Қайд қилиш услуби –маълум бир ходисалар, предметлар ёки харажатларни кузатиш ва уларнинг сонини ҳисоблашга асосланган. Масалан, бузилишлар сони, маълум бир партияда камчиликларга эга бўлган буюмларнинг сони ва хоказо. Стандарташтиришнинг Давлат назоратининг асосий вазифаси фан ва техника тараққиёти ютуқларини Вазирликлар, муассасалар, корхона ва ташкилотларида жорий этилишини, ўлчаш аниқликлари, турлари, воситалари бўйича сохаларда бирхилликни таъминлаш, назорат натижаларини тахлиллаш асосида таклиф ва тавсиялар киритишдан иборатдир. Стандарташтиришнинг Давлат назорати «Ўзстандарт» агентлиги органлари тамонида амалга оширилади. Стандартлаштириш маркази, метрология ва сетификатлаштириш бўлимлари, Стандарташтиришнинг Давлат назорати лабораториялари бу борада хизмат қилади. Сифат тизимларида маҳсулот сифатини баҳолаш. Сифат тизимларида маҳсулот сифатини баҳолашнинг услубий асосларига, айниқса, маҳсулотни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаш- тиришда алоҳида талаблар қўйилади, бунда қуйидагилар деярли тўлиқ таъминланади; Маҳсулотнинг истеъмолдаги ҳамма хоссаларини комплекс таҳлил ва холисона баҳоланиши, хавфсизлилиги ва экологиклиги намоён бўлиш имконияти; Келтирилган баҳоланишга асосланиб, истеъмолчи томонидан маҳсулотнинг ишлатилишдаги ва экологиклигидан хавфдан ҳамда маҳсулот ва унинг сифатини (амалдаги бозор шароитида) нотўғри баҳоланиш хавфидан ижтимоий ҳимоя қилишга замин яратиш. - Маҳсулот сифатининг даражасини баҳоланишининг асосий мақсади;
- Янги маҳсулот турларининг параметрларини асослаш;
- Маҳсулотни, стандартларини, техникавий шартларни ишлаб чиқишда техникавий топшириқлар тайёрлаш ҳамда янги маҳсулот учун, унинг техникавий даражаси карталарини тузиш;
- Ишлаб чиқарилувчи маҳсулотнинг синов натижаларига қараб қарор қабул қилиш;
- Маҳсулотни таъмирлаш бўйича қарор қабул қилиш;
- Маҳсулотни бозорда етарлича қадрланишига ва арзийдиган баҳода сотилишига замин яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |