Адлия вазирлигида
Download 54.09 Kb.
|
23-son bhms qayta tashkil etishni amalga oshirishda moliyaviy hisobotni shakllantirish av tomonidan 27 06 2005 y 1484-son bilan ro‘yhatga olingan mo
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 12 апрелдаги 37-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган. Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ 23-СОНЛИ БҲМС ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур БҲМСнинг мақсади қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини белгилаш ҳисобланади. 2. Мазкур БҲМС Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ташкилотларга (бюджет ташкилотлари, хусусийлаштирилган инвестиция фондлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) (кейинги ўринларда - корхоналар) татбиқ этилади. 3. Мазкур БҲМС давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш билан боғлиқ хўжалик операцияларига нисбатан қўлланмайди. 4. Корхонани қайта ташкил этиш унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: а) қўшиб юбориш; б) қўшиб олиш; в) бўлиш; г) ажратиб чиқариш; д) ўзгартириш. 5. Мазкур БҲМСда қўлланувчи атамалар: а) қўшиб юбориш - ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир нечта корхонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш; б) қўшиб олиш - бир ёки бир нечта корхона фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш; в) бўлиш - корхона фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган корхоналарга бериш; г) ажратиб чиқариш - корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш; д) ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш; е) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ операциялар - товар-моддий бойликларни сотиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш, топширилаётган мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш, тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаган харажатларни ҳисобдан чиқариш; ж) акцияларни конвертация қилиш - бунинг натижасида бир ёки бир нечта акциядорлик жамияти ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир акциядорлик жамиятининг акцияларини бошқа акциядорлик жамияти (акциядорлик жамиятлари)нинг акцияларига ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси; з) айирбошлаш - бунинг натижасида бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона (акциядорлик жамиятидан ташқари) ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг акциялари, корхоналарнинг улушлари (пайлари)ни бошқа корхоналарнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси. 6. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотнинг молиявий ҳисоботда ёритиш қуйидагиларга асосан амалга оширилади: а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ корхоналарни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта корхонани ажратиб чиқариш шаклида корхоналарни қайта ташкил этишда корхонанинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи ёки ваколатли давлат органларининг (кейинги ўринларда - муассислар) қарорига ёхуд қонунда белгиланган ҳолларда суд қарорига асосан; б) қонунда белгиланган ҳолларда корхоналарни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этишда ваколатли давлат органларининг розилигига асосан. 7. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш учун муассислар қарорида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин: а) активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш муддатлари; б) ҳуқуқий ворислик тартибида топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш усули; в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тасдиқланганидан кейин қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўзгариши муносабати билан ҳуқуқий ворислик тартиби, шунингдек муайян хўжалик операцияларини амалга ошириш (кредитлар ва қарзлар олиш ёки бериш, инвестицияларни амалга ошириш ва б.)нинг алоҳида тартиби; г) янги вужудга келган ёки қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таъсис ҳужжатларида акс эттириш учун устав капиталини шакллантириш тартиби ва унинг миқдори; д) акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш зарурияти юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олган соф фойдани йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва б. 2-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШ МАҚСАДИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ АМАЛГА ОШИРИЛГАНЛИГИНИНГ ТАН ОЛИНИШИ 8. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, қайта ташкил этиш натижасида юзага келган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади. Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади. 9. Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади: а) қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари; б) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ва мазкур БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган муассислар қарори ёки тегишли органларнинг қайта ташкил этишга розилиги; в) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда қ Download 54.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling