Қадимги шарқ ва ғарб маданияти
Download 61.37 Kb.
|
adimgi shar va arb madaniyati
Қизил мамлакат деган ном ҳосилсиз жазирама иссиқ саҳрога нисбатан ишлатиларди. Саҳро мамлакатнинг шарқидан ғарбига томон ҳосилдор ўлкаларда оппок тасмага ўхшаб кўринарди.
Қадимги Миср маданияти беш минг йил олдин яратила бошлаган эди. Фақат кейинги йиллардагина Миср маданиятининг асосий нуқталари маълум бўла бошлади. Масалан, Мисрнинг мураккаб, мавҳум дини инсониятга ХХ асрнинг II ярми чорагида маълум бўлди. Маълум бўлишича, қадимги Мисрда 4000 худо бўлган экан. Бу худолардан ярми бугунги Миср бўйлаб кенг тарқалган ва ҳамма сажда қилаверган. Қолганлари маълум ҳудуддаги одамлар сажда қиладиган худолар эди. Ҳамма худолар бош худонинг маҳсули ёки унинг бир қисми эди. Бош худони баъзи манбаларда қуёш худоси Ра деб, баъзиларида Нетьер деб айтадилар. Гарчи Миср маданиятида худолар ва уларнинг тасвири биринчи ўринда турган бўлса ҳам, дунёвий санъатга алоҳида эътибор берилган. Меъморлар, ҳайкалтарошлар, рассомлар юқори лавозимдаги одамлар ҳисобланган. Санъат – абадий ҳаётни бир авлоддан иккинчисига ўтказувчи восита деб қаралган. Фиръавнларнинг, худоларнинг ҳайкалларига санъатда кўпроқ эътибор берилган, мил. ол. ХIХ асргача Миср ҳайкалтарошлиги энг юқори чўққига кўтарилди. Бу санъат асарлари орасида фиръавн Эхнатон ва унинг хотини Нефертитининг ҳайкалчаси диққатга сазовор. Нефертити ҳам тож кийган ҳолда тасвирланган бўлиб, бир неча асрлар давомида Мисрнинг рамзий тасвири бўлган эди. Ҳаммага маълумки, дунёнинг етти мўъжизасидан бири Миср пирамидаларидир. Бизга фиръавнлар Хеопс, Хефрон ва Микеронос давридаги пирамидалар етиб келган. Хеопс давридаги пирамида энг каттаси бўлиб, баландлиги 150 м.ни ташкил қилади. Пирамидаларнинг атрофида қабрлар бор. Бу қабрлар шоҳнинг қариндош-уруғлариники ва катта амалдорларники эди. Мазкур пирамида Хеопс (мил. ол.2551-2528 йилларда ҳукмронлик қилган) пирамидаси деб аталади. Олам мўъжизаларининг рўйхати бошида, Хитой деворидан кейин, ана шу пирамида туради. Дунёда инсоният қўли билан қурилган энг улкан иншоотлардан бири ана шу пирамидалардир. Хеопс пирамидасининг қурилишига 2,3 миллионта тош бўлаклари ишлатилган. Ҳар бир тош бўлагининг оғирлиги 2,5 тонна чиқади. Хеопс даврида пирамидаларнинг сирти майдаланган қумдан қилинган тошлар билан қопланган. Бу тошларга ишлатилишидан олдин жило берилган. Худди шу тошлардан Қоҳирада мамлук султонларининг саройини қуриш учун ҳам фойдаланилган. Пирамидалар қурилишига кетган материаллар ҳажми тўғрисида қуйидаги далиллар бўйича хулоса чиқариш мумкин: инглиз олимларининг ҳисоблашларига кўра, битта Хеопс пирамидасига кетган материал Англиядаги жамики масиҳий жамоатхоналарининг қурилишига ишлатилган материалдан кўп экан. Яна шу ҳисоб-китоблар аниқланган: Хеопс пирамидасига ишлатилган тошлардан ХХ асрда Германиядаги ҳамма жамоатхоналарни қуриш мумкин бўларди. 2002 йили Европа ва Миср олимлари робот ёрдамида Хеопс пирамидаси устида тадқиқот ўтказдилар. Робот Хеопс пирамидаси ичига қандай кириб бораётганини бутун дунё телевизор орқали томоша қилиб турди. Археологлар техниканинг энг сўнгги ютуқлари ёрдамида Хеопс пирамидасининг энг муқаддас хонасига - сирли хонасига кириб бордилар. Тўрт минг йил давомида бу хонага инсон оёғи тегмаган эди. Икки соат давомида ўн икки сантиметрли «пирамидатешар» 65 метр туннелни босиб ўтиб, махсус дрель билан оҳактошдан қилинган эшикни тешди. Тешик орқали кичкина телекамерани ҳам олиб ўтди. Робот у ерда яна бир сирли хонага дуч келди. Хонанинг эшиги маҳкамланган экан. Шундай қилиб, хазина топилмади. Робот яна илгари юриши учун яна бир йил тайёргарлик керак бўлди. ХХI асрда археологлар қазув ишларида энг янги усулларни татбиқ қилиб, шуни тушундиларки, қадимги Миср архитекторлари айёрлик билан иш тутган эканлар: Фиръавннинг қабрини ҳар хил нопок одамлар булғамасин, деб одамларни чалғитиш учун ёлғондакам коридорлар қурган эканлар. Икки француз археологи Жак Бордо ва Франсин Дармен дастлабки олти сулоланинг фиръавнлари қабрлари лойиҳасига оид барча маълумотларни йиғдилар ва ҳар бир қабрнинг батафсил ҳариталарини чиздилар. Тайёрланган ҳариталар асосида пирамидаларнинг ички ер ости йўлларининг бир неча юз метрини суратга туширдилар. Ҳарита ва суратларни солиштириб, шуни аниқладиларки, ер ости йўлларидаги кўплаб туташган жойлар маҳорат билан қилинган сохта йўлларга олиб борар экан. Туташган жойлар тошни ўйиб ишланган бўлиб, сувалган ёки майдаланган тошга оҳак кушиб беркитилган экан. Шу тариқа горизонтал туташган жойлар сохта бўлиб чиқди. Аммо бу қазилма натижасида археологлар ҳақиқий йўлакни ва ҳақиқий тош деворни топишга муваффақ бўлдилар. Бу йўлак ва тош девор пирамиданинг яширин ковакларига кирадиган жойларини сир сақларди. Ўша ковакларни ташқаридан билиш мумкин эмас эди, чунки ковак жойлар қум билан беркитилган эди. Қадимги Мисрда фалсафа мактаблари ҳам шаклланган эди. Мактабнинг асосий баҳси «Нима бирламчи – руҳми ёки моддий оламми?» деган мавзу эди. Худо Мемфиснинг руҳонийлари, жамики буюмлар бош худо Птаханинг тафаккури ва каломидан яратилган, деб ҳисоблардилар. Худо Гелиополнинг руҳонийлари эса, моддий оламнинг бирламчи эканига ишонардилар. Уларнинг қарашича, илк сувлардан худолар ҳам, атроф оламдаги жамики ҳодисалар ва буюмлар ҳам келиб чиққан. Юнон философлари Миср руҳонийларидан ўрганганлари тўғрисида рад қилиб бўлмайдиган далиллар бор. Хусусан, Библиядаги оламнинг яратилиши тўғрисидаги таълимотни яҳудийлар Мисрда яшаган пайтларда яратганлари эҳтимолдан холи эмас. Қадимги Миср бутун қадимги дунё, жумладан, юнон ва Рим цивилизациясининг шаклланишига ва тараққиётига таъсир кўрсатган. Биронта цивилизация – на қадимни Рим, на қадимги юнон, на қадимги Хитой цивилизацияси Миср цивилизацияси каби қадимий ва узоқ муддат давом этган. Миср жамияти ва маданияти ҳеч қандай ўзгаришсиз уч минг йил давом этган. Download 61.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling