Қадимги шарқ ва ғарб маданияти


Download 61.37 Kb.
bet7/12
Sana06.04.2023
Hajmi61.37 Kb.
#1333778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
adimgi shar va arb madaniyati

Хитой маданияти
Хитой — цивилизация илк бор пайдо бўлган тўрт мамлакатнинг бири бўлиб, қадимги Миср, Бобил ва Ҳиндистон қаторида туради. Расмий маълумотларга қараганда, мамлакатда беш мингта тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд. Милоддан олдинги учинчи минг йилликда хитойликлар қизил, оқ, сафсар рангли сополлар ишлаб чиқарганлар. Сополларга тўрбурчак, тўлқинсимон шакллар солганлар. Хитой маданиятидан қолган энг ноёб ёдгорлик — алифбодир. Хитой ёзуви “иероглиф” деб аталадиган белгилардан иборат бўлиб, 50 минг белгидан, яъни иероглифлардан иборат. “Иероглиф” термини юнонча бўлиб, “тошга ўйиб ёзилган муқаддас белги” деган маънони билдиради. Бундан ташқари, 1958 йили хитой тилининг лотинлашган алифбоси ҳам қабул қилинган.
Кундалик ҳаётда 4–6 минг белги ишлатилади. Ҳозирда яхши маълумоти бор хитойлик 6–8 минг белгини билади. Газетани ўқий олиш учун 3–5 минг белгини билиш керак бўлади.
Алифбо Хитой маданиятидан энг ноёб меросдир. “Маданият” сўзи хитойчада “вен–хуа” деб айтилиб, “саводли бўлмоқ” маъносини билдиради. Хитой иероглифларининг хизмати шундаки, миллат ўз меросини сақлашга ва ёйишга, давлатни марказлаштириб, мустаҳкамлашга имкон берди. Хитой раҳбарияти иероглиф ёзувни хитой миллати ва маданияти бирлиги учун кафолат сифатида қарайди. Хитой иероглифлари яна ҳуснихат эстетикаси учун ҳам асосдир.
VII–ХIII асрларда хитойликлар рассомчиликни санъатнинг муҳим кўринишларидан бири сифатида ҳурмат қилганлар. Бу даврдан сарой деворларига, ибодатхоналарга солинган суратлар, миниатюралар сақланган. Бир неча метрли ўрама қоғозларда шаҳар ва сарой ҳаёти, табиат, портрет, маиший ҳаёт тасвирланган. Рассомлар гуручдан қилинган қоғоз ва ипакдан фойдаланганлар.
Қоғоз билан бирга хитойликлар биринчи бўлиб чой, чинни, порох, соябон, музқаймоқ, ипак ва гугуртни ўйлаб топиб, дунё бўйлаб тарқалган. Беш минг йил илгари илк бор дунёда бетон қуйиш технологиясини ишлаб чиққанлар. Гансу вилоятидаги архитектура комплекси шундан далолат беради.
Само ибодатхонаси (1420 йилда қурилган) Пекиннинг ўзига хос рамзидир. Бу ибодатхона думалоқ шаклда қурилган бўлиб, уч қаватли томи бор. Аслида бу ибодатхона император сайр қиладиган ўрама парк бўлган эди. Ибодатхона пойдеворининг диаметри 30 метр, баландлиги 38 метр. Ибодатхонанинг яна бир диққатга сазовор томони шуки, девор акс-садо беради ва бир томондан иккинчи томонигача овоз ёйилади.
Ғор ибодатхоналар ҳам Хитой архитектурасининг эътиборга лойиқ томонларидандир. Асосан, тоғларни ўйиб ғорларда барпо қилинган будда ибодатхоналари тарихи 1000 йилдан нарига бориб тақалади.
Ғор ибодатхоналари орасида Гансу вилоятидаги Дунхуан шаҳрида барпо қилинган ибодатхона қадимги Шарқ санъатининг хазинаси деб ном олган. Бу ибодатхона Миншамань шаҳри этагидаги қояга ўйилган, узунлиги 1600 метр. Бу ибодатхоналар Могао ибодатхоналари комплекси дейилади. Ибодатхона қурилиши милодий 360 йилда бошланиб, узлуксиз равишда 700 йил давом этган. Буюк ипак йўли шу ердан ўтган. Ибодатхона қурилишида савдогарлар, амалдорлар, оддий одамлар иштирок этганлар, назрлар атаганлар. Ибодатхона комплексида 735 ғор, 45 минг квадрат метр девор суратлари, 2415 та турфа рангдаги ҳайкалчалар сақланган. Бу ёдгорликлар 10 сулола ҳукмронлиги даврида барпо бўлган. 1988 йили ЮНЕСКО қарори билан мазкур ибодатхона комплекси жаҳон маданий мероси сифатида рўйхатга олинган.
Хитой архитектураси Япония, Корея, Жануби–Шарқий Осиё мамлакатлари архитектурасига кучли таъсир этган. Хитойда фалсафий ва диний оқимлар асосан милоддан олдинги биринчи минг йиллик охирида шаклланиб бўлган эди. Биринчи навбатда конфуцийлик ва даосизм пайдо бўлди. Хитойнинг маънавий маданиятида буддавийлик катта рол ўйнади. Буддавийлик Хитойга милодий I аср ўрталарида Ҳиндистондан кириб келди. VIII асрда Хитой ислом таълимоти билан танишди. Кейинроқ католик миссионерлари пайдо бўлдилар. IХ асрнинг ўрталарида эса, мамлакатга масиҳийлик кириб кела бошлади.

Download 61.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling