Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси


Download 68.59 Kb.
bet11/11
Sana02.06.2024
Hajmi68.59 Kb.
#1834433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 мавзу фалсафа

Ўрта асрларда муомалада бўлган Қуръоннинг бошқа нусхалари бизгача етиб келмаган. Қуръоннинг расмий Усмон матни VII асрнинг бошларигача ўзгаришларга (қисқартиришлар ва қўшимчаларга) дучор бўлди. Унли белгилар унга VII асрнинг охирларида киритилди.

Қуръонга қўшимча сифатида Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарга нисбат бериладиган, у кишининг ҳатти-ҳаракатлари ва ҳукмларини ҳикоя қилувчи жуда кўп хадислардан иборат сунна (мусулмонча муқаддас ривоятлар) вужудга келтирилди.

Ҳадислар тўпламининг энг ишончлисини бизнинг ватандошимиз имом ва ал-Бухорий ёзган. У киши ҳадисларни фиқҳ бўйича, унга мувофиқ келадиган бобларга бўлиб, жой-жойига қўйиб тасниф қилди. Шундай усулдан имом Муслим ҳам фойдаланди. Кейинчалик уларнинг ҳар иккиси изидан машҳур муҳаддислар Абу Довуд, Ан-Насам, ат-Термизий ва Ибн Можалар бордилар.

Тасаввуф назариётчилари. Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги оқимлари. Тасаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг муракаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (IX-X) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган.

Тасаввуф назариётчилари. Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги оқимлари. Тасаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг муракаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (IX-X) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган.

Кўпчилик муаллифларнинг фикрича, тасаввуф, арабча «суф» сўзидан суфий сўзи ясалган. Суфийлар – аксар қўй жунидан тўқилган чакмон ёки пўстин кийиб юрувчи дарвешлардир.

Тасаввуфнинг йирик назариётчилари орасида қуйидагилар алоҳида ўрин тутадилар: Роби’а (VIII аср), Иброҳим ибн Адҳам (VIII аср), Боязид Тайфур ал-Бистомий (ваф. 875-878), Абу Бакр аш-Шибли (X аср), Ҳусайн ибн Мансур ал-Ҳаллож (922 й. қатл эт.), Фаридиддин Аттор (ваф. 1230), Жалолиддин Румий (XIII аср), Қодирийа тарикатининг асосчиси Абдул Қодир ал-Жилоний ёки Гилоний (1077-1166), Кубравийа тариқатининг асосчиси Надмиддин ал-Кубро (1145-1221), Ибн ал-Арабий (ваф.1260) ва бошқалар.

Тасаввуф – бу ислом доирасидаги алоҳида сирли, диний-фалсафий дунёқараш бўлиб, унинг вакилларининг фикрича, инсон ўзининг шахсий руҳий тажрибаси воситасида худо билан бевосита руҳий алоқа (мушоҳада ёки қўшилиш) ўрната олади. Тасаввуф Марказий Осиёда кенг тарқалган эди. У айниқса Ғаззолий, Аҳмад Яссавий (XI аср), Нажмиддин Кубро, Сулаймон Боқирғоний (XII аср), Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқалар номи билан боғланган.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !


Download 68.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling