Adabiyotshunoslik kafedrasi
ҳазаж (ҳазажи мусаддаси мақсур
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
ҳазаж (ҳазажи мусаддаси мақсур мафоилун, мафоилун, мафоил) баҳрида ёзилган; шоирнинг сўз бойлиги ва ўзбек тили талаффузига яхши эътибор бериши ҳамда айрим ғазалларнинг бевосита музика куйларига мувофиқ яратилиши шеърий мисраларни равон ва оҳангдор қилган. Зотан, “Муҳаббатнома” мисолида биз санъатнинг икки тури – поэзия ва музиканинг яқиндан боғланганини ва бири иккинчисининг равнақ топишига таъсир этганини кўрамиз. Хоразмий айрим ғазалларини “Ҳусайний”, “Сифоҳон” каби мақомларда айтилишини таъкидлайди:
Ҳусайний пардаси узра тузуб соз, Муғанний бу ғазални қилди оғоз. Ироқий мутрибе хоҳом хушилҳон, Ки хонд ин ғазалро дар Сифаҳон. (Хушовоз ироқий ҳофизнинг бу ғазални Сифаҳон (Исфаҳон) куйида айтилишини истайман). “Муҳаббатнома” турли жанрлардаги шеърий шаклларни ўз ичига олади, шоир шу жанрларга хос қофия усулини тўла сақлайди, у радифдан ҳам усталик билан фойдаланади. “Муҳаббатнома” XIV аср ўзбек адабий тилининг муҳим ёдгорликларидан биридир. У ўзбек адабий тили ва адабиёти тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилди, ўзбек адабий тили ва адабиётининг XV асрда янги тараққиёти поғонасига кўтарилишига замин тайёрлаган асарлардан бири бўлди. Алишер Навоий “Муҳокаматул - луғатайн” асарида ўзбек тилида холни ифодаловчи “менг” сўзи борлигини айтиб, “Муҳаббатнома”даги Анинг ким ол энгинда менг яратти, Бўйи бирла сочини тенг яратти. мисраларини келтиради. Бу мисраларни Навоий бевосита “Муҳаббатнома”дан олганми ёки уларни ашулаларда эшитганми – буни билмаймиз. Бироқ, бундан қатъий назар, “Муҳаббатнома” мисраларининг “Муҳокаматул - луғатайн”да мисол тариқасида келтирилиши унинг тил жиҳатдан хийла бой эканини кўрсатади. “Муҳаббатнома”нинг тилига хос айрим шева хусусиятлари (масалан, “ёқгу”, “ёвиқ” каби сўзлар, жўналиш келишигининг “а” шакли ва бошқалар) ҳозирги кунгача Хоразм шевасида сақланиб келмоқда. “Муҳаббатнома” ўзбек дунёвий адабиётининг илк йирик асарларидан биридир. Бу асар ўзбек мумтоз адабиётида дунёвий тематиканинг ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилиши билан бирга, айрим жанрларнинг, айниқса номачиликнинг такомилида катта роль ўйнади. Шоир: Сенинг ишқингда Хоразмий йўқолди, Ва лекин ер юзинда оти қолди. Буни ким ишқ бирла бир ўқуғай, Ҳақиқат оламин мунда билғай. Эшитқон бу китобни ҳам битигай, Тиларменким дуода ёд қилғай. деган эди. Дарҳақиқат, Хоразмий асарлари китобхонларга мензур бўлди ва ўзбек мумтоз адабиёти тараққиётида чуқур из қолдирди. Хўжандийнинг XIV асрда яратган “Даҳнома”си ва Саидаҳмад ибн Мироншоҳнинг “Таашшуқнома”си бевосита “Муҳаббатнома”нинг самарали таъсири билан вужудга келган асарлардир. Хоразмийнинг бу асарида лирик қаҳрамон, асосан, ошиқ сифатида кўзга ташланиб, унинг мулоҳазалари шу масала атрофида борса-да, баъзан шу мавзуга боғлиқ ҳолда ҳаётнинг, жамиятнинг айрим муаммолари ҳам йўл-йўлакай тилга олинади. Жумладан, ҳаётнинг абадий эмаслиги, инсон умрининг ўткинчилиги масаласи доимо шоирнинг диққат марказида туради. У борлиқнинг ҳаётбахш латофатига мафтун бўлиб, бутун вужуди билан унга интилади, аммо унинг бебаҳолиги уни самимий қалбдан афсуслантиради. Масалан, ошиқ тилидан: Аё номеҳрибон, аҳди бақосиз, Жаҳон елтек, умр гулдек бақосиз. Асарда кенг планда ишлатилган мажоз, ташбиҳ, тарсеъ, ийҳом ва бошқа поэтик санъатларнинг характери ва доираси шоирнинг форс ва туркий тилдаги поэзиянинг барча ютуқларини мукаммал эгаллаган тажрибали санъаткор эканлигидан далолат беради. Бутун асар давомида барқарор поэтик воситаларнинг қайта-қайта қўлланилиши шоирнинг ўз кузатишлари асосида юзага келган ўзига хос деталлар билан қўшилиб кетади. Энг муҳими у қайси бир деталга қанчалик кўп мурожаат қилмасин, уни айнан такрорламайди, янги бир қиррасини кўрсатишга, янги бир стилистик имконият яратишга ҳаракат қилган. Бадиий тасвир воситаларнинг ишлатилиши учун хос бўлган умумий хусусият эса, уларнинг юксак муболаға асосга эга бўлганлигидадир. “Муҳаббатнома”нинг қофия системаси араб-форс қофия назариясининг туркий поэзияга тобора кенг кириб бориши ва унинг туркий тилнинг ўзига хос қонуниятлари асосида юзага келган айрим ҳодисалар билан қўшилиб келиши жараённинг маълум даражада ўзида акс эттирган. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling