Ҳаёт суғуртаси суғурта тармоқлари


-боб. Стратегиянинг таркибий қисмлари


Download 64.79 Kb.
bet14/21
Sana07.03.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1244439
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
12-мавзу ҲАЁТ СУҒУРТАСИ

3-боб. Стратегиянинг таркибий қисмлари
13. Стратегия Солвенcй ИИ режимида назарда тутилган таркибий қисмларни
ўз ичига олган:
1-таркибий қисм – «Капиталга нисбатан миқдорий талабларни белгилаш»;
2-таркибий қисм – «Корпоратив бошқарув тизими»;
3-таркибий қисм – «Ахборот очиқлигига ва ҳисоботларга бўлган талаблар»;
 
§ 1. 1-таркибий қисм «Капиталга нисбатан миқдорий талабларни белгилаш»
14. 1-таркибий қисм активлар ва мажбуриятларни баҳолашга бўлган ёндашувларга, шу жумладан суғурта ташкилотининг техник заҳираларига, капитал тузилмаси ва таваккалчиликларни миқдорий баҳолашга нисбатан талаблар белгиланишини назарда тутади. Таваккалчиликка асосланган ёндашув доирасида шаклланган баланс (Маркет Cонсистент Баланcе Шеет) суғурта ташкилотининг капиталига бўлган талабларни ҳисоблаш учун асос бўлади.
15. 1-таркибий қисм таркибида қуйидаги соҳаларни ажратиш мумкин: бизнес линиялари бўйича сегментлаш (ҳаёт суғурта қилиш ва ҳаётни суғурта қилишдан бошқа суғурта), техник заҳиралар (жумладан, энг яхши баҳолаш тоифлари, таваккалчилик маржаси, опциялар ва кафолатлар, дисконтлаш), капиталга энг кам талаблар (суғурта ташкилоти ўз мажбуриятларини 85% эҳтимоллик билан бажариши учун), тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талаблар (суғурта ташкилоти мажбуриятларини 99,5% эҳтимоллик билан бажариши учун), ўз маблағларини (капиталини) (жумладан, ўз маблағлари даржасини, ўз маблағлари даражасининг турли нисбатларини ҳам энг кам ҳам тўлов қобилиятини таъминлаш учун) ҳисоблаш тартиби киради.
16. Бизнес линиялари бўйича сегментлашга нисбатан асос сифатида бизнес линиялар билан боғлиқ таваккалчиликларни тегишли равишда ва аниқроқ акс эттириш учун уларнинг таркибини ва (ёки) деталлаштирилишини эҳтимол жузъий тузатишлар ва ўзгаришлар билан жорий сегментлашдан (ҳисоб гуруҳларидан) фойдаланиш назарда тутилмоқда.
17. Ҳисоблашга киритилиши лозим бўлган таваккалчиликлар рўйхатига нисбатан суғурта ташкилотига таъсир қилувчи барча ҳисобланадиган хатарларни таваккалчилик ёндашувни жорий этилишининг бошланғич босқичларидаёқ киритилиши, зарур бўлган ҳолатларда моделларни ва ҳисоблашга ёндашувларни босқичма-босқич мураккаблаштириб бориш кўзда тутилган.
18. 1-таркибий қисм доирасида суғурта ташкилотлари ўз маблағлари, капиталга бўлган энг кам талаблар ва тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ажратилган таваккалчиликлар асосида, кейинчалик ахборотни Агентликка тақдим этиш учун, мустақил ҳисоблашлари назарда тутилмоқда. Таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий этилишининг дастлабки босқичида тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабни ҳисоблашни стандарт формуладан фойдаланган ҳолда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ички моделдан, шу жумладан суғурта ташкилотларининг ўз параметрлари билан стандарт формуладан Агентлик томонидан ички моделларни баҳолаш услубиётлари тайёрланиши билан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
19. Суғурта ташкилотларининг капиталига энг кам талаблар миқдори Агентлик норматив ҳужжати билан ўрнатилади. Стандарт формула, шунингдек тўлов қобилиятини таъминлаш учун капиталга талабларни ҳисоблашга киритиладиган таваккалчиликлар рўйхати ҳамда суғурта ташкилотларининг ўз маблағларини (капиталини) ҳисоблаш тартиби Агентликнинг норматив ҳужжатлари билан ўрнатилади.
 

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling