совуқмижоз эсанг, иссиқликни бил, Иссиқ бўлса, совуқ емишларни қил. Зиёфат одати ҳақида шундай дейди: Чорланувчи тўрт хил бўлар доимо, Берувчи ҳам тўрт хил бўлар, эй доно. Баъзиси бир таклиф билан борсалар, Ош-овқатни ейди нима берсалар. Яна ўз уйига чақирмас киши, Бош буркаб ейилар уйида оши. Тағин бир тоифа бориб ер ошни, Таклиф этар ўзи яна қардошни. Яна бир бўлаги ошга бормагай, Бўлакларга бурда нонин бермагай. У – ўлик, тирикка санама ҳеч ҳам. Қўшилма, у билан қўймагил қадам. Бир кун Ўгдулмиш олдига чопар йигит келади ва Ўзғурмишнинг касал эканини.уни сўраётганлигини айтади. Ўзғурмиш туш таъбир қилиш тўғрисида сўрайди.У шундай дейди: Тушга йўриқ турлича бўлади.Кўрган тушингни билимсизларга айтмаслик керак.Шунингдек кўрган тушингга қоронғу тушганда таъбир сўрама.Биринчи кўрган тушингни ўзинг йўрма ва унинг таъбирини ҳар бир учраган кишига айтавермаслик керак.Туш йўрмоқчи бўлсанг билимга таян.Тушни бошқа ҳодисалар билан қиёсла, ундаги ҳар бир ҳолатга маъно бер. Достонда тушларнинг овқатланиш ҳамда саломатлик билан боғлиқлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилади. Сўнг Ўзғурмиш кўрган тушини сузлайди: Шоти кўрдим, эллик унинг поғнаси, У тиклаб қўйилган–баланд ва ясси. Унга чиқиб бордим босиб бирма-бир, То охир санадим ўзи нечтадир. Тепада сув тутар бир отлиқ одам, Олиб ичдиму мен қониқдим у дам. Кейин кўкка учдим ҳаволаб ишон, Кўринмай қолибди ўзимдан нишон. Ўгдулмиш бу туш омад ва саодатнинг белгиси, давлат келишининг нишонаси эканини таъбирлайди. Лекин Ўзғурмиш тушини шундай таъбирлайди: Шоти менинг ҳаёт йўлим. Шотининг бошига чиқиб борганим ҳаётимнинг тугаганидир. Идишдаги сувнинг охиригача ичишим эса хаётимнинг охирлаганлиги белгиси дейди. Сўнг Ўзғурмиш насиҳатлар қилади ва Угдулмиш билан ҳайрлашади. Уйига келган Ўгдулмиш бир оз ўтмай Ўзғурмишнинг вафот этганини чопар орқали эшитади. Асар сўнгида Ўгдулмишнинг Кунтуғдига айтган қуйидаги сўзлари берилган: Эй элиг, учта ҳолдан фалокат етишади. Булар: овчи итнинг семириши, қўлга ўргатилган қушнинг ҳаддан ташқари тўйиб кетиши ҳамда нафснинг камол топишидир. Уларнинг йўлини кесиб туриш керак. Шундай қилмасанг, қуш овни изламайди, овчи ит семиз ва тўқ бўлса, сен отган нарсани келтириб бермайди. Тану жон семирса, яъни нафсинг кучайиб кетса, у ёввойи ҳайвон сифат бўлиб қолади, сенинг тилакларингга қулоқ солмайди. Қушинг овламаса, унчалик зиёни йўқ. Итнинг овдан бош тортиши ҳам ваҳимали эмас. Аммо тану жон, яъни нафсинг туядек семирса, бу – ёмон! У сени ўтга отади. Юсуф Хос Ҳожиб достонда бир тилак билдиради: Тиламадим асло шараф-шону от, Ўқуса бас дедим яқинми ё ёт. Ўқувчи ўқиса замонлар ўтиб, Дуо қилсамикан мени ёд этиб?! Ушбу достон бадиий юксаклиги билан алоҳида қим матга эга. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling