Аёл, жамият ва сиёсат
Download 53.79 Kb.
|
1 2
Bog'liqАЁЛ, ЖАМИЯТ ВА СИЁСАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салима Мирзаева Андижон Давлат университети
АЁЛ, ЖАМИЯТ ВА СИЁСАТ Режа: 1. Кириш 2. Аёл, жамият ва сиёсат Не бахтки, бугун жонажон Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятида ўз ўрни, ўз овозига эга. Халқаро майдонда озод ва обод Ватанимизнинг обрў-эътибори кундан-кунга юксалаётгани қанчалар фарахбахш. Сиёсий, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларимизни ҳеч бир нарсага тенглаб бўлмайди. Ҳа, ўз тараққиёт йўлини белгилаб олган мамлакатимиз фуқаролари ҳуқуқий демократик жамият қуришдай эзгу мақсад йўлида якдиллик билан меҳнат қилмоқдалар. Шубҳасиз, бу буюк яратувчилик ишларини кўп сонли аёлларимизнинг иштирокисиз тасаввур этиш қийин. Шунинг учун ҳам Мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизда оналик ва болалик муҳофазаси мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлларнинг ўрни ва оиладаги муносабатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўмарис, Сароймулкхоним, Мумтозбегим, Нодирабегим каби юрт сўраган буюк аждодларимизнинг издошлари бўлган аёлларимизнинг бугунги кунда жамиятимизда тутган ўрни беқиёсдир. Конституциямиздаги сайлаш ва сайланиш, жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш, референдумларда иштирок этиш, мурожаат қилиш каби ҳуқуқларидан фойдаланиб мамлакатимизда амал қилаётган икки палатали Олий Мажлис фаолиятида иштирок этаётган зукко ва оқила аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Бугунги кунда вилоят, туманларнинг ҳокимликларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда нуфузли раҳбарлик лавозимида ишлаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёлларимиз ҳақида қанча илиқ гаплар айтсак озлик қилади. Шуниси диққатга сазоворки, аёлларимиз бошқараётган жойларда маънавият ва ободончилик борасидаги ишлар кўлами жуда юқори. Турли жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйилган. Бунга республикамизнинг истаган шаҳар ва туманлари-ю вилоятларидан кўплаб мисоллар келтиришмиз мумкин. Халқимизнинг «Одам боласи-элнинг лоласи», «Аёлини асраган эл бой бўлар», «Ота-онанг олтин бойлигинг», “Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади” каби кўплаб ҳикматли сўзлари асрлар оша давр синовидан ўтиб, яшаб келаётганлиги ҳам бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам келажак ёшлар қўлида. Шу боис уларнинг соғлиги, онги, маданияти, камолоти жамият, давлат ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Албатта бу улуғвор ва шарафли вазифаларни амалга оширишдай эзгу ишларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиш қийин. Бугунги кунда якунланиб бораётган Ҳомийлар ва шифокорлар йили ва шу муносабат билан қабул қилинган махсус Давлат дастурида белгилаб қўйилган ишлар жойларда муваффақиятли поёнига етаётганлиги ҳам зебо-ю фидокор аёлларимизнинг самарали меҳнатлари натижасидир. Йил давомида юзлаб шифокор аёлларимиз нафақат аҳоли соғлиги, вояга етмаганлар соғлигини муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний, маънавий ривожланиши, касалликларининг олдини олиш оналар ва болалар соғлигини мустаҳкамлашда, улар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, мактабгача тарбия муассасалари, мактаб, коллеж, академик лицейлар ва олий ўқув юртларида тиббий хизматни йўлга қўйиш борасида алоҳида жонбозлик кўрсатганликлари мақтовга лойиқдир. Ўнлаб тадбиркор аёлларимиз шифо масканларига ҳомийлик кўрсатишда ҳатто афсонавий Ҳотам тойни ҳам ортда қолдириб кетдилар. Иқтисодиёт билан бирга маънавиятни ҳам юксалтириш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш давлат сиёсатини устувор йўналишларидандир. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда мафкура, маънавият соҳасига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Албатта бу борада ҳам аёлларимиз бошқаларга ибрат бўлишаяпти. Бугунги кунимизда эришаётган ютуқларимиздан бири-оилаларимизда китоб мутолаа қилувчилар сони тобора ортиб бораётганлиги қувонарлидир. Бир пайтлар ҳатто улар ҳақида ўйлашга ҳам ҳаққимиз йўқ бўлган муқаддас Қуръони Карим, Ҳадису шарифлар, пайғамбарларимиз ҳақидаги саодат қиссалари истиқлол шарофати туфайли китоб жавонларимизнинг тўридан жой олди. Аёлларимиз кўп китоб ўқишда, ёшларимизнинг тафаккурини юксалтиришда ҳам ўзларининг бор куч ва ғайратларини сарфлашиб, маънавият ва маърифат тарғиботчилари сифатида майдонга чиқмоқдалар. Бу борада уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисининг ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Ҳар йили мамлакатимизда баҳорни севган ардоқли шоиримиз Зулфияхоним таваллуд топган айём арафасида қизларимизга Зулфия номидаги давлат мукофот берилиши ҳам аёлларимиз, айниқса, қизларимиз орасида китобга, адабиётга бўлган муҳаббатнинг ортиб бораётганлиги туфайли. Албатта аёлларимиз ҳар бир соҳада бўлганидек, оилавий китобхонликларни қарор топтириш, мамлакатимизда китобхонлик кунлари ўтказиш, ёшларимизни китоблар дунёси билан ошно қилишда ҳам биринчилардан бўладилар деган умиддаман. Аёл деганда албатта кўз олдимизга она каби улуғ зот келади. Зеро, аёлнинг оналикдай улуғ бурчи ҳақида “Жаннат оналар оёғи остидадир” деган буюк гаплардан ўтказиб бирон фикр айтиш қийин. Ҳақиқатан ҳам дунёда нимаики яхши нарса бўлса, уларнинг ҳаммаси аёл ва унинг фидойилиги туфайлидир. Аёл кулса, чеҳрасида табассум балқиса, бутун оламга ҳам нур ёғилгандай бўлади. Яхши фазилатлар оилада шаклланади, дейишади. Ҳар бир ота-она учун фарзандларини ҳалол ва пок, имон-эътиқодли, инсоф ва диёнатли қилиб тарбиялаш ҳам фарз, ҳам қарздир. Бола тарбиясига совуққонлик билан қараш шабҳасиз фожиага олиб келади. Буни яхши англаган аёлларимиз фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор беришади. Фарзандларининг ҳар томонлама етук, баркамол, ўқимишли ва одобли бўлиб улғайишларини орзу қилишади. Орзу қилишадигина эмас, балки жону жаҳонини бериб фарзандларини мустақил ҳаётга йўллайдилар. Айниқса аёлларимиз қизларини турмушга тайёрлаш борасида тинмай жон куйдирадилар. Шунинг учун ҳам аёлларимиз қизларининг соғлиги, уларнинг кийиниши, юриш-туриши ва муомаласигача мунтазам назорат қилиб борадилар. Фурсатдан фойдаланиб қизлар тарбияланаётган оилаларда маънавий тарбия масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Жуда кўпчилик оилаларимиз замонавий ва данғиллама уйларда, турли хорижий мебеллар билан жиҳозланган хонадонларда яшашни маданият белгиси деб тушунадилар. Бизнингча, бу нотўғри фикр. Энг аввало, ҳар бир инсоннинг қалби гўзал бўлиши керак. Агар оилада шарқона маънавий тарбияга эътибор берилмас экан, бу оилада тарбияланган қизларни маънавий жиҳатдан етук деб айта олмаймиз. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, на каттани ҳурмат қилмайдиган, на кичикни иззат қилмайдиган, оддийгина дастурхон ёнида ўтириб овқатланиш қоидаларига ҳам риоя қилмайдиган, шарм-ҳаёдан бутунлай йироқ, ҳатто отаси ва ака-укаларининг олдида ярим яланғоч бўлиб ўтирадиган, баланд овозда бақириб-чақириб гапирадиган, чапиллатиб овқат ейдиган қизларни қандай қилиб маданиятли деб айта оламиз. Шунинг учун ҳам аёлларимиз қизларга биринчи галда шарқона обод-ахлоқ меъёрларини, қалб гўзаллиги ва энг яхши ахлоқий фазилатларни сингдиришда ўқитувчи, назоратчи, маслаҳатгўй ва дўст вазифасини бажаришлари керак деб ўйлаймиз. Қизлар тарбияси жуда нозик иш. Бу борада албатта мактаб, коллежлару олий ўқув юрти ҳамкорликда иш олиб боргандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Оила ва ўқув юртлари назоратидан четда қолган ёшларимиз нотўғри йўлга кириб кетаётганлари сир эмас. Масалан, вақтли матбуот нашрларида айрим ёшларимизнинг нопок йўлларга кириб кетаётганлари ҳақидаги мақолаларни ўқиганимизда юрагимизда оғриқ, уйғонади. Ахир ҳеч қандай қиз ёмон бўлиб туғилмайди. Фақатгина эътиборсизлик, ҳаётдаги айрим етишмовчиликлар ва бошқа турли сабабларга кўра улар қабоҳат қурбонига айланиб қолганлар. Уларни бу йўлга бошлаётганлар бегоналар эмас, балки ўзимизнинг мусулмон инсонлар бўлганлиги нақадар афсусланарли. Катта пулга учиб, виждонини моғор босган бундай фирибгарлар сиз билан бизнинг орамизда онда-сонда бўлса-да учраб турибди. Уларга лоқайд бўлмайлик. Уларни қатъий назорат остига олайлик. Бонг уриб маҳалла қўмиталарига, хотин-қизлар қўмиталарига, маҳалла посбонлари-ю нозирларига, керак бўлса тегишли ҳуқуқ идораларигача бориб жар солайлик! Ана шундагина ёшларимизни нотўғри йўлга кириб кетишларидан сақлаган бўламиз. Бу борада айниқса ҳуқуқшунос устозларимиз, ўқитувчи ва шифокор, қўйинки, ҳар бир соҳанинг мутасаддилари бўлган кўп сонли аёлларимиз биргаликда иш олиб боришлари керак деб ўйлайман. Тўғри, аёлларимиз барча жабҳаларда фаоллик кўрсатишяпти. Бу қувонарли. Лекин сиёсат бобида-чи? Нега бизнинг сиёсатчи аёлларимиз жаҳон сиёсат майдонида кўринмайдилар? Ахир бизлар юрт сўраган Сароймулкхоним, Зебуннисобегим, Нодирабегим, Зулфияхонимлар авлодимиз-ку! Бизнинг аёлларимизга нима ва ким халақит беряпти? Менинг назаримда аёлларимиз мени кечирсинлару, бунга биринчи галда уларнинг ўзлари сабабчи деган фикрдаман. Боиси мустақиллик бизга жуда кўп неъматларни берди. Мустақиллик туфайли аёлларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Бугунги ўзбек аёли бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир. Хўш, унда нима етишмаяпти деб ўйлайсиз? Бизнингча, аёлларимизда бироз жасорату ҳафсала етишмаяпти. Агар аёлларимиз Ўзбекистонимизнинг нуфузи кундан-кунга ортиб бораётганлигини юракдан ҳис этган ҳолда, ўзларини фан-маданият соҳасида синаб кўрганлари каби сиёсат бобида ҳам дадиллик билан синаб кўрсалар айни муддао бўларди. Албатта мен бу билан аёлларимиз оилада она ва аёл эканлигини унутиб бор вужуди билан ишга берилиб кетсинлар деган фикрдан бутунлай йироқман. Зеро, комил инсонлар баркамол оилада шаклланади. Оила маликаси эса шубҳасиз биз таърифу тавсифини келтираётган аёлларимздир. Шундай экан, аёлларимиз оила деб аталадиган мқаддас қўрғоннинг гўзал, доно ва меҳр-муруваттда тенгсиз соҳибалари бўлишлари, бир лаҳза ҳам ҳушёрликни қўлдан бермасликлари керак. Ҳа, аёл борки бахт бор, яшаш ва яратиш бор. Аёл борки олам мунаввар. Агар буюк ва яратувчи зот аёл бўлмаганда олам ҳам бунчалар гўзал ва фарахбахш бўлмасди. Салима Мирзаева Андижон Давлат университети Download 53.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling