Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Уйланадиган эркакка ва суннат бўладиган болага хина қўйиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Уйланадиган эркакка ва суннат бўладиган болага хина қўйиш
Аёлларга хина қўйишга ижозат берилган. Лекин уйланадиган эркакка ёки суннат бўладиган 
болага хина қўйиш ҳаром. Фақат эркаклар шифо ниятида хинадан фойдаланишнинг зарари йўқ 
("el-Havi lil-Fetavi": 1/114).
Исломда бўйдоқ қолиш, турмуш қурмаслик борми?
Йўқ. Фақир бўлса, унинг уйланиши учун ёрдам бериш бой мусулмонларнинг бурчидир. Бу 
нарса эркак ва аёлни ахлоқсизликдан муҳофаза қилиб, жамиятда номусли ҳаёт кечиришнинг 
ягона йўлидир. 
Қуръонга кўра, турмуш қуриш мусулмоннинг табиий ҳаққидир. "Ўз ораларингиздаги тул-
беваларни ҳамда қул ва чўриларингазни солиҳларини уйлантиринглар. Aгap улар 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
38
камбағал бўлсалар, Аллоҳ ўз фазлу карами билан уларни бой-беҳожат қилади. 
Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир" 
(Нур, 32). 
Бу ояти жалиладан мурод шулдир: ҳеч 
ким Ислом жамиятида бўйдоқ, бева, турмуш қурмасдан қолмасин. Зеро, жинсий истаклар уни 
ғайри йўлларга бошламасин. Бу амр барча мўминларга шомилдир. Расулуллоҳ бўйдоқ ўтишни 
истаган Усмон ибн Мазъунга шундай буюрганлар: "Сўққабош ҳолда Аллоҳга қовушма!" 
("Deylemi": 2/290). 
Ҳазрати Умардан: "Уч кундан кейин ўлишимни билсам ҳам, бўйдоқ 
ўтмасдан, уйланишни афзал кўрардим", деганлари ривоят қилинади 
(Suyuti. «Cemi'ul Cevami»: 
1/190). 
Хомилали хотин бошқага никоҳлана оладими?
 
Ҳомиладор хотин қорнидаги боласининг насаби собит бўлгач, эри ўлса ёки эридан 
ажрашса, бошқа бир эркакка никоҳланиши жоиз эмас. Чунки аёлнинг иддаси туққанидан кейин 
тугайди. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
39

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling