Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси


Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба


Download 68.59 Kb.
bet10/11
Sana02.06.2024
Hajmi68.59 Kb.
#1834433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 мавзу фалсафа

3. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба. Ҳадис арабча сўз бўлиб унинг луғавий маъноси «сўз, хабар, ҳикоя, янги» кабиларни англатади. Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўриб қайтармаган ишлари ёки у кишига берилган сифатларни, яъни феъл-атворларини, ахлоқларини, ҳаёт йўлларини ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. Ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Ҳадиси шарифнинг ўзи бир неча қисмга бўлинади, шулардан бири Ҳадиси Қудсийдир. «Қудс» нинг луғавий маъноси тоза, муқаддас. Ҳадиси қудсий Муҳаммад (с.а.в) га Аллоҳ томонидан илҳом берган ёки уйқусида юборган хабарлари бўлиб, «Аллоҳ айтди», «Аллоҳ хабар берди» каби иборалар билан бошланади. Уларнинг маъноси Аллоҳдан бўлиб, ибораси Муҳаммад (с.а.в)никидир. Қуръони Каримнинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳникидир. Ҳадиси қудсий Қуръони Карим билан Ҳадиси Шариф ўртасидаги мақомда туради. (Ҳадиси қудсий «Мавароуннаҳр» Т.1992 й.2-бет). Ҳадислар эътибори жиҳатидан яна учта асосий қисмга бўлинади: 1. Саҳиҳ – энг тўғри, ишончли хадислар. Улар Исломда таниқли ва нуфузли ҳисобланган кишилар томонидан етказилганлиги билан қимматли ва эътиборга лойиқдир. 2. Ҳасан – «гўзал» ҳадислари, яъни ҳадисни етказган кишилар ўртасида қандайдир узилиш рўй берган ҳолда етказилган ҳадислардан иборат. 3. Заиф, яъни ишончсиз ҳадислар. Агар ҳадисни етказганлар орасида ҳурматга ва ишончга лойиқ бўлмаган одамлар кириб қолган бўлса, бундай ҳадислар «заиф», «ишончсиз» деб ҳисобланган.

Ислом ва тасаввуф фалсафаси. Илк ўрта асрлар Шарқ фалсафаси.

Ислом ва тасаввуф фалсафаси. Илк ўрта асрлар Шарқ фалсафаси.

Ислом Арабистонда арабларнинг синфий жамиятга ўтиш ва Араб давлатининг ташкил топиши даврида пайдо бўлди. Илк исломнинг бош ёдгорлиги бўлган Қуръонда мутлақ яккахудолик асосий ақида бўлиб, араб қабилаларининг ягона давлат ҳокимиятига бирлашишини ифодалар эди.

Қуръон (арабча қараъа – ўқимоқ) мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби бўлиб, улар уни эрамизнинг VII асрида Муҳаммад пайғамбар томонидан етқазилган илоҳий ваҳий, деб тан оладилар. Бизгача етиб келган кўринишда Қуръон 114 сурага (боблар) бўлинган бўлиб, сураларнинг узунидан қисқа томонга бориши тартибида тузилган. Ҳар бир сура сарлавҳага эга: масалан, «Бақара» («Сигир»), «Юнус», «Ҳадид» («Темир»), «Шамс» («Қуёш»). Қуръон Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин тўплана бошланди. Ривоят қилишларича, унинг биринчи расмий матни халифа Усмон (644-656) даврида таҳрирдан чиққан.


Download 68.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling