ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ Қурилиш муҳандислиги факультетининг “Темир йўл муҳандислиги” кафедраси
“Темир йўл изини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш” фанидан маърузалар
18-мавзу:
Бино ва саноат иншоотлари қурилишида сифат назоратининг турлари.
Тошкент – 2023
18-Маъруза машғулоти режаси: - Темир йўл қурилишида сифат назоратининг турлари.
- Махсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниклаш услублари.
- Давлат назорати вазифалари.
Темир йўл қурилишида сифат назоратининг турлари. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ янги, тез юрар ва юқори тез юрар темир йўл обеъктларини қуришда сифат назоратига катта аҳамият берилади. Бу ишлар бўйича қуйидагилар бажарилади: 1. Лойиҳа смета, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси, ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳужжатларини техник экспертизалаш (лойиҳалаш ҳужжатини комиссия томонидан текширилиши). 2. Қурилиш обеъкларида кириш, жорий ва қабул қилиш назорати ўтказилади (лойиҳалаш, қуриш, топшириш). Барча бажарилган ишлар махсус журналларда қайд этилади. Бу ишларни бажаришда ташкилотларнинг ОТК, қурилиш лабораториялари ва геодезик хизматлар иштирок этади. Булардан ташқари назорат ишларида муаллифлик назорати давлат назорати (НОКС, Желдорнодзор ва х.к) ишлари бажарилади. Махсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниклаш услублари Аттестациянинг мақсади (махсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниклаш учун)–махсулотни Давлат аттестациясига тайёрлашдир. Бунда махсулот сифатининг таҳлили бўйича бир қатор масалалар ечилиб, давлат аттестациясини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича чора тадбирлар белгиланади. ГОСТ 15467–79 бўйича сифат кўрсаткичларини аниқлашнинг қуйидаги услублари белгиланган: ўлчаш, қайд қилиш, ҳисоблаш, экспертли. Ўлчаш услуби - ўлчов техник воситалари асосида амалга оширилиб, махсулотни назорат қилиш жараёнида олинган маълумотга асосланади. Ўлчаш услуби ёрдамида сифатнинг қуйидаги кўрсаткичлари аниқланади: буюмнинг оғирлиги, ўлчамлари, ток кучи, тезлиги ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |