Қадимги шарқ ва ғарб маданияти


Download 61.37 Kb.
bet9/12
Sana06.04.2023
Hajmi61.37 Kb.
#1333778
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
adimgi shar va arb madaniyati

Веда даври иккинчи минг йилликнинг ўртаси ва биринчи минг йилликнинг ўртасига алоқадор бўлиб, бошқа мамлакатлардан Ҳиндистонга келган халқларнинг маданияти билан боғлиқ. Арийлар деб аталган бу халқлар чорвачилик билан шуғулланганлар. Аммо уларнинг келиб чиқиши ҳанузгача маълум эмас. Уларнинг тили ҳинд-европа тилларидан бири санскритнинг қадимги шаклига мансуб.
Милоддан олдинги ХV асрда арийлар Шимолий Ҳиндистонга бостириб кирдилар ва бу ернинг туб аҳолиси дравидларни жанубга қувдилар. Ҳиндистон аҳолиснинг тили асли дравид тилидир. Ҳинд тиллари гуруҳига кирувчи тилларнинг тўртдан уч қисми арийларнинг санскрит тилига қариндошдир.
Арий қавмлари Ҳиндистонга келганларидан (баъзи олимлар Ўрта Осиёдан, баъзилари Жанубий Рус чўлларидан келган дейдилар, аммо ҳар икки ҳолатда ҳам Ўрта Осиёдан боргани аниқ, чунки арийларнинг Жанубий Рус чўлларига ҳам Ўрта Осиёдан боргани аниқланган) кейин маданий тараққиётда кескин ўзгаришлар бўлди. Ведалар айни шу даврда яратилгани учун Ҳиндистон тарихида ведадаври деб юритилади. Ведаларда гарчи бир ўринда 3399 худо борлиги айтилса ҳам, 33 худо тўғрисида сўз юритилади. Худолар заминий, самовий ва оралиқ каби учга бўлинган. Арийлар кўп иззат қиладиган худо ёмғир ва момақалдироқ худоси Индра бўлиб, унга 250 мадҳия бағишланган. Бошқа худоларга бағишланган мадҳияларда ҳам Индра номи эсланади.
Ведаларга тўртта асосий тўплам - Ригведа (мадҳия ведаси), Самоведа (куйлар ведаси), Яжурведа (қурбонлик ведаси), Атҳарведа (афсун ва сеҳр–жодулар ведаси) дан иборат.
Ведалар ўша даврдаги турли билим соҳаларини - деҳқончилик, тиббиёт, геометрия, ҳунармандчилик, ҳарбий техника, астрономияни қамраб олади. Упанишодлар ҳам ведаларнинг охирги жанрларидан биридир. “Упанишод” - инсонни худога (ёки устозга) яқинлаштирадиган нарса деган маънони билдиради. Упанишодлар Ҳиндистоннинг энг қадимги фалсафий асарлари ҳисобланади. Упанишод буддавийликка, жайнизм(диннинг асосчиси Будданинг замондоши Махавира, Жина “Ғолиб” деган маънони билдириб, унинг лақабидир)га катта таъсир этган. Упанишоднинг асосий вазифаси шахс руҳини коинот руҳи билан бир хил деб қарашдан ва талқин қилишдан иборат эди.
Маур давлати Ганга дарёси бўйида барпо қилинган бўлиб, бу маданият буддавийликнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Маур сулоласи ҳукмдорлари буддавийликдан халқларни бирлаштириш учун фойдаландилар. Маур давлатидаги маданий ёдгорликлар Ашок (мил.ол. 268–232 йилларда ҳукмронлик қилган) номи билан боғлиқ. У жанг билан бошқа давлатларни қўшиб олди, кўп давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатди, фан ва санъатга эътибор берди, шаҳарлар барпо қилди. Ашок кўплаб будда ибодатхоналари қурдирди. Дунёвий адабиёт ҳам Ашок даврида ривожланди. Жумладан, “Артахшастра” номли сиёсий асар бу даврдаги муҳим ёдгорликлардан биридир. Асарда саройдаги зиддиятлар, фитналар, кимларнингдир сирли ўлими шеърий йўлда баён қилинган. Ашок вафотидан кейин Маур давлати таназзулга юз тута бошлади.

Download 61.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling