Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Тенглик деганда кўзланган хусусиятлар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Тенглик деганда кўзланган хусусиятлар
 
1. Насабда тенг бўлиш. 
2. Диндорлик жиҳатдан тенг бўлиш. 
3. Илм, ҳунар ва маслакда тенг бўлиш. 
4. Бойлик жиҳатидан тенг бўлиш. 
5. Ҳурриятда тенг бўлиш. 
Мазҳаблар турмуш қурадиган кишилар орасида диндорлик жиҳатидан тенгликнинг 
зарурлиги масаласида бир хил фикрдадирлар. Шу билан бирга, ҳанафийлар эркакнинг насаби 
аёлникидан паст бўлмаслигини сўзлайдилар 
("Fethul-Kadir": 2/419). 
Шофеъийларга кўра эса, 
эркак хотиндан диндорлик, насаб, маслак ва ҳуррият жиҳатидан паст бўлмаслиги керак. 
Ҳанбалийлар майда фарклар билан шофеъийларга қўшилишади. Моликийлар диний далиллар 
жиҳатидан янада соғлом тушунчададирлар 
("Fethul-Kadir": 2/419). 
Буларга кўра, тенгликда 
фақат диндорлигига ва вужуд аъзоларининг соғломлигига аҳамият берилиши керак 
(Bilmen. 
"Hukuku Islamiyye ": 2/65). 
Ҳанафийларга кўра ҳам, шофеъийларга кўра ҳам, тенгликнинг 
бўлмаслиги ни-коҳнинг сиҳҳатига тўсиқ эмас. Ҳанафийлардан ёлғиз Имоми Кархийга кўрагина 
никоҳда тенглик асло шарт эмас 
(Bilmen. "Hukuku Islamiyye": 2/71).
Тенгликни аҳамиятли деб билмайдиган олимлар инсон аслида тенг яратилганига, Ислом 
турли ижтимоий синфлар орасида тенгликни вужудга келтирганига эътиборни қаратишади. 
«Ҳақиқатан Исломда барча инсонлар тароқ тишларидай тенгдирлар 
("Fethul-Kadir": 2/48). 
Инсонлараро устунлик фақат Аллоҳдан қўрқиш жиҳатидандир. Мол-дунё ўлчов бўлолмайди, 
чунки келгувчи-кетгувчидир 
(Bilmen. "Hukuku Islamiyye": 2/75). 
Бу маънода йўқ бўладиган 
хусусиятда тенглик масаласида ортиқча тўхталмаслик керак. Йўқ бўлмайдиган хусусиятлар 
устида тўхталиш керак бўлади. Уларга диндорлик, гўзал ахлоқ, чирой ва илм кабилар киради. 
Фақир бойиши мумкин, аммо ахлоқи ва диний ишончлари заиф, исломий илми бўлмаган, жоҳил 
ва чиркин инсоннинг ўзгариши қийин. Ота-она ва аждодларининг диндор, илм ва фазилат 
соҳиби бўлиши бу каби қийматли ўлчовлардан йўқсил бўлган фарзандларга мақтаниш ва 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
41
устунлик сабаби бўлолмайди 
("Fethul-Kadir": 2/424).
Бинобарин, тенглик оилалардан ҳам кўра кўпроқ энди турмуш қурадиганларнинг ўзидан 
суриштирилиши керак. Шунда оилада ҳузур бўлади. Агар тенглик оилалардан (ота-
оналаридан) изланиб, турмуш қурадиганларнинг ўзларига аҳамият берилмаса, ёш оила ота-
онаси бағридан ажралиб чиқса, бу тенглик бузилиши мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling