Adabiyotshunoslik kafedrasi


Download 1.4 Mb.
bet9/24
Sana30.03.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1309193
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)

Тўнюқуқ битиги. Бу битиктош иккинчи турк хоқонлигига асос солган Элтариш хоқоннинг маслаҳатчиси ва саркардаси Тўнюқуққа бағишлаб 712-716 йилларда ёзилган. Тўнюқуқ Қопоғон ва Билга хоқонларнинг ҳам маслаҳатчиси бўлган. Тўнюқуқ битигини ўзи тириклигида ёздирган. Битиктош Монголиянинг Баин-Цокто манзилидан топилган ва ҳозир ҳам ўша ерда сақланади.
Битигда туркийларнинг бир қанча душман қабилаларига қарши кураши, Тўнюқуқнинг халқ олдидаги хизматлари ҳикоя қилинади. Унинг хизматлари юксак баҳоланади. Тўнюқуқ бутун куч-ғайратини халқни душмандан ҳимоя қилишга, унинг ғалабаси учун сарфлайди. Тўнюқуқнинг донолиги, тадбиркорлиги, жасурлиги кўп ғалабаларнинг гарови сифатида таъкидланади. Сатрларда баён этилган воқеалар Тўнюқуқнинг фаолиятини ва унинг турк халқига содиқлигини кўрсатади.
Тўнюқуқ битиги ҳам юксак савияда ёзилганлиги учун ва гуманизми, айниқса, қаҳрамонлик мотивининг асосий ўрин тутганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур битигда ҳам мақол ва маталларнинг кўп қўлланилиши унинг бадиий ифода имкониятларини кенгайтиради.
Хуллас Кул-Тагин битиги турк хоқони Элтариш хоқоннинг кичик ўғли Кул-Тагин қабрига қўйилган. Кул-Тагин 731 йил 27 февралда қирқ етти ёшида вафот этади. Битиктош 732 йилда ўрнатилган.
Кул-Тагин битиги баландлиги 3 метр 25 см бўлган мармарга ўйиб ёзилган. Кул-Тагин битигида барча воқеалар Кул-Тагиннинг акаси Билга хоқон (асли исми Мўғимиён) тилидан ҳикоя қилинади. Битигни Кул-Тагин жияни Йўллуғ–Тагин ёзган.
Мазкур битигда Билга хоқоннинг оға-иниларига, қариндош-уруғларига, халққа мурожаат қилиб, уларнинг адашувлари натижасида турк элига кўп фалокатлар келганлигини уқтиради. Туркийларнинг ҳарбий юришлари, қўшни бўлган камбағалларнинг босқинчилиги ва ҳийлакорлиги натижасида халқ бошига кулфатлар афсус-надомат билан ҳикоя қилинади.
Билга хоқон битиги. Элтариш хоқоннинг катта ўғли Кул-Тагиннинг оғаси Билга хоқон шарафига 735 йилда ўрнатилган. Билга хоқонни 734 йилда – эллик ёшида ўз яқинларидан бири заҳарлаб ўлдиради. Бу битиг ҳам Йўллиғ-Тагин томонидан ёзилган. Вақт ўтиши билан битиктош ағдарилиб, уч бўлакка ажралган, ёзув ҳам анча зарар кўрган.
Битигда Билга хоқоннинг давлатни адолатли бошқарганлиги, кўпгина халқларни бирлаштиргани, мамлакатни иқтисодий жиҳатдан юксалтирганини Йўллиғ-Тагин маҳорат билан тасвирлайди. Халқ ватанидан айрилмаса, эзгулик кўриши, бахтли беташвиш бўлиши жуда ифодали баён этилади. Кўзига фақат мол-мулк кўринадиган давлат бошлиқлари гумроқдир деб таъкидланади мазкур битигда. Билга хоқон даврида йўл қўйилган хатоларни келажак авлодлар такрорламаслигини маслаҳат беради.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling