Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари
ВИИИ. Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш
Download 64.79 Kb.
|
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХИВ. Суғурта ташкилотлари самарадорлигини ошириш
- Х. Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичлари ва уни рўёбга чиқариш устидан мониторинг
ВИИИ. Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
24. Суғурта мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида: халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этиш, шунингдек, мутахассисларнинг чет элда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш; Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси томонидан хорижий ва халқаро суғурта уюшмалари, ташкилотлари ҳамда маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш; суғурта соҳасида минтақанинг ўзига хос хавфларини ўрганиш, олдини олиш ва суғурталаш юзасидан илмий-тадқиқотларни давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотлари томонидан молиялаштириш тизимини яратиш; суғуртага оид касблар ва бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркалари, презентациялар ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш; суғурта соҳасида етакчи мутахассисларни тайёрловчи хорижий олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил этиш (Тошкентда тест марказига эга Буюк Британиянинг Имтиёзли суғурта институтининг филиалини ташкил этиш). ХИВ. Суғурта ташкилотлари самарадорлигини ошириш 25. Суғурта ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ошириш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш лозим: давлат улуши мавжуд суғурта ташкилотларида давлат улушини камайтириб бориш билан бир вақтда мазкур ташкилотларда суғурта тушумларини оширишга хизмат қилмайдиган харажатлар миқдорини қисқартириш; янги суғурта ташкилотлари ташкил этилиши эвазига суғурта бозорида рақобатни кучайтириш; масофавий онлайн-мониторинг бўйича комплекс интеграциялашган ахборот тизими доирасида жорий этиладиган самарадорлик мезонларини мониторинг қилиб бориш. Х. Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичлари ва уни рўёбга чиқариш устидан мониторинг 26. Cуғурта бозорини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган мақсадларга ўз вақтида эришилишини ва қилинган саъй-ҳаракатлар муваффақиятини баҳолаш мақсадида мазкур Стратегия қуйидаги мақсадли кўрсаткичларни ўз ичига олади: суғурта хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0,5 фоиздан 2025 йилга келиб 1 фоизгача ошириш; аҳоли жон бошига суғурта мукофотини 50 минг сўмдан 2025 йил якунигача 148 минг сўмга етказиш; жами суғурта мукофотларини 2025 йил якунига қадар 3,3 бараварга ошириб, 5,2 тлрн. сўмга етказиш; 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд учта суғурта ташкилотига зарур тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш. 27. Стратегиянинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, умумий мувофиқлаштириш, суғурта бозорини ислоҳ қилишга тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Download 64.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling