Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари
§ 2. Суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасида Европа Иттифоқининг директиваларини қўллаш тажрибаси
Download 64.79 Kb.
|
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари
§ 2. Суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасида Европа Иттифоқининг директиваларини қўллаш тажрибаси
6. Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчилар тўлов қобилияти тўғрисида маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан фойдаланилаётган меъёрлар Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқилган ва ХХ асрнинг 70-йилларидан буён қўлланилиб келинаётган услубиётга, яъни 1973 йил 24 июлдаги 73/239/ЕЕC директиваси билан тасдиқланган Ҳаёт суғуртасидан бошқа суғурта бўйича тўлов қобилияти маржасини ҳисоблаш услубиёти ва 1979 йил 5 мартдаги 79/267/ЕЕС директиваси билан тасдиқланган Ҳаёт суғуртаси бўйича тўлов қобилияти маржасини ҳисоблаш услубиётига асосланган. 7. Ҳаёт суғуртаси бўйича 79/267/ЕЕС директиваси 2002/12/ЕС директивасига, ҳаёт суғуртасидан бошқа суғурта бўйича 73/239/ЕЕС директиваси 2002/13/ЕС директивасига алмаштирилган. Ушбу директивалар Солвенcй И деб аталган, чунки улар Европа суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланган. 8. Бугунги кунда Европа Иттифоқининг суғурталовчилар ва суғурта гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш жараёнларига кенг қамровли талабларни белгилаб берувчи норматив ҳужжати бўлиб Солвенcй ИИ директиваси ҳисобланади. Солвенcй ИИ директиваси Европа Иттифоқи суғурталовчилари ва суғурта гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишга таваккалчиликларга асосланган ёндашув концепциясини ўзида мужассам этиб, ўз архитектурасига кўра банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг таваккалчиликка асосланган ёндашуви Базель ИИ концепциясига ўхшаш. 9. Ўзбекистон Республикасида суғурталовчилар ва уларнинг бирлашмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш жараёнига Солвенcй ИИ тамойилларини жорий қилиш мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш мазкур Стратегияни ишлаб чиқилишини тақазо этади. 2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари 10. Мазкур Стратегиянинг мақсади Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини тартибга солишга таваккалчиликка асосланган ёндашувни босқичма-босқич жорий қилинишини таъминлашдир. 11. Мазкур Стратегияни амалга оширилиши билан қуйидаги вазифалар ҳал этилади: суғурта ташкилотларига, жумладан суғурта ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлиги таваккалчилигини камайтириш ва суғурта бозорининг молиявий барқарорлигини ошириш натижасида суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар, наф олувчиларнинг манфаатларини янада самарали ҳимоялаш орқали, ишонч ортиши; маҳаллий суғурталовчиларнинг ҳам миллий ҳам хорижий инвесторлар учун шаффофлиги ва инвестиция учун жозибадорлигини ошириш; суғурта ташкилотларига нисбатан тартибга солиш ва назорат қилишнинг халқаро тан олинган тамойиллар ва қоидаларига монанд миллий суғурта қонунчилиги бўлишини таъминлаш; талаб этиладиган эҳтимоллик билан суғурталовчига хос бўлган таваккалчиликлар ва суғурталовининг барча мажбуриятларини таъминланиши кафолатланадиган вақт чегарасини ҳисобга олган ҳолда капиталга бўлган талабларни таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб, унга бўлган талабларни ошириш ҳисобидан суғурта ташкилотларининг молиявий мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва самадорлигини ошириш; суғурта ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизими ва фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш; суғурта соҳасини тартибга солиш ва назорат қилишга халқаро амалиётга мос ёндашувларни қўллаш ҳисобига суғурта ташкилотларига нисбатан назорат сифатини ошириш; ациядорлар (иштирокчилар), кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар, шуниндек суғурта қилдирувчилар ва наф олувчилар учун суғурта ташкилотлари фаолития ҳақида ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш; суғурта соҳасини тартибга солувчи ва суғурта назорати хорижий органлари билан тартибга солиш ва назорат тажрибасини алмашиш имкониятини, шунингдек суғурта соҳасини тартибга солиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасида ўзаро халқаро муносабатларини таъминлаш. 12. Юқорида санаб ўтилган вазифаларни ҳал этиш услублари қаторида қуйидагиларни қайд этиш лозим: суғурта ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишининг дастлабки босқичида назорат чораларини кўриш имкониятини берадиган капиталга икки поғонали талабларни (капиталга энг кам талабларни ва капиталга тўлов қобилиятини таъминловчи талабларни) ва уларга мос назорат чораларини жорий қилиш; халқаро тажрибага мувофиқ суғурта ташкилотларининг активларини адолатли баҳолаш ва мажбуриятларини энг яхши баҳолаш қоидаларини жорий этиш; оммавий масъулият шаклларини такомиллаштириш ва суғурта ташкилоти очиқ тақдим этадиган ахборотлар рўйхатини кенгайтириш; суғурта ташкилотининг корпоратив бошқарувига талабларни жорий этилиши (барча бизнес-жараёнларга таваккалчиликларни бошқариш ва таваккалчилик маданияти функцияларини жорий қилиш, таваккалчиликларни ва тўлов қобилиятини ўзи баҳолаш тартиботини жорий қилиш ва ҳ.); суғурта ташкилоти таваккалчиликларини бошқариш жараёнида, шунингдек бошқарув қарорларини қабул қилишда актуарийлар мавқеи ва ролини кучайтириш; суғурта ташкилотининг АТ-тизимлари сифатини ошириш ва бизнес-жараёнларини такомиллаштириш. Download 64.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling