Adabiyotshunoslik kafedrasi


Download 1.4 Mb.
bet19/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

Маснавий
Кел, эй соқий, кетургил лолагун май,
Ким ул май қилди куйни ҳотами той.
Суруҳий тўлса кўп, оғзин очолинг,
Бу кун майхонада ярмоқ сочолинг.
Сабурдин яхши йўқтур баён қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
“Муҳаббатнома”да Муҳаммадхожа мадҳи кенг ўрин олган. Хоразмийнинг маълумотларга қараганда, Муҳаммадхожа беккина эмас, балки маърифатпарвар ва қобилиятли шоир ҳам бўлган. Унинг мадҳи қуйидагича талқинини топади:
Қиличтек тил била туттум жаҳонни,
Қаноат мулки ичра подшомен.
Харобот ичра масжидда ерим бор
Ким уш ҳам ринд мен, ҳам нарса мен.
Неча ҳашматли султон бўлса бўлсин,
Айтилган мол учун мадҳу соне мен.
Муҳаммадхожа “Саодат маъдани”, мамлакатнинг жони” сифатида тасвирланади. “Сулаймон салтанатининг улуғворлиги”, “Масиҳнинг беморларга шифо, ўликларга ҳаёт бағишловчи нафаси”, “Ҳотамнинг саҳовати”, “Рустамнинг шижоати” ва бошқа-бошқа сифатлар Муҳаммадхожага кўчирилади.
Хоразмий ёр васфи ва ошиқнинг психологик кечинмаларини санъаткорона тасвирлайди. Тасвир бир-бири билан боғланиб, уйғунликни ташкил этади. Ёр ҳусн -жамоли ва эзгу хулқ-атвори билан ошиқни мафтун қилади, ёрнинг ҳусн-жамолига таҳсин ўқиган ошиқ унинг висолига ошиқадию ошиқ сабр-бардош билан ёрининг висолига эришишга, “узун туннинг сўнгидан тенг бошланиши”га ишонади, умид умидсизликни, шодлик қайғуни енгади. Конфликтнинг бу хилдаги ижобий ечилиши Хоразмийнинг ҳаёт ва инсонга бўлган муҳаббатининг натижаси, дунёвий адабиётнинг некбин моҳиятининг ифодасидир.
Шоир ёр васфи ва ошиқ кечинмалари тасвирида жонлантириш, тажоҳили орифона (билиб билмасликка солиш) каби усуллардан, хилма-хил бадиий тил воситаларидан моҳирлик билан фойдаланади, ўзига хос бетакрор образлар яратади, айрим анъанавий образларга янги тус беради. Ёрнинг юзи ойдан, қадди-қомати сарвдан, оғзи гулғунчадан, тиши гавҳардан ортиқ:
Очилса лаълингиз, шаккар сочилур,
Кўруб гулғунчанинг оғзи очилур.
Бўюнгтек сарв йўқ бўстон ичинда,
Юзунг нуридин ой нуқсон ичинда.
Табассум қилсангиз шаккар уёлур,
Тишинг инжусидин гавҳар уёлур.
Қачонким тор оғзинг шаккар бор,
Сабо гулғунчанинг оғзини йиртар.
Шоир ўхшатишни метафора ва жонлантириш билан боғлаб бера олгани каби, кўпинча уни тажоҳули орифона усулида ҳам усталик билан ишлатади:
Шаккарму эрнингиз ё қанд, ё жон,
Уёлур лаълингиздин оби ҳайвон.
Лабаст он ё шаккар ё оби ҳайвон,
Суҳонҳоят ҳаме ширинтар оз жон.
Муаллиф бош билан оёқни, ҳаёт билан ўлимни бир-бирига зид ва айни замонда бир-бирига боғлиқ ҳолда бериб, тазод усулида ҳам моҳирлик кўрсатади.
Қаро менг ол яноқингқа ярошур,
Бошим дейим адоқингқа ярошур.


Карашма бирла ошиқ ўлтурурсиз,
Сиз ўлтургон киши ўлгайми ҳаргиз.
Ўзбек тили бойликларидан яхши фойдалана олган шоир омоним сўзлар воситаси билан ўзига хос, бетакрор сўз ўйинлари (жинос санъати)ни қўллайди:
Ошар елдин сенинг елганда отинг,
Қуёш ёнглиқ жаҳонни тутти отинг.
(от – ҳайвон; от - ном)


Агар десам сени Рустам ярорсен,
Қиличинг бирла сафларни ярерсен.
(ярарсен – ярайсен; ярарсен - ёрасан)


Муҳаббатни туғор минг турли асрор,
Кўнгул асрорини жон бирла асрор.
(асрор – сирлар; асрор - айрайди)


Буюнг сарву Сонубардек, белинг қил,
Вафо қилган кишиларга вафо қил.
(қил – сочнинг қили; қил - қилмоқ)


Сени кўрган рух, ўзиндин ёт бўлур,
Рухингни кўрса минг шаҳ мот бўлур
(рух – юз, рух – шахмат рухи)
Шоир ёр васфи тасвирида Юсуф, Ширин, Хисрав, Лайло ва Мажнунлар образидан ҳам фойдаланади.
Ўғон Юсуф жамолин сизга берди,
Муҳаббат кимиёсин бизга берди.
Сўзунг Ширин, ўзунг Хисравдин афзун,
Бўлур Лайли сенинг ҳуснунға Мажнун.
Бундан ташқари, шоир ёрини Масиҳга, Юсуфга ва Хизрга ўхшатиб, диний-афсонавий тушунчаларга янги мазмун, дунёвий моҳият беради:
Шаккар эрнинг наботи Хизра ўхшар,
Аёғинг кимки ўпса, мангу ёшар.
“Муҳаббатнома” арузнинг
Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling