24
лик, ҳаёлилик,
тежамкорлик, саховатлилик, қаноатлилик,
сабрлилик,
виждонлилик, инсофлилик,
шукроналик, ҳа-
ромдан ҳазар қилиш, истараси иссиқлик.
4.
Ахлоқий салбий фазилатлар – ваъдабозлик, исроф-
гарчилик, хуфёна эгоизм, лоқайдлик, дабдабабозлик, ҳасад-
гўйлик, бойлик ва мансабга мутелик, бефарқлик.
Миллатимизга хос бўлган ижтимоий жиҳатларда акс
этган ватанпарварлик, эътиқодлилик каби жиҳатлар ҳақида
гапирар эканмиз, “Ватанпарварлик” сўзига тўхталиб ўта-
миз. Ватан (арабча “Ватан” – она юрт) кишиларнинг яшаб
турган, уларнинг авлод-аждодлари туғилиб ўсган жойи,
ҳудуди, ижтимоий муҳити,
мамлакати
37
. “Ватанни севмоқ
иймондандир” ...Ватанни севмоқ уни ардоқламоқ, қадри-
га етмоқ энг олий қадриятдир. Ватанпарварлик туйғулари-
ни шакллантириш ва ёш авлодни шу руҳда тарбиялаш оила
ва жамиятнинг муаммосидир. Ватан ичра қадриятларни,
урф-одатларни, халқ анъаналарини қайта тиклаш, аждодлар
ҳурматини жойига қўйиш, улар қолдирган маданий – маъ-
рифий, маънавий ёдгорликларни қадрлаш, тарихий обида-
ларни асраш каби эзгуликлар ва фазилатлар жон қадар ши-
рин Ватан туйғусидир
38
.
Ватан муқаддасдир. Ундан қиммат, ундан азиз,
ундан
улуғ неъмат йўқдир. Шу бойликни қадрлаган, ундан чек-
сиз фахрланган инсонгина оиласи, халқи ҳамда жамиятига
меҳр-муҳаббатли бўлади. Инсон она учун қанчалик жонфи-
долик қилса, Ватан учун ҳам шунчалик қайғуради, уни ар-
доқлайди, севади ва қўриқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: