Adabiyotshunoslik kafedrasi
эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амал
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-мавзу: Ўрхун-Энасой ёдгорликлари
- Назорат саволлари
эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амални улуғлаш ғояси ташкил этади.
Хуллас, "Авесто" ўзининг маънавий-ахлоқий қарашлари билан бир неча минг йиллик кишилик тараққиётида цивилизациявий таъсир кўрсатган, бутун борлиқ, мавжудот, жумладан, инсон моҳияти билан боғлиқ бўлган буюк қадрият. У асотирий-диний қарашларга асосланган бўлса-да, туб моҳияти билан дунёвий тафаккурнинг ноёб, ўзига хос, баркамол мажмуаси , фундаментал қарашлари асосланган қомусий аҳамиятга эга бўлган буюк ёдгорликдир. 4-мавзу: Ўрхун-Энасой ёдгорликлари Режа: Кул–Тегин ёдгорлиги ҳақида маълумот Билга – Қоон ёдгорлиги Таъбирнома Тўнюқуқ битиги Адабиётлар: Н.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент, 1976. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент, Фан, 1977. Қадимги ҳикматлар. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. Назорат саволлари: Ўрхун-Энасой ёдгорликларини ўрганиш қачондан бошланди? Ўрхун-Энасой ёдгорликларини ким биринчи бўлиб қачон ўқишга муваффақ бўлди? Билга – Қоон ва Кул–Тегин ёдгорликларини ким топди? Қайси ёзув тошга эмас қоғозга ёзилган ёдгорлик ҳисобланади? Тўнюқуқ битигининг мазмуни ҳақида маълумот беринг. Билга – Қоон ёдгорлигининг мазмуни нималардан иборат? Кул–Тегин ёдгорликларини тарихий қиммати нимада? Унгин битиги ҳақида нималар биласиз? Ўрта Осиё туркий халқларининг ислом истилочилари хуружи арафасидаги турмуши ва адабий мероси билан танишишда Ўрхун ва Энасой дарёлари ёқасида топилган ёдгорликларнинг аҳамияти каттадир. Улар тошга ўйиб ёзилган адабий-тарихий лавҳалардан иборат бўлиб, VI-VIII асрларга оиддир. Уларни «туркий-руний» ёзувлари деб ҳам юритилади. Энасой дарёси ҳавзасидаги рун ёзуви ёдгорликлари ХVIII асрнинг бошларидаёқ рус хизматчиси Ремезов хабари ва сўнгра швед офицери Иогонни Страленберг ва олим Мессершмидт асарларидаги маълумотлар орқали илм-фанга маълум бўлган эди. Бироқ узоқ вақт давомида олимлар бу ёдгорликларни ўқиб аниқлашга муваффақ бўлолмадилар. ХIХ асрнинг биринчи чорагида “Сибирский вестник” (“Сибир ахбороти”) журналида Григорий Спасскийнинг Энасой ёдгорликлари ҳақидаги мақоласи босилди. Бу мақола лотин тилига таржима қилинди, ёдгорлик ҳақидаги маълумотлар кўп мамлакатлар олимларига ҳам маълум бўлди. Лекин ҳеч ким бу ёдгорликни ўқишга, унинг “сирини” очишга муваффақ бўлмади. 1889 йилда фин олимлари Энасой ёдгорликлари атласини нашр этиб, бу ёдгорликлар фин маданиятига тааллуқли деб тахмин қилдилар. Бироқ фин олимларининг тахмини узоққа бормади. Ўша 1889 йилдаёқ рус сайёҳи ва ёзувчиси Н.М.Ядринцев Мўғилистондаги Каша-Қайдом водийсида Ўрхун дарёси бўйларида Энасой ёдгорликларига ўхшаш жуда кўп ёдгорликларни топди. “Номаълум ёзув” билан бирга айрим текстлар хитойча белгилар билан хитой тилида ҳам ёзилган эди. Бу ҳол ёдгорликларнинг “сири”ни топишга хийла ёрдам берди. 1890 йилда Фин-Угор илмий жамияти Ўрхун дарёсига археологик экспедиция уюштирди. 1891 йилда эса Россия Фанлар академияси академик В.В.Радлов бошчилигида Ўрхунга катта экспедиция юборди. 1892 йилда бу икки экспедициянинг иш натижалари иккита атлас ҳолида нашр қилинди. Атласларда номаълум ёзув ёдгорликларининг сурати, улар топилган жойларнинг плани, харитаси ва бошқалар кўрсатилган эди. Ёдгорликларни биринчи бўлиб Дания олими Вилгельм Томсен ўқишга муваффақ бўлди. У бу ёдгорликларни ўқишда турли алфавитларга таянмади, аксинча, даставвал ҳарфларнинг ўзаро нисбати ва ўхшашликларини аниқлашга киришди. У бу ёдгорликларда бир-бирига монанд ва монанд бўлмаган ҳарфлар туркуми борлигини аниқлади, бу иккала туркумдаги ҳарфлар олдинги ва кейинги қатор ҳарфлари бўлса керак, бу хусусият эса туркий тилларга хос деган тахминга келди. Унинг тахмини тўғри чиқди. У дастлаб “тангри”, “турк” деган сўзларни ўқишга муваффақ бўлди ва 1893 йилнинг 25 ноябрида деярли барча ҳарфларни аниқлаб ёдгорликларнинг “сири”ни очди. Бу орада академик Радлов ҳам 15 га яқин ҳарфни аниқлаб олган эди. В.В.Радлов В.Томсеннинг ва ўзининг қарашларига таяниб, Ўрхун дарёси атрофида топилган катта ёдгорликлар текстини биринчи бўлиб таржима қилди. Н.М.Ядринцев топган ёдгорликлар турк хоқони Билга–Қоон–Моғимён (734 йилда вафот этган) ва унинг укаси Кул–Тегин (732 йилда вафот этган) қабр тошларига ўйиб ёзилган ёдгорликлар экан. Шу вақтдан бошлаб Энасой ва Ўрхун дарёлари атрофидаги ёдгорликлар “Ўрхун-Энасой ёдгорликлари” деб атала бошлади. Шу билан бирга, ёдгорликлар ёзувчи туркий рун ёзуви деб ҳам юритилади. Чунки олимлар қадимги герман, гот, фин ёзуви ва бошқа ёзувларни топганда, уларни рун ёзуви (“яширин”, “сирли” ёзувчи) деб номланган эдилар. Энди бу атама Ўрхун-Энасой ёзувига нисбатан ҳам қўлланила бошлади. Сўнг Ўрхун-Энасой ёзувининг янги-янги ёдгорликлари топилди, ўрганилди ва аниқланди. Н.М.Ядренцев 1891 йилда Онгин дарёси атрофида янги ёдгорликлар топди. Ака-ука Клеменцлар Селенга дарёси атрофида турк хоқонларининг маслаҳатчиси Тўпюқуққа атаб ёзилган катта ёдгорликни кашф қилдилар. 1896-1897 йилларда Авлиё-ота (ҳозирги Жамбул) шаҳри яқинида, Талас дарёси бўйида V-VI асрларга доир бешта тош ёдгорликлари ва бошқа яна кўп ёдгорликлар, жумладан, қоғоз, чарм, ёғоч ва турли идиш-товоқларга ёзилган ёдгорликлар топилди. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари бир неча Европа тиллари, рус, турк, ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинди. И.В.Стеблева “Поэзия тюрков VI-VIII веков” (Москва, 1965) асарида ёдгорликларни ўз таржимасида берди. Азиз Қаюмов “Қадимият обидалари” китобида (Тошкент, 1972) уларнинг бирмунчасини ўзбек тилига таржима қилди, шарҳлади. VI аср ўрталарида Олтой, Еттисув ва Марказий Осиёдаги турли қабила ва халқлар бирлашиб турк ҳоқонлиги деб аталган давлат вужудга келди. Бироқ бу давлат марказлашган давлат бўлмай, балки ўнта турк қабиласининг федерацияси эди. Турк ҳоқонлигидаги қабила ва халқлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли босқичида яшар эдилар. Деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли билан бирга чорвачи кўчманчилар ҳам жуда кўп эди. Давлат бошида “ҳоқон” ва зодагонлар кенгаши – “Қурилтой” турар эди. Қабила бошлиқлари “Бек”, йирик амалдорлар “тагин”, “шоди” ва бошқа номлар билан, аҳоли “будун” ёки “қора будун” номи билан юритилар эди. Турк хоқонлиги Хитой, Византия ва бошқа мамлакатлар билан савдо-сотиқ алоқаларида бўлган. Давлат ҳудудида ягона ҳоким дин бўлмай, осмон культи, зардуштийлик, шаманизм ва бошқа динлар ҳамда уларнинг синкретик формаси тарқалган эди. Хитой йилномаси “Тап-шу”да туркларнинг кўмиш маросими бундай таърифланади: мурда бойликлари, жангда минган оти билан бирга куйдирилади, хоки дафн қилиниб, марҳум қанча душманни ўлдирган бўлса, унинг қабрига шунча тош қўйилади ва марҳумнинг сурати ишланади, унинг қилган ишлари ўйиб ёзилади. Ўрхун-Энасой ёдгорликларини кўпи мана шундай қабр тоши ёдгорликларидир. Булардан Мағимён ва, хусусан, Кул–Тагиннингқабр тошлари жуда муҳимдир. Мағимён сўнгги турк хоқонларидан бири бўлиб, “Билга–Қоон” – “Улуғ ҳоқон” унвонини олган. У жуда кун урушлар олиб бориб, турк хоқонлиги давлати чегарасини анча кенгайтирган ва хийла мустаҳкамлаган. Билга–Қооннинг уруш-юришларида унинг укаси Кул–Тегин зўр қаҳрамонликлар кўрсатган. Кул–Тегин 732 йилда вафот этган. Шундан сўнг Билга–Қоон ўзининг давлат чегараларини, қўшни халқлар билан бўлган дўстона муносабатга ҳамда олиб борган уруш-юришлари ва бошқаларни ҳикоя қилади. У ўзининг “Йуқсул халқни бойитган”, “Оз сонли халқни кўпайтирган” “адолатли ҳукмрон” сифатида тасвирлайди; “Мен ҳалок бўлган, қашшоқ халқни бутунлай (оёққа) турғиздим. (йиғдим), қашшоқ халқни бой қилдим, оз сонли халқни кўп сонли халққа айлантирдим. Менинг сўзларимнинг бирор ёлғони бўлмас!..” Билга–Қооннинг бу сўзларидан кейин турк хоқонлиги тарихи, уруш-юришлари ҳикоя қилинади. Билга–Қоон давридаги воқеалар баёнида Кул –Тагиннинг фаолиятига кўпроқ ўрин берилади. Унинг давлатини кенгайтириш ва мустаҳкамлашдаги, уруш-юришлардаги хизматлари тасвирланади, қаҳрамонона жанглардан эпизодлар ҳикоя қилинади. Матн Кул–Тагиннинг вафоти, мотам марсияси тасвири билан тугайди. Турли ўлкалардан таъзия учун чопарлар келади, қўй йили (732) 9-ойнинг 27-куни уни дафн этиш маросими ўтказилади. Билга–Қооннинг тилидан айтилган сўзларда Кул–Тагиннинг жудолик қайғуси марсияга хос услубда баён этилади, турли бадиий тил воситалари қўлланилади: “Агар Кул–Тегин бўлмаса эди, ҳаммангиз ҳалок бўлар эдингиз. Менинг иним Кул–Тегин ўлди, мен қаттиқ қайғурдим: кўрар кўзларим ожиз бўлди, ақл-фаҳмим ўтмас бўлиб қолди, ўзим қайғурдим. Қисмат (вақти)ни кўк само (худо) тақсим қилади, одам боласи ўлиш учун туғилган...” Ўрхун-Энасой ёдгорликлари қадимий оромий ва суғд ёзувига яқин бўлган алоҳида туркий ёзув билан битилган. Бу ёзувларни ўқиш ва тадқиқ этишда рус шарқшунос олимларидан В.В.Радлов, С.Е.Малов, И.В.Стеблева ва бошқалар катта хизмат қилганлар. Бу ёзувлар устида айрим тадқиқот ишлари Польша, Туркия, Финландияда ҳам олиб борилди. Муаллиф турклар билан табғачлар ўртасида чиққан низо тўғрисида хабар қилади. Бунинг натижасида туркийларнинг кўпи ҳалок бўлгач, халқ бошига офат ёғилган. Шу боис муаллиф халққа ўз юрти отуканда муҳим бўлишни тавсия этади: “Отукан ер ўлуруп, Арқу, тиркиш усар. Нанг бунгуғ йўқ, Отекен йуш ўлурсар”. Мазмуни: “Отекен еринг бўлса, Фақат карвон жўнатсанг. Қайғу-ғаминг бўлмас, Отекен ерида турсанг”. Сўнг муаллиф ўзининг қоонлик тахтига ўтирганини сўзлайди. У ўз фаолиятини халқ турмуши билан боғлайди, халқ ҳаётини яхшилаш, халқни тўқ ва қувватли қилиш йўлидаги интилишлари тўғрисида шундай сўзларни ёзади: “Қоон бўлгач камбағал халқни Юксакка кўтардим. Камбағал халқни бой қилдим, оз халқни кўп қилдим”. Кул–Тегин қабридаги ёзувлар икки қисмдан – кичик ва катта ёзувлардан ташкил топган. Кул–Тегин қабридаги катта ёзувда туркий халқнинг қисқача сиёсий тарихи баён этилган. Унда бу халқнинг олиб борган кураши, ўз сиёсий мустақиллигини ўрнатгани ҳикоя қилинади. Бу ёзувларда Кул–Тегин образи ҳаққоний гавдаланади. Унинг шахсий мадлиги, жанрлардаги қаҳрамонлиги ҳаракатлари муҳаббат билан куйланади. Кул–Тагин қооннинг укаси. У ўз халқини мустақил бўлиши учун тинмай курашади, уни ташқи душманлардан дадил ҳимоя қилади. Шоир Кул–Тегиннинг жанг чоғидаги хатти-ҳаракатини қуйидагича тасвирлайди: “Кул–Тегин пиёда (ҳолда) душманга ташланди, Зирҳли ўнг Тутуқни одамлар билан (бирга) тутиб олди. Зирҳдалигича (уни) қоон қошига келтирди, ўша қўшинни тор-мор қилдик”. Ёзувларда Кул–Тегиннинг ана шундай мардона ҳаракатлари мукаммал тасвирланади. Унинг ҳаёт йўли ўқувчи кўз олдида бирма-бир намоён этилади. Турк қоонининг кичик ўғли Кул–Тегин етти ёшида отасидан етим қолади. У амакиси ва акаси қоонлик этган даврда харбий хизматда бўлади, кўп жангларда иштирок этиб қаҳрамонлик кўрсатади. У қирқ етти ёшида вафот этади. Истеъдодли саркарда инисининг вафотига муаллиф – қоон қаттиқ қайғуради ва ўз руҳий ҳолатини қабр тошидаги ёзувларда шундай баён этади: “Кўрур кўзум кўрмазтак, Билир билигим билмазтак бўлди, Ўзим сақинтим, Од тангри йасар Киши ўғли кўп ўлчали тўрумас”. Мазмуни: “Кўрар кўзим кўрмас бўлди, Билар ақлим билмас бўлди, Ўзим қайғурдим. Фақат тангри яшайди, Киши ўғли ўлмоқ учун туғилган”. Яна бир катта ёзув ҳарбий саркарда Тунюкук номига битилган. Туркий халқлар табғоч халқига қарам ва унинг ҳукмронлиги остида бўлган пайтда Тоюкук ва Илтериш қоон биргаликда ҳаракат қилиб ана шу қарамликдан уни қутқаздилар. Туркий халқ ўз мустақил давлатини тузди. Атрофдаги душманлар унга хуружга тайёрланган пайтда улар ана шу ҳолатни даф этадилар. Табғочлар, оғузлар, кидонларга қарши урушларда туркий халқ ғолиб чиқади. Бу ёзувларда Тонюкук раҳбарлиги остида ўтказилган шу ҳарбий тадбирлар муфассал ҳикоя қилинади. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари ҳам тарихий, ҳам адабий манба ҳисобланади. Бу ёзувларда тилга олинган воқеалар қоонлар ҳокимияти даврида мамлакатда юз берган ўзаро курашларнинг аниқ манзараси ифодасини топган. Уларда жуда кўплаб табғач, татаби, суғд, он-ок, тургеш, қирғиз, тот, хитой, тибет, оғуз, тўқиз, ўғиз, кидон, қорлуқ, аз, изчил, басмил, тонгра, тардуш, тангут, чик каби уруғ-қабила, халқлар номи айтилади. Бу ёдгорликлар VI - VIII асрлардаги туркий халқлар шеърий ижодининг намуналари сифатида қаралса ҳам бўлади. Бу фикрни И.Стеблева ўзининг “Поэзия тюрков VI- VIII вв.” китобида атрофлича исбот қилиб берган. Ёдгорликлардаги мисралар тузилишида аллитерация катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир сўз ва сатрлар мунтазам тартиб билан жойлаштирилган. Уларнинг кўтаринки жаранги насиҳатомуз шеърларда, қайғули ва мунгли оҳанги мотам марсияларида алоҳида ажралиб туради. Муаллифлар оддий, аммо эсда қоладиган ифодаларни топиб ишлатганлар. Шеърларда ўринли қўлланган аллегориялар, истиоралар, ўхшатишлар ва бошқа бадиий тасвир воситалари тез-тез учраб туради. Халқларнинг ўз душманларига қарши курашда бирлашуви ва бирдамлик билан ҳаракат қилишлари лозимлигини ҳарбий саркарда Тонюкук тилидан бундай аллегория орқали тушунтиради: “Юнқа арриқни тўплаш осон эмиш. Ингичка, арриқни узмоқ осон. Юпқа қалин бўлса, уни тўплаган алп эмиш. Ингичка йўғон бўлса, уни узган алп эмиш”. Муаллиф доимо халқ манфаатини кўзлагани, унинг йўлида жонбозлик қилганини уқтириб, “Тун удусқум келмади, кундуз ултурсуқум келмади” (“Тун ухлагим келмади, кундуз ўлтургум келмади”) деб ёзади. Ёзувларда халқ мақолларига ўхшаб кетувчи ифодалар ҳам учрайди. Масалан: “Эдгути эшид, қутадғу Тунгла” (“Яхши эшит, қаттиқ тингла”), “Ичра ошсуз, ташра жонсуз” (“Ичда ошсиз, тошда тўнсиз”) ва ҳ.к. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари туркий халқларнинг ислом истилосидан олдинги даврлардаги сиёсий ва маънавий ҳаётидан дарак берадилар, яна бу ёзувлар ана шу халқларнинг интелектуал олами, савиясидан дарак беради. V-VIII асрларга тегишли бўлган ушбу ёдгорликлар “Тўнюкук”, “Уюк - аркон”, “Борлиқ”, “Тува” ва бошқалар ҳам Кул-Тагин ва Билка-Қоон ёдгорликлари сингари муҳим ёдгорликлардир. Улар Олтойдан Мўғилистонга қадар чўзилган бепоён территорияда яшаган халқлар ва қабилалар томонидан яратилган. Матнларда қирғиз, уйғур, ўғуз ва яна бир қанча халқларнинг, қабилаларнинг номлари тилга олинади. ёдгорликларнинг тили бир-бирларидан бирмунча фарқланади. В.В.Радлов, В.Томсен ва С.Е.Малов Енисей бўйидаги кўпгина ёдгорликларни қадимги қирғиз тилига мансуб деб ҳисоблайдилар. Бироқ ёдгорликларнинг ҳаммасини ҳам шу тариқа маълум бир халққа мансуб деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки бу ёдгорликларни яратган халқлар ва қабилалар узоқ тарихий тараққиёти давомида бир-бирлари билан чатишиб кетганлар. Шунга кўра бу ёдгорлик кўпчилик туркий таллар тарихини ўрганишда муштарак манба сифатида аҳамиятлидир. Хусусан қабр тошларидаги “марсия”ларнинг бадиий аҳамияти кучлироқ. Улар орқали бир вафот этган кишининг маълум портрети билан мотам тутувчиларнинг ички руҳий кечинмалари билан танишамиз. Шунга кўра, С.Е.Малов V аср Енисей ёдгорликларини “қабристон поэзияси” деб атайди. Масалан, Қизил-чир (Энасой ҳавзаси)дан топилган бир ёдгорликда қуйидагиларни ўқиймиз: “Менинг давлатим ва менинг хоним, мен сизлардан лаззат кўрмадим, ҳайҳот, мен қуёшни ва ойни сезмайдиган бўлиб келдим. Менинг дўстларим ва менинг қариндошларим, ҳайҳот, мен (сизлардан) узоқлашиб, ўз кумуш халқимдан йироқлашдим. Ўз қаҳрамонлик шижоатимдан лаззатлана олмадим. Қирқ ёшимда ўлдим. Мен Ўгин-Қулуғ-Тириг ўғли. Мен Қулуғ-Тўған”. Кул-Тагин ёзуви унинг жияни Йўллуғ-Тагин томонидан айтиб туриб тошга ёзилган. Таъбирнома – тошга эмас, қоғозга ёзилган руний ёзувдир. Бу ёзув 100 саҳифага келадиган китобгача битилган. Уни Дунхуанда А.Стейн деган археолог топган. Таъбирномани В.Томсен инглиз тилига, С.Е.Малов эса рус тилига таржима қилганлар. “Таъбирнома” турмушнинг турли кўринишларини ўзича таъбир қиладиган бир асардир. Бу китобда биз ўша давр туркий халқларнинг маънавий ижоди намунаси ва бадиий тил манбаи сифатида муҳимдир: “Тен–си – мен. Ёруғ, кеча олтин ўрин уза ўлурман, қуванурман. Анча билинг: Эзу бул”. Юқоридаги парчада биринчи келган сўз “Тен-си” хитой хоқонининг оти. У ўзининг кимлигини билдириб, сўнгра кеча ва кундуз (ёруғ, кеча) олтин ўрин узра ўлтурганини айтади, ўзини қувноқ кайфиятда эканини билдиради. Бу яхшилик, эзгулик нишонасидир (ўша даврда кишилар тушунчасига кўра тушда ҳукмронларни кўриш яхшилик аломати бўлган экан). Айрим ўринларда бирор воқеа ҳикоя қилинади. Улардан хулоса чиқариб муаллиф маслаҳат беради. У воқеалар икки кучнинг тўқнашуви, ҳаётда юз берадиган – турли-туман ҳодисалардан иборат. Масалан, номақбул хулосага асос бўлган бир воқеа айиқ билан тўнғизнинг учрашувидир. Бундан умуман уруш, душманликни қораловчи хулоса чиқарилади. Маъноси: “Айиқ тўнғиз билан урушмиш эрмиш. Айиқнинг қорни ёрилмиш, тўнғизнинг озиқ тиши синмишдир. Анга билики: ёмон ул”. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling