Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

ИСЛОМДА ЭМИКДОШЛИК 
Никоҳ хусусида сўз кетганида эмикдошлик ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Зеро, 
эмиқдошлик туфайли ҳам одамлар ўртасида никоҳга тўсиқ (маҳрамлик) пайдо бўлади. Шунинг 
учун ҳам аёллар заруратсиз ўз боласидан бошқаларни эмизмасликлари керак. Мабодо 
эмизсалар, бир жойда қайд этиб қўйиш лозимки, кейинчалик ўзларига куёв ёки келин қилиб 
қўймасинлар. 
 
Бола қанча эмизилади?
Болани эмизиш муддати Имоми Аъзамнинг фикрларига кўра, икки ярим йилдир. 
Аллоҳнинг Расули (с.а.в.): «Бола сутдан айрилгач, эмикдошлик собит бўлмайди», деганлар. 
Ҳадисдаги «сутдан айрилиш»дан мурод муддатдир. Яъни, икки ярим ёшга етмаган бола сутдан 
айрилган бўлсада, эмикдошлик собитдир. Аммо икки ярим ёшдан ошганидан кейин бошқа 
онани эмса, эмикдошлик собит бўлмайди 
(«el-Hidaye»: 1/223: «Cevhere»: 2/34). 
Хотин эридан рухсатс з бошқа болани эмиза оладми?
Бошқанинг боласини эмизиш шаръан ҳалол. Аммо эрнинг рухсати керак. Эрдан изн 
олинмасдан бошқа болани эмизиш макруҳдир 
(«Duretu'l-Hukkam»: 1/355; «Cevhere»: 2/34).
 
Сут муддатидан сўнг эмизиш мумкинми?
Бу хусусда Имом Марғиноний шундай дейдилар: «Муддати чиққач, эмизиш ёки эмиш мубоҳ 
бўлмайди, члнки уни мубоҳ қилган нарса боланинг зарурий ҳолатидир. Сут аёлнинг бир 
парчасидир, инсоннинг парчасини ейиш эса, ҳаромдир» 
(«el-Hidaye»: 1/223; «Cevhere»: 2/34). 
Демак, эмизиш фақат зарурат юзасидан ҳалол бўлади. 
Эмикдошлар меросда шерикми?
Йўқ. Сут ўртада меросхўрликни ҳосил қилмайди. 
 
Сут миқдори
Ўртада сут маҳрамлиги собит бўлиши учун сутнинг меъдага етадиган миқцорда эмилиши 
кифоядир. Кўкракдан эмиш ҳам шарт эмас, соғиб олиб, эмизик ёки қошиқ билан ичирилиши 
ҳам мумкин. Муҳими сутнинг меъдага тушишидир. 
Киши сут ўғли қўйган хотинга уйлана олаоими?
Никоҳтуфайли маҳрамлик сут орқали ҳам собит бўлади. Масалан, киши сут ўғлининг ёки сут 
отасининг хотинига уйланмайди. Аёл ҳам сут қизининг эрига турмушга чиқмайди. Бир эркак сут 
қизига шаҳват билан тегинса, хотини талоқ бўлади. Бир аёл ҳам сут ўглига шаҳват билан 
тегинса, ўша хотинга талоқ тушади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling